Latest news

23:07ОЧЛ2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  1 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  99 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  1 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  6 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0

"Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинида бош ҳакамлик қилган Илгиз Танташев номуайян муддатга четлатилди News

"Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинида бош ҳакамлик қилган Илгиз Танташев номуайян муддатга четлатилди

Эслатиб ўтамиз, дуранг билан якунланган мазкур баҳсдаги ҳакамлик иши танқидларга сабаб бўлганди.

Аввалроқ эксперт-ҳакамлар комиссияси Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашуви бош ҳаками Илгиз Танташев ҳаракатларига баҳо бериб, чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритгани ҳақида хабар берилганди.

Бугун ЎФА Ҳакамлар қўмитасида жамоатчиликнинг кенг эътирозига сабаб бўлган Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинида бош ҳакамлик қилган Илгиз Танташев ҳаракатлари ўрганиб чиқилди.

Катта аҳамиятга эга баҳсда ўйин натижасига таъсир этадиган қўпол хатоларга йўл қўйгани ва жамоатчилик орасида кескин эътирозларга сабабчи бўлган ҳакам Илгиз Танташев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган ҳар қандай учрашувларини бошқаришдан номуайян муддатга четлатилди.

Rating: -75   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика