Latest news

11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  0 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  2 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  13 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  14 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  3 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  8 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  1 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0

Наманганда пенальти бормиди? News

Наманганда пенальти бормиди?

Coca-Cola Суперлиганинг 19-тури ҳам баҳсли вазиятларга бой бўляпти.

Navbahor

Zoran Marusic - 60'

Superliga. Round 19

16/09/2022, 18:30

0
:
1
Finished

Qizilqum

45'
90'
16'  Йован Жокич
32'  Mirlan Murzaev (Zoran Marusic)
60'  Zoran Marusic
60'  Jamshid Iskandarov
70'  Jasurbek Yakshibayev (Doniyor Abdumannopov)
72'  Rustam Ashurmatov
82'  Zoran Marusic (Aleksandr Kasian)
4'  Artjom Dmitrijev
63'  Artjom Dmitrijev (Azizbek Usmonov)
80'  Shukhrat Mukhamadiev (Orifhuja Abdukhalikov)
80'  Salim Mustafaev (Dilshod Juraev)
88'  Aleksandar Stanisavljevic (Davron Anvarov)

Айниқса, Намангандаги учрашувнинг 85-дақиқасида содир бўлган эпизод ва "Қизилқум" мураббийининг реаксияси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. 


Бутун ўйинни таҳлил қилсак, "бир маромда сузиб кетаётган кема сониялар ичида ёниб кетгандек" кўринади. Ўша вазиятда пенальти бормиди? "Ҳа" бўлса, нега берилмади? "Йўқ" бўлса, нима учун?

Шундай саволларга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрдик. Қуйида ФИФА (собиқ) рефериси, ОФК инструктори ва бошқа масъуллардан олинган фикрларни келтирамиз. Маълум сабаблар билан уларнинг шахси ошкор қилинмайди.

Майдонда нима бўлди?

Азизбек Усмонов ўнг қанотдан жарима майдони марказига узатган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегди. Учрашувни бошқараётган Абдурашид Худайберганов унга қадар Орифхўжа Абдухолиқов ҳаводаги курашда ҳимояланаётган футболчига нисбатан қоидани бузганини қайд этиб, "Навбаҳор" фойдасига жарима зарбаси белгилади. 


Вазиятга ВАР хонасида ўтирган Фирдавс Норсафаров аралашиб, бош ҳакамни монитор ёнига чақирди. Аммо Худойбергановнинг қарори ўзгаришсиз қолди. Бу навоийлик футболчилар ҳамда сербиялик мураббийнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

"Қизилқум" форварди ростан ҳам қоидани буздими? 

Агар Абдухолиқовларнинг кичиги ҳаводаги курашда қўполлик ишлатган бўлса, Худойбергановнинг қарорига эътироз бўлиши мумкин эмас. Аммо бу борада тажрибали мутахассисларнинг фикри бир жойдан чиқмаяпти. 

Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамларидан бирига шу савол билан мурожаат қилдик. Дастлаб, трансляцияда кетган кадр билан хулоса бера олмаслигини айтган қаҳрамонимиз бошқа ракурсларни кўрганидан кейин жавоб қайтарди: "Ростан футболчилар ҳавога сакраганида "Қизилқум" вакили "Навбаҳор" ҳимоячисининг елкасига осилган экан. Тўп қўлга тегмасидан, ўйин қоидаси бузилган. Ҳакам шуни инобатга олиб, мезбонлар фойдасига жарима белгилади".

Бу ҳақда телеграмдаги каналимда ёзганимдан кейин "шу вазият пенальти бўлмаса, кесиб ташлашини" айтган рефери ҳам топилди. 

"Агар Азим билан рўй берган вазият 11 метрли нуқтани кўрсатиш учун асос топилмаса, футбол қоидаларини дарҳол ўзгартириш ва қўл билан ўйнаш учун руҳсат бериш керак", — дейди бошқа бир қаҳрамонимиз. 

У айни пайтда хулоса қилиш учун ажойиб аргументни ҳам  ўртага ташлади: Футболчиларнинг ўрнини алмаштирайлик. Тўп Орифхўжанинг қўлига тегсаю Азим унинг орқасидан ҳаракатланган бўлса, ҳакам Аҳмедов қоидани бузгани учун пенальти қўя олармиди? 

Сизнинг фикрингиз қандай?..

Давоми "ФР| футбол АНАЛИЗИ" каналида эълон қилинади

Author :
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика