Latest news

12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  1 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  2 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  8 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2

"Андижон"нинг "қора анъана"си давом этадими? News

"Андижон"нинг "қора анъана"си давом этадими?

"Андижон" клуби бугун Ўзбекстон кубоги 1/4 финалида АГМК тўсиғидан ўтишга ҳаракат қилиб кўради.

"Бургутлар" шу пайтгача 9 марта Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичига қадар етиб борган ва бирор марта келгуси босқичга ўтолмаган.

1992 йил андижонликлар "Наврўз" номида мусобақанинг 1/4 финал босқичида "Навбаҳор"га (0:1, 1:3) ютқазган. Орадан бир йил ўтгач, "Наврўз" яна наманганликларга рўбарў келди ва икки ўйин натижасига кўра яна имкониятни бой берди (2:4, 1:0).

Жамоа "Андижон" номи остида 2000/01 йилги мавсумнинг ушбу босқичида водийнинг бошқа жамоаси — "Нефтчи"га мағлуб бўлди (1:3). Келгуси йил эса "Қизилқум"га йирик ҳисобларда ютқазди (1:4, 0:5).

2007 йил клуб "Қурувчи"га рўбарў келиб, 0:3 ва 0:1 ҳисобларида имкониятни бой берди. Орадан уч йил ўтгач, "Қурувчи"нинг янги номдаги жамоаси — "Бунёдкор"га ҳам (1:4, 1:3) ярим финал чипталари тақдим этилди.

2012 йил "Андижон" "Пахтакор" тўсиғидан ўта олмади (1:2, 0:2).

2016 йил эса "Насаф" икки ўйин натижасига кўра (0:2, 1:2) келгуси босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Водийликларнинг ушбу босқичдаги сўнгги иштироки 2018 йилга тўғри келган ва "Бунёдкор"га қарши баҳсда бироз омад етишмаган — 1:2.

Кўрамиз, "бургутлар"нинг бу сафарги парвози қанчалик давом этаркан.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика