Максим Шацких: "Бундай футбол билан Жаҳон чемпионатини ҳали жуда узоқ кутишимизга тўғри келади. Жуда узоқ! Сўзларимни эслаб қолинг"
02 sep 2022 23:48
News
Максим Шацких: "Бундай футбол билан Жаҳон чемпионатини ҳали жуда узоқ кутишимизга тўғри келади. Жуда узоқ! Сўзларимни эслаб қолинг"
Ўйин ҳақида
- Биласизми бугун нимани эсладим. Бу мавзуни яна гапиргим келмаяпти. Аммо бир гап ҳаёлимга келди: "Совет давридаги уй ҳакамлиги". Ўзбекистон мустақил бўлганига 31 йил бўлди, Собиқ Иттифоқ ҳозирда мавжуд эмас. Бироқ бугун билдимки, у ҳали ҳам кимларнингдир мийясида тирик экан. Гап бунда ҳам эмас. Гап биз ҳақимизда ҳам эмас. Биз бу мағлубиятга кўникамиз, ўтиб кетади. Гап шундаки, футболнинг устидан кулишмоқда. Мана шу нарса алам қилмоқда. Футбол майдонига борини ташлаб, жонини бераётган йигитларнинг устидан кулишмоқда. Менда гапирадиган гап кўп. Шунчаки бизнинг устимиздан кулишмоқда, тупуриб қўйишмоқда деса ҳам бўлади. Ҳеч қиси йўқ. Ҳаммаси кўриниб турибди. Ўйинга келсак, мен доим йигитларга "агар биз ўзимизга гол урмасак, биров бизга гол ура олмайди", -деб айтаман. Чемпионатдаги ҳеч кайси жамоа бизни устунлик билан мағлуб қила олмайди. Бу фақат бизга боғлиқ: биз ёки ўзимизга гол олиб келамиз, ёки гол урамиз. Ўйиндан кейин йигитларимни табриклаб қўйдим. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Аммо биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Битта гол уриб, иккита ўтказиб юбордик. Бу қўрқинчли эмас. Олдинда чемпионат кутиб турибди. Хотиржамликни сақлаймиз ва чемпионат ўйинларига пухта тайёргарлик кўрамиз.
- "Пахтакор" дарвозаси ёнида жуда кўп вазиятлар яратиляпти. Нима деб ўйлайсиз бу Аъзамовнинг жароҳати билан боғлиқми ёки бу бутун ҳимоядаги муаммоми?
- Ҳимоямизда муаммо бор деб ўйламайман. Вазиятлар деганда нимани назарда тутяпсиз? Бугун мен дарвозабонимиз сейв қилганини ёки шунга ўхшаш вазиятни кўрмадим. Фақатгина бурчакдан оширилган тўплар ва ҳаказо. Бундан ҳолатлар вазият дейилмайди. Вазият деганда комбинация билан дарвозага зарба бериш тушунилади. Бугун эса дарвозабонимиз бирор марта сейв қилмади. Айтганимдек, биз барча вазиятларни ўзимизга ўзимиз олиб келяпмиз.
- Мени тушунишим бўйича Банашак ҳужумчи эди. Ҳозир эса у вингер сифатида ҳаракат қилмоқда. Ҳужумчи сифатида унинг ўйинидан қониқмаяпсизми ёки Черан варианти Банашакдан яхшироқми?
- Мен сизга олдинги аввал ҳам айтгандим. Бизда етарлича тактик схемалар бор. Биз қаерда, қачон ва кимга қарши ўйнашимиздан катъий назар бизда янги схемалар ва таркибда янгиликлар бўлади. Биз бу ерда туриб қолиш ниятида эмасмиз. Биз олдинга ҳаракат қилиб, томошабоп ўйин кўрсатмоқчимиз. Биз бошқа даража сари ҳаракат қилмоқдамиз. Биз чиройли ўйин кўрсатмоқчимиз. Шу сабаб ҳам, ҳар ўйинда қандайдир янгилик киритамиз. Биз бугун шундай ўйинни синаб кўрдим. Кейинги ўйин яна кўрамиз.
- Пенальтилар масаласида сизда қандайдир шубҳа борми?
- Мен ҳали вазиятларни кўрганим йўқ. Матбуот анжуманидан сўнг бораман ва ўша вазиятларни қайта томоша қиламан. Ҳозир эса кўрмаган нарсам ҳақида гапира олмайман.
- Бугунги учралган мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Бизнинг хатолар. Биз бугунгидек ҳакамликдан сўнг ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди. Аммо яна қайтараман, мағлубиятга бизнинг ёшболаларча қилган хатоларимиз сабаб бўлди.
- Шацких фамилияси Наманганда катта ҳурматга эга. Аммо сиз бу ерга мураббий сифатида қайтиб келганингиздан сўнг ўзбек футболчи, ҳакамлик масаласида фақат салбий сўзларни айтмоқдасиз. Ўзбекистон Жаҳон чемпионати ҳақида ўйламаслиги ҳақида гапирдингиз. Биз табрижали мухлислар сиздан Ўзбек халқи, ўзбек футболчи ҳақида бу каби кескин танқидлар билдирмаслигингизни сўраб қоламиз. Бундан ташқари, бугун "Пахтакор" ўйинни тўлиқ назорат қилди, дедингиз. Аммо бугун "Навбаҳор" ўйин томонлама кучлироқ бўлди...
- Саволингизни биринчи қисмига жавоб бераман. Мен айнан қачон ўзбек халқи ва ўзбек футболи ҳақида гапирдим? Бу менга жуда қизиқ, буни қаердан ўқидингиз? Мен терма жамоа ҳақида гапиргандим. Мен мухлислар футболчилардан кўра кўпроқ Жаҳон чемпионатига чиқишни исташлари ҳақида гапирдим. Бу икки хил нарса, сиздан адаштирмасликни сўрардим. Мен шу ерда туғилганман. Мен шу ерликман. Ҳар доим айтган гапимга жавоб бераман. Агар сиз қандайдир нотўғри таржимани ўқиган бўлсангиз, у ҳолда бу мени айбим эмас. Мен ўшанда мухлислар Жаҳон чемпионатига чиқишни жуда исташлари ва анчадан бери кутаётганлари ҳақида гапирганман. Менга Жаҳон чемпионатига чиқиш насиб қилмади. Биз ҳозир ҳам Жаҳон чемпионатига чиқмоқчимиз. Аммо бундай футбол билан ҳали жуда узоқ кутишимизга тўғри келади. Жуда узоқ! Ўша интернетдаги сўзларимни мана яна қайтардим. Яна саралаш ўйинлари бошланада ва биз яна Жаҳон чемпионатига чиқамиз деймиз. Биз чиқа олмаймиз. Ер юзида мўжизалар бўлмайди. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳозир бу ерда ниманидир ўзгартириш керак. Шунчаки менинг сўзларимни эслаб қолинг. Мана шу циклда, кейинги циклда ушбу сўзларимни ёдга олинг.
- "Пахтакор"нинг ўйинларида ҳам Намангандаги каби мухлислар бўлишини истайсизми?
- Бизда ҳам шундай бўлади. Биз бу йўналиш бўйича ишлаяпмиз. Биласизми, пойтахтда ҳар доим шундай бўлган. Пойтахтда мухлисларни стадионга олиб кириш жуда қийин иш. Бу дунёнинг деярли барча пойтахтларида кузатиладиган ҳолат. Вилоятларда деярли барча учрашувларга мухлислар киришади. Пойтахтда эса мухлислар танлашади. "Нефтчи" билан ўйин бўлса уйда томоша қиламан дейишади. "Навбаҳор"га қарши балки стадионга тушишади. ОЧЛ ёки терма жамоа ўйинлар бўлса мухлислар албатта стадионга тушишади. Нега бундайлигини мен билмайман. Тошкентдаги исталган стадионни олманг, мухлислар борасида вазият шундай.
- "Навбаҳор"нинг кубок ва чемпионатдаги имконятларини қандай баҳолайсиз?
- Мен баҳолай олмайман. 30 октябрь куни финал ўйини. Ўшанда билиб оламиз. Ҳар доим охиридаги натижа ҳал қилади. Ўйин борасидаги имкониятларга келсак, мен бу гапларни "Пахтакор" мураббийи эканлигим учун айтмаяпман, аммо "Пахтакор" ўйин борасида "Навбаҳор"дан кучлироқ. Бироқ барчасини нима ҳал қилади? Натижа! Ҳозир биз шундай вазиятдамиз.
Comments