Latest news

19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  7 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  0 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  14 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  12

Фирдавс Абдусалимов: "Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз" News

Фирдавс Абдусалимов: "Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз"

"Хўжанд" футболчиси Фирдавс Абдусалимов ОФК Кубоги Марказий минтақа финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бўлажак учрашув ҳақида

- "Сўғдиёна" ҳозирда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Уларни ҳурмат қиламиз, лекин рақибдан чўчиб, ҳимояга ётиб олиш ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.

- "Динамо" ва "Шердор" каби клублардаги фаолиятингиз орқали футбол ишқибозларига танишсиз. Тожикистон клубига йўл олишингиз қай тариқа юз берди?

- Ўтган йили биринчи даврадан сўнг "Хўжанд" Бекободда "Металлург"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўша баҳсда мени синовдан ўтказишларини айтишди, учрашувдан кейин эса жамоада олиб қолишди, ўшандан бери "Хўжанд" таркибида тўп тепаман.

- Ўзбекистон ва Тожикистон чемпионатлари қайси жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилади?

- Ўзбекистонда кўпроқ техник ва тактик ўйинга эътибор берилади, Тожикистонда эса жисмоний жиҳатлар асосий ўринда туради", деди ўзбекистонлик футболчи.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика