Ўзбекистон 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон билан ўйнайди
28 mar 2014 08:45
News
Ўзбекистон 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон билан ўйнайди
Ниҳоят, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Терма жамоалар маркази манзилига йўлланган тинимсиз танқидлардан сўнг “мана сенларга деб”, бир эмас 2 та ўртоқлик учрашуви ташкил этиб беришяпти.
Режага кўра, миллий терма жамоамиз 27 ва 29 май кунлари Уммонга қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкентда бўлиб ўтади. Шу кунларда бу маълумот ЎФФ томонидан расман тасдиқланиши кутиляпти.
350 минг АҚШ доллари эвазига Тошкентга келишга розилик берган Гарет Бэйл бошчилигидаги Уэлльс терма жамоасининг таклифи ЎФФга қимматлик қилган кўринади.
ФИФА рейтингида 81-ўринни эгаллаб турган Уммон терма жамоаси жорий йил ҳисобидан ҳозиргача 3 та ўйин ўтказди. 24 ва 31 январь кунлари Иордания ва Финляндия терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида дуранг (0:0) ўйнаган Пол ле Гуэн шогирдлари 5 март куни Осиё Кубоги-2015 саралаш ўйинида Сингапурни 3:1 ҳисобида таслим этишди.
Майли, ҳеч бўлмаса Уммон билан келишишибдику, шунисига ҳам шукур! Лекин куз ойидаги ФИФА кунларида кучли рақиблар билан ўйнамасак бўлмайди. Осиё Кубоги-2015да ижобий натижага кўз тиккан эканмиз, бунинг учун тайёргарлик ҳам шунга монанд бўлмоғи керак.
Гуруҳдан эсон-омон чиқиб олсак, чорак финалда бизни Жанубий Корея ёки Австралия қарши олади. Шундай экан, танланажак спарринг-рақиблар ҳам савия борасида шу икки терма жамоадан паст бўлмаслиги лозим.
Дарвоқе, қизиқ бир маълумот. Бугун соат 11.30да “Бунёдкор” делегацияси Тошкент -Теҳрон - Аҳваз йўналиши бўйича Эронга жўнаб кетади ва 1 апрель куни “Фулад”га қарши гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувида майдонга тушади.
26 март куни Сиднейда Осиё Кубоги-2015 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида қатнашган Миржалол Қосимов эса бугун кечқурун Сидней - Куала Лумпур - Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келади ва эртага эрталаб яна Тошкент - Истамбул - Теҳрон - Аҳваз рейси билан Эронга учар экан. Бу бизга ўтган йилги машҳур ХОХХОТ “ҳангома”сини эслатиб юбормаяптими? Қосимовнинг ўзи Сиднейдан тўғри Теҳронга учишни сўраган. Аммо Эронда давом этаётган Наврўз байрами сабаб, Теҳронга учадиган бир нечта рейслар бекор қилинган.
Камолиддин Алимов

Link :
Source : olamsport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments