Latest news

02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  1 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  0 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0

Эшитдик-да! Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал мухлисларсиз ўтади News

Эшитдик-да! Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал мухлисларсиз ўтади

Кеча U-23 Осиё кубоги чорак финал дастлабки иккита учрашуви бўлиб ўтди.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ироқликлар билан баҳс олиб борди. Учрашувда вакилларимиз бир киши кам бўлиб қолганига қарамай пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди ва 1/2 финалга йўлланмани қўлга киритишди.

Учрашув давомида мухлислар ҳакам ва рақиб ўйинчиларидан норозилик ўлароқ майдонга турли қаттиқ жисмли буюмлар (тош, болт ва ҳ.) улоқтиришди.

Афсуски, ана шу отилган қаттиқ жисмлар натижасида ўзбекистонлик фотографлардан бири ва хорижлик оператор жароҳат олди. Бу ҳақда кеча хабар берган эдик.

ФОТО  Ўзбекистон – Ироқ баҳсида мухлислар томонидан отилган тош фотосуратчи ва операторни оғир аҳволга солиб қўйди

"Championat.asia"га етиб келган маълумотларга кўра, U-23 Осиё чемпионатининг Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал ўйини мухлисларсиз ўтказилади. Қўшимчасига моддий жарима ҳам қўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим финал баҳсини 15 июнь куни "Бунёдкор" стадионида ўтказади. 21:00да старт оладиган учрашувда бизга Ж.Корея ёки Япониядан бири рақиб бўлади.

Rating: -100   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика