Latest news

16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  0 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  3 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  5 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  5 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  3 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  2 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  5 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  9 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси жароҳат сабаб операция столига ётади News

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси жароҳат сабаб операция столига ётади

Айни пайтда Ўзбекистонда U-23 Осиё кубоги мусобақаси давом этмоқда.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун чорак финалда Ироққа қарши майдонга тушади.

U-23 Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон ироқликларга қарши баҳс олиб боради ва чорак финалдан ўрин олган яна бири ўйин ўтказилади

Афсуски, "Металлург" клуби ва ушбу терма жамоа ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов учун мусобақа тугади. Гап шундаки, Эронга қарши баҳсдан олдинги машғулотда Ибрагимов ўнг оёқ тизза қисмидан жароҳат олди. Биз вазият билан тўлиқ танишиш учун терма жамоа шифокори Алишер Абдураҳмоновга мурожаат қилдик.

"Машғулотда Иброҳим Ибрагимов жароҳат олди. Шундан кейин Тошкент шаҳридаги клиникалардан бирида текширувдан ўтказилгач, футболчининг ўнг оёқ олд қисми латериаль мениск йиртилгани (узилган) аниқланди. Ушбу жароҳатни фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин. Шу сабабли Иброҳим Ибрагимов душанба куни операция столига ётади. Жарроҳлик амалиёти Тошкент шаҳридаги Травматология ва ортопедия институти спорт жароҳати бўлимида ўтказилади. Бундай жароҳатдан кейин футболчилар одатда икки ҳафта тикланиш жараёнини бошдан кечиришади ва кейин енгил машғулотларни бошлашади. Ибрагимов операциядан кейин тахминан бир ойда тўлиқ тузалиб майдонга қайтиши мумкин.

Иброҳим Ибрагимов ва терма жамоадаги барча футболчилар соғлиги ЎФА тиббий қўмита аъзолари назоратида", - деди биз билан суҳбатда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шифокори Алишер Абдураҳмонов.


Иброҳим Ибрагимовга саломатлик ва тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз!

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика