Latest news

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  6 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди" News

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳақида

- Олдин айтганимдек, Про лига – мураккаб мусобақа. Ҳар бир жамоа астойдил кураш олиб бормоқда. Масалан, 8-турда биз фаворит, "Ғиждувон" эса аутсайдер сифатида қаралганди, бироқ ўшанда дуранг бўлганди. 

Бугунги баҳс жанговар тарзда кечди. "Андижон"нинг устунликлари ва камчиликлари хусусида хабардор эдик. Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди. "Андижон" стандартларда анча хавфли, буни йигитларимиз яхши билишарди. Ҳали ҳамма кураш олдинда. Рақобат кучли, сабаби Суперлиганинг 3 та клуби Про лигага тушиб кетганди ва энди Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилади. Ўйлашимча, ҳаммаси охирги 3-4 турда эмас, балки плей-оффда ҳал бўлади. 

- Натижадан қониқдингизми?

- Йўқ, унчалик қониққаним йўқ, чунки бу биз 5-марта дуранг ўйнадик. Бугун Суперлигага чиқиш йўлидаги асосий рақибга қарши тўп тепдик. Айниқса, "Андижон" жамоаси ҳали уйда дуранг ҳам ўйнамаганди, фақат ғалаба қозонганди. Ҳаёт давом этади, курашлар олдинда.

- "Андижон" сўнгги дақиқаларда ғалаба қозониб кетаётганди, буни ўрганиб чиққанмидингиз?

- Албатта. Бу ҳақда футболчиларга айтгандик. Биз Виктор Кумиковни яхши биламиз. У киши футболчиларни ўйинга ва стандарт ҳолатларга яхши тайёрлайди. Йигитларимиз жисмонан андижонлик футболчиларга енгилишмагани хурсанд қилди.

- "Бухоро" ўтган турда турнир аутсайдери "Ғиждувон" билан дуранг ўйнаганди. Жамоага нима етишмади?

- Кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Видеолавҳани кўриб чиқдик. 14 та вазият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ҳатто пенальтидан унумли фойдаланмадик. Баъзида тўп дарвоза устунига тегди, зарбалар ноаниқ кетди ва ҳоказо.

- Шавкат Саломов йўқлиги билиндими?

- Йўқ. "Андижон" стандартларга эътибор қаратишини билгандик. Жамоавий ўйин кўрсатсак, ҳаммаси яхши бўлишини кутгандик. Албатта, Шавкат бўлганида зўр бўларди. У – жамоа етакчиси. Умуман олганда, яхши ўйин намойиш қилдик.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика