Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Сурхондарёда сафари якунланди ёхуд Одил Аҳмедов катта футболга қайтган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ News

Сурхондарёда сафари якунланди ёхуд Одил Аҳмедов катта футболга қайтган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ

5 май санасида бошланган Сурхондарё вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Сурхондарёда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирдан ГАЛЕРЕЯ

Куннинг иккинчи қисмида Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Тўра Боболов, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ва ўзбек футболи фахрийлари иштирок этишди. 

Учрашувда Тўра Боболов вилоятда футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва бўлажак режалар билан ўртоқлашди. 

Учрашув сўнгида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрийларга эсдалик совғалари улашилди.

Сўнгра "Сурхон" марказий стадионида ўзбек футболи фахрийлари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувдан олдин ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ва ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов барчани ўзбек футболининг 110 йиллиги билан табриклаб, Сурхон ўлкасининг ўзбек футболига қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаб ўтишди. Шундан сўнг ЎФА томонидан бир қатор футбол фахрийлари тақдирланди. Уларга кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалар топширилди.

Ўртоқлик баҳсида томонлар 5:5 ҳисобидаги дурангни қайд этишди.

Шу билан Сурхондарё вилоятидаги ўзбек футболининг 110 йиллик байрам тадбирлари ўз якунига етди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика