Latest news

19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  1 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  5 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  20 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  30 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0

Илҳом Мўминжонов: "Ҳозирда жами 10 нафар футболчимиз жароҳат олган" News

Илҳом Мўминжонов: "Ҳозирда жами 10 нафар футболчимиз жароҳат олган"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Динамо" – "Нефтчи" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун жанговор ўйин бўлди. Дуранг адолатли натижа деб ҳисоблайман. Биринчи бўлимда голга қадар 2 та имконият юзага келди, кейинроқ қарши ҳужумда бир нечта имкониятлар бўлди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда хавфли вазиятларимиз сони камайди. 

Марказий ҳимоячимиз - Стойкович қаттиқ жароҳат олди, ҳозирда унинг қандай эканини билмаймиз. 

Энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришга киришамиз.

- Жамоа 4 та турдан сўнг яна очко қўлга киритди. Бу натижани клубдаги ижобий ўзгаришлар натижаси деб ҳисобласак бўладими?

- Ўзингиз гувоҳ бўлдингиз, мавсумни яхши бошлагандик. Шундан сўнг кетма-кет 4 ўйинда мағлуб бўлдик. 6-турга келиб очко олдик. Йигитларга ғалаба зарур эди, буни ўзлари ҳам ҳис қилиб туришибди. 

Бизда жароҳатланганлар кўп, барчасини ҳозир номма ном айта олмайман. 

4 кундан сўнг навбатдаги тур ўйинида майдонга тушамиз. "Нефтчи"га бундай ўринлар ярашмайди, кўпроқ очко жамғаришимиз зарур. Раҳбарият олдимизга юқори ўринларни олиш вазифасини қўйган. Насиб бўлса, навбатдаги тур учрашувларида очколар жамғаришда давом этамиз. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

- Биринчи таймда ҳақиқий "Нефтчи"ни кўргандик, иккинчи таймда эса жамоага бир оз барқарорлик етишмади. Бу чарчоқ билан боғлиқ холатми?

- Иккинчи бўлимда ўйинимиз бир оз чиқмади, биринчи бўлимга нисбатан олганда хавфли вазиятларимиз сони кам бўлди. Бироқ жанговор ўйин кўрдик деб ўйлайман. Жароҳатлар, карточкалар бизнинг натижаларга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти. 

- Жамоада асабийлик кузатилмоқда, бу нима билан боғлиқ?

- Бу – футбол, ўхшамай қолган жойларда йигитлар асабийлашишяпти. Тўп узатишлардаги ноаниқликлар бунга сабаб бўлмоқда. 

- Йўқотишлар туфайли қайдномада бўш жойлар бор. Таваккал қилиб, ёшларни майдонга тушириб кўрилса бўлмайдими?

- Бу таркибга 4 нафар ёш футболчини жалб қилдик. Захирада қолиб кетишди, уларни натижадан келиб чиқиб ўйин охирида туширмоқчи эдик. Бироқ ўйин темпи бунга йўл бермади. 

"Локомотив" билан ўйинга ёш футболчиларни ҳам жалб этамиз, чунки бизда ҳозир жиддий йўқотишлар мавжуд. Бугунгиси билан жами 10 нафар футболчимизда жароҳат бор. 6-7 нафар ёш футболчи биз билан бирга машғулотларда иштирок этишмоқда. 

- Жамоанинг кетма-кет мағлубиятлари, бугунги учрашувдаги дуранг натижа сизнинг жамоадаги фаолиятингизга таъсир кўрсатмайдими?

- Энди дуранг ҳам таъсир қилади, албатта. Айниқса, мағлубият бунга жиддий таъсир қиларди. Буни йигитлар ҳам яхши билишарди. Мен уларга бу ҳақда айтмасам ҳам ўзлари ҳис қилиб туришганди. Раҳбарият олдимизга жиддий вазифаларни қўйган, уларнинг олдида ҳам уятли холатдамиз. Мухлисларимиздан, Фарғона аҳлидан узр сўраймиз. Насиб бўлса, кейинги ўйинларда ҳам очколар жамғарамиз.

- Бундан келиб чиқсак, кейинги ўйинларда ҳам раҳбариятнинг сизга бўлган ишончини ҳис қиляпсизми?

- Худди шундай.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика