Latest news

03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  2 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   3 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  12 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  0 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  3 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  13 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  14 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5

Шуҳрат Мақсудов: "Бош мураббийни ишдан олиш ёки тайинлаш мухлисларнинг иши эмас" News

Шуҳрат Мақсудов: "Бош мураббийни ишдан олиш ёки тайинлаш мухлисларнинг иши эмас"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Олимпик" (1:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бунақанги ўйин, бунақа натижа учун биринчи навбатда мухлислардан узр сўраймиз. Мен ўзим ҳам тушунолмай қолдим, йигитларда бугун ҳеч нарса ўхшамади. "Нефтчи" билан ўйиннинг эртасигаёқ "Олимпик" билан баҳсга тайёргарлик кўришга киришгандик. Ҳеч қайси футболчимизнинг ўйини чиқмади. Жамоа ютса, демак, ҳамма ютади. Мағлубият учун мураббий айбдор. Лекин биз бугун бутун жамоа ютқаздик. "Олимпик"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман.

- "Бунёдкор"нинг айни пайтдаги натижалари мураббийнинг истеъфосига сабаб бўладиган даражада эмас. Нима деб ўйлайсиз, мухлислар томонидан сизнинг истеъфонгиз талаб қилиниши тўғрими?

- Ўзингиз айтиб турибсиз, жамоанинг натижалари ёмон эмас. Биргина мағлубият учун шундай ҳаракатни амалга оширган бўлсалар, билмадим, очиғи, эътибор қаратганим йўқ. Жамоа бош мураббийини ишдан олиш мухлисларнинг иши эмас. Такрор айтаман, "Бунёдкор"нинг ҳақиқий мухлисларидан узр сўрайман. Мен ваъда берганман, биз аввалги "Бунёдкор"ни қайтариш ҳаракатидамиз.

- Мухлислар орасида уларни сизга қарши йўналтириб турган шахслар бор деб ўйлайсизми?

- Илтимос, бундай провакацион савол берманглар. Журналист маданиятга риоя қилган холда савол бериши лозим. Бу каби саволарга жавоб беришни истамайман, футбол ҳақида сўранглар, бемалол жавоб бераман.

Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика