Норхонов "қотил"  ёхуд "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувидан фактлар
		
		26 apr 2022 20:49
        News	
	 
				 
				Норхонов "қотил" ёхуд "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувидан фактлар
Муросасиз ва курашларга бой кечган учрашувда Улуғбек Бақоев шогирдлари 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Дониёр Абдуманноповнинг голига эса тасанно. Биз эса мазкур учрашувга оид бир қатор қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
| Navbahor Zoran Marusic - 32' | Superliga. Round 5 26/04/2022, 18:15 2: 1 Finished | Sogdiana Shohruz Norkhonov - 12', Doniyor Abdumannopov - 90' | 
1. Ўйинда жиззахликлар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов ҳисобни очди. Ушбу футболчи кетма-кет тўртинчи ўйинда, Наманганда эса кетма-кет иккинчи йил "лочинлар" дарвозасига йўл топяпти. Аввалги учта ўйинда унинг голлари жамоасига 1:0 ҳисобидаги ғалабаларни келтирган. Бугун ҳам у уч очкога ҳиссасини қўшди.
2022. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:2. Гол: Шоҳруз Норхонов, Дониёр Абдуманнопов
2021. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 1:0. Гол: Шоҳруз Норхонов
2021. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 0:1. Гол: Шоҳруз Норхонов
2020. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 1:0. Гол: Шоҳруз Норхонов

2. "Навбаҳор" тўртинчи ўйиндирки, "Сўғдиёна"га мағлубиятга учрамоқда. Жамоа сўнгги бор 2020 йилнинг 7 июль куни Суперлиганинг 7-турида жиззахликлардан уч очко олган эди.
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2:0
Голлар: Руслан Болов, Иван Соловьёв
| Navbahor Ruslan Bolov - 72', Ivan Solovyov - 86' | Superliga. Round 7 02/07/2020, 20:00 0: 2 Finished | Sogdiana | 
3. Зоран Марушич "Навбаҳор" либосидаги умумий 4 голини урди. Суперлигада эса 3 голга муаллифлик қилди.

4. "Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси давом этади. 3та ғалаба, 2та дуранг. "Навбаҳор" эса 2 мағлубиятни қабул қилиб олди.
5. Дониёр Абдуманнопов "Сўғдиёна" либосидаги дебют голини урди. Футболчи жорий йил қишки трансферлар ойнасида жамоага келиб қўшилганди.

6. "Сўғдиёна" "Навбаҳор" билан ўзаро ўйинлардаги ғалабалар сонини 21тага етказди. Бу борадаги устунлик ҳамон "лочинлар" томонида, 25та ғалаба. 7та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган.
Шу ва бошқа қизиқарли фактлар, маълумотларни қуйидаги ҳаволада ҳам ўқишингиз мумкин. ФАКТЛАР
Суперлига. "Сўғдиёна" Наманганда сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалаба қозонди
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
  "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments