Latest news

14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  3 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  2 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   20 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  11 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1

Нега Қосимовнинг "кетмони учмаяпти"? News

Нега Қосимовнинг "кетмони учмаяпти"?

Бугунги мавзумиз АГМК ёки ОКМК бўлади.

Олмалиқ клуби молиявий жиҳатдан юртимиздаги энг бақувват ва барқарор жамоалардан биридир. Таркиб ҳам кишининг ҳавасини келтирадиган даражада сайқалланган. Шу туфайли "кончилар"га янги мавсум чемпионлиги учун асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралаётган эди. Бироқ, старт максималь даражада омадсиз бўлди.

Суперлиганинг дастлабки 3 турида 2 бор мағлуб бўлган АГМК кубокни ҳам дуранг билан бошлади. Аллақачон "Қизилқум", "Бунёдкор" ва "Насаф"га имкониятни бой берган "Локомотив" Миржалол Қосимов шогирдлари билан 2-ўйинда ҳам енгилмади.

Келинг, жамоа иштирокидаги охирги 7 та расмий учрашувга эътибор қаратамиз.

20 ноябрь. "Қўқон-1912" 2:2 АГМК (Суперлига)

24 ноябрь. АГМК 0:2 "Насаф" (кубок)

27 ноябрь. АГМК 0:1 "Сўғдиёна" (Суперлига)

4 март. "Металлург" 1:0 АГМК (Суперлига)

11 март. "Локомотив" 2:1 АГМК (Суперлига)

1 апрель. "Сурхон" 1:2 АГМК (Суперлига)

7 апрел. АГМК 1:1 "Локомотив" (кубок)

Хуллас, АГМК 21 лик имкониятдан атиги 5 очко жамғаришни уддалади. Бу чемпионатнинг ҳозирги иштирокчилари орасидаги энг ёмон натижалардан бири ҳисобланади (Пастда фақат "Динамо" бор).

Жамоанинг омадсиз ўйинларига ҳар ким турлича сабаб кўрсатиши мумкин. Оптимал таркиб йиғилмаётгани, жарохат-у дисквалификациялар, мавсум эндигина бошлангани, ҳакамлар ва ҳ.к. Биз эса хулоса қилишга шошилмай, "Локомотив" билан ўйиндаги энг хавфли вазиятларга эътибор қаратамиз.

8-дақиқа. Хуршид Ғиёсов чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдончасига оширди — гол!

39-дақиқа. Миржамол Қосимов чап қанотда белгиланган жарима зарбасидан тўпни рақиб дарвозаси олдига етказиб берди...

42-дақиқа. Сардор Раҳмонов чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни марказга оширди. Кескин вазият юзага келди.

43-дақиқа. Дилшод Аҳмадалиев ўнг қанотдан олдинга ўтиб, тўпни марказга оширди. Яна бир зарба.

59-дақиқа. Ўнг қанотдан яна бир узатма, Алишер Жалиловнинг бош билан йўллаган зарбасига дарвоза устунига тегди.

71-дақиқа. Чап қанотдан олдинга ўтган Миржамол Қосимовнинг жарима майдони ичига оширган узатмаси хавфли вазиятни юзага келтирди.

73-дақиқа. Акром Комилов чап қанотдан узатмани амалга оширди. Жарима майдони ичидаги Миржамол Қосимов пенальти ишлашга ҳаракат қилиб кўрди.

90+4. АГМК бурчак зарбасидан кейин қулай имкониятга эга бўлганди.




Бу нима дегани? Бир ўйинда 8 та хавфли эпизод яратилмоқда. Ва уларнинг барчаси қанотдан жарима майдони ичига узатилган тўплардан кейин пайдо бўлди

Биласиз, Қосимов мураббий сифатида кросс ва стандарт вазиятларга алоҳида эътибор қаратади, урғу беради. Буни сиз-у мен билсак, АГМКга қарши ўйнайдиган рақиблар ҳам англаган, албатта. Шу туфайли ҳар ўйинга алоҳида ёндашиш, рақибга кўра тактика танлаш лозим. Бу ишни Олмалиқ клуби мураббийлар штаби нечоғлик уддаламоқда?

Мазкур саволга жавоб олиш учун АГМК томонидан урилаётган охирги голларга эътибор қаратамиз. Сўнгги 8 расмий ўйинда рақиб дарвозаси 9 бор ишғол қилинган. Голларнинг барчаси пенальти ёки қанотдан амалга оширилган узатмаларидан кейин рўй берган. Таркибда Санжар Турсунов, Миржамол Қосимов ҳамда Алишер Жалилов сингари ижрочилар бўлса, бу клуб учун хунук статистика саналади. Демак, хилма-хилликнинг устига чизиқ тортиб, ёнига катта 0 қўйсак бўлади.

Бахтга қарши ҳимоядаги ишлар ҳам юришмаяпти. 2021 йил охиридаги 4 та муҳим баҳсда 7 та гол ўтказиб юборилгач, жамоанинг мудофаа чизиғи янгиланди. Андрей Мишенко, Анзур Исмоилов ва Абдулла Абдуллаев сингари янги номлар олиб келинган бўлса ҳам, Олмалиқ клуби янги мавсумдаги ҳеч бир ўйинни "қуруқ" тугата олмади.

Тажрибали мутахассиснинг ўзи бу борадаги саволга шундай жавоб қайтарди: "Мавсум эндигина бошланди, ҳали тугамади. Жўжани кузда санаймиз".

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бу жумлани ўтган йилнинг май ойида ҳам ишлатган (Термизда). Кузга бориб АГМК ўзи учун энг муҳим 2 учрашувни "Насаф" ва "Сўғдиёна"га бой бериб, халқаро майдон чипталаридан қуруқ қолган эди...

Мутолаа учун: "Барса"нинг буюк хатоси 

Author :
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика