Превью. Саудияда стартда "Сепахан" синови
07 apr 2022 06:12
News
Превью. Саудияда стартда "Сепахан" синови
Рақиб Эроннинг номдор "Сепахан" жамоаси. Демак ўйиндан аввалги мулоҳазаларни бошлаймиз.
"Пахтакор" ОЧЛда рекордчи
Жорий йилда халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи "Пахтакор" жамоаси ОЧЛда иштирок этиш бўйича қитъада рекордчи ҳисобланади. Пойтахт клуби бу йил 17 бор мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичида ўйнайди. Жамоанинг энг яхши натижаси 2002/2003, 2004 йилги мавсумларда қайд этилган бўлиб, кетма-кет икки бор ярим финалга қадар етиб борган.
Саудия Арабистонига яхши кайфият ва йўқотишларсиз
Славче Войнески шогирдлари қитъамизнинг нуфузли мусобақасига анча вақтдан бери тайёргарлик кўриб келди. Туркия йиғинлари, ички чемпионат баҳслари бу борада жамоага ёрдам берди, дея оламиз. Муҳими айни пайтда футболчилар етарлича ўйин амалиётига эгалар ва спорт формаси ҳам ёмон эмас. Боз устига сўнгги турдан "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба жамоа аъзоларига янада кўтаринки руҳият бериши тайин. Авваллари ОЧЛ баҳслари февраль ойининг ўрталари, март ойининг бошларига тўғри келган. Бундай паллада клубларимиз ҳали формага кириб улгурмас, ўйин амалиётга эга бўлмасди. Ўйлаймизки, "Пахтакор"да ушбу томондан муаммо бўлмаслиги керак. "Шерлар" 4 апрель куни Тошкент-Бурайда йўналиши бўйлаб манзил томон отланишди. Славче Войнески Бурайдага 27 нафар футболчи билан ташриф буюрганини кўришимиз мумкин.
Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов, Байрам Нажафалиев.
Ҳимоячилар - Ҳожиакбар Алижонов, Шаҳзод Азмиддинов, Шерзод Аъзамов, Алексей Ларин, Камен Хаджиев, Жасур Ёқубов, Фарруҳ Сайфиев, Беҳруз Асқаров.
Ярим ҳимоячилар - Одил Ҳамробеков, Икром Алибоев, Сардор Собирхўжаев, Аббос Файзуллаев, Руслан Розиев, Аббос Эргашбоев, Сардор Рашидов, Ҳожимат Эркинов, Азиз Турғунбоев, Диёр Холматов, Оливер Шаркич, Муҳаммадали Ўринбоев.
Ҳужумчилар - Драган Черан, Миржаҳон Мираҳмадов, Шаҳриёр Жабборов.
Эски танишлар ёхуд "Сепахан" ҳақида
Айни пайтда Эрон Про лигасининг 24-туридан сўнг 3 ўринда кетаётган "Сепахан" гуруҳ босқичининг илк турида "Пахтакор"га рақиблик қилади. Таъкидлаш жоизки, "шерлар" учун форс клуби бегона эмас. Ушбу жамоа билан 2010 йилги гуруҳ баҳсларида тўқнаш келинган. Исфахонда рақиб 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Тошкентда Геворкян ва Гейнрих томонидан урилган гол жамоага ғалаба келтирган.
2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Сепахан" учрашуви. 70-дақиқада захирадан майдонга тушган Александр Гейнрих 71-дақиқада ғалаба тўпини киритиб жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаганди.
"Сепахан"ни ушбу клуб ва Эрон терма жамоасидаги ўйинлари орқали машҳур бўлган Муҳаррам Навидкия бошқармоқда. Унга эса португалиялик мутахассис Луис Мартинес кўмаклашади. Ушбу мутахассис 28 март куни клубда иш бошлаган. Исфахон жамоаси 5 марта Эрон чемпионига айланиб, 4 бор Эрон Кубогида зафар қучган. 2007 йил Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган.
"Сепахан" таркибида Ўзбекистон клубларига қарши бир неча маротаба майдонга тушган футболчилар ҳам бор. Дейлик Георгий Гвелесиани ўз вақтида "Зоб Аҳан" таркибида "Бунёдкор" ва "Локомотив"га қарши ўйинларда майдонга тушган. Шунингдек Иззатуллоҳ Пурқаз, Омид Нурафкан, Суруш Рафеи Эрон терма жамоасидаги ўйинлари орқали таниш.
"Сепахан"нинг ОЧЛ учун таркиби
Дарвозабонлар: 1. Кристофер Кнетт (Австрия), 12. Али Кайҳусрови, 22. Ҳожжат Седғи, 45. Муҳаммадризо Мазаҳери
Ҳимоячилар: 2. Муҳаммад Нажод, 5. Изатуллоҳ Пурқаз, 16.Давуд Ражаби, 25. Саман Ранжбар, 30. Гиорги Гвелесиани (Грузия), 66. Муҳаммадризо Маҳдизода
Ярим ҳимоячилар: 6. Масъуд Рики, 10. Фаршад Буруки, 14. Аря Юсуфи, 19. Омид Нурафкан, 20. Милад Жаҳони, 21. Муҳаммад Карими, 23. Амир Моҳкамкар, 27. Ҳассан Шуштари, 73. Суруш Рафейи, 80. Ясин Салмани
Ҳужумчилар: 7. Саидмуҳаммад Ҳуссайни, 9. Сажад Шаҳбоззода, 11. Даниэл Исмоилифар, 17. Жалолиддин Алимуҳаммади, 70. Шаҳриёр Моғанлу, 77. Ризо Мирзайи
Гиорги Гвелесиани
Славче Войнески: "Мусобақа бошланишидан аввал барчада имконият тенг бўлади"
"Пахтакор" форс клубларини доим ютиб келган
Эронликларга қарши беллашувларда "шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 23 беллашувнинг 14тасида "Пахтакор" зафар қучган. Тўрт ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 5 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 33 тўп киритилиб, 22 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 10 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 18 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.
Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:
"Зоб Аҳан" - 2:0, 0:1
"Нафт" - 2:1, 1:1
"Саба" - 2:1, 2:0
"Сепахан" - 2:1, 0:2
"Тракторсози" - 1:0, 0:2, 3:3, 0:0
"Фулад" - 2:0, 3:1
"Истиқлол" - 2:1, 2:4, 2:1
"Персеполис" - 1:0, 1:1, 1:0, 0:2
"Шаҳр Ходро" - 3:0, 1:0
"Пахтакор"нинг Чемпионлар Лигасидаги тўпурарлари
Ҳозирга қадар Зайниддин Тожиев ушбу турнирда "Шерлар" сафида энг кўп гол муаллифига айланган - 13та. Игорь Сергеев ҳисобида эса 12 гол мавжуд. Анвар Солиев 9, Сервер Жепаров 8, Леонид Кошелев ва Одил Аҳмедов ҳисобига эса 7тадан тўп ёзилган. Қуйида ушбу мусобақада "Пахтакор" учун 3 ва ундан кўп гол урган футболчилар рўйхати билан танишинг.
13 - Зайниддин Тожиев
12 - Игорь Сергеев
9 - Анвар Солиев
8 - Сервер Жепаров
7 - Леонид Кошелев, Одил Аҳмедов
6 - Драган Черан
5 - Александр Гейнрих
4 - Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев, Шерзод Каримов, Жалолиддин Машарипов
3 - Дилшод Шарофетдинов, Станислав Андреев, Гочгули Гочгулиев, Кахи Махарадзе, Эрен Дердийок.
"Шерлар" сафида Игнатий Нестеров ОЧЛ баҳсларида энг кўп майдонга тушган футболчи бўлиб турибди. Нестеров жами 44 беллашувда иштирок этган. Асрор Алиқулов 41 баҳсда майдонга тушган бўлса, Станислав Андреевда 38та шундай ўйин мавжуд. "Пахтакор" сафида Чемпионлар Лигасида 25 ва ундан кўп ўйинда майдонга тушган футболчилар рўйхати билан танишинг.
44 - Игнатий Нестеров
41 - Асрор Алиқулов
38 - Станислав Андреев
37 - Илҳом Суюнов
35 - Анвар Солиев, Владимир Козак
34 - Темур Кападзе
33 - Владислав Кирьян
32 - Сервер Жепаров, Игорь Сергеев
31 - Шерзод Каримов, Зайниддин Тожиев
29 - Леонид Кошелев, Егор Кримец
27 - Жалолиддин Машарипов
26 - Камолиддин Тожиев, Александр Гейнрих
25 - Одил Аҳмедов.
Pakhtakor Tashkent Dragan Ceran - 28' |
AFC Champions League Grp. D . Round 1 07/04/2022, 23:15 3
:
1
Finished
|
Sepahan Shahriar Moghanlou - 49', Shahriar Moghanlou - 55', Mohammad Reza Hosseini - 70' |
Эслатиб ўтамиз учрашув бугун Тошкент вақти билан 22:15да "Қиро Абдуллоҳ" стадионида бошланади. Юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган "Пахтакор" жамоасига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Comments