Latest news

10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  94 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  5 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  9 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  5

Англия. 31-тур. "Кардифф" ва "Ливерпуль" ўйинида 9та гол урилди News

Англия. 31-тур. "Кардифф" ва "Ливерпуль" ўйинида 9та гол урилди

Англия премьер-лигасининг 31-турида "Ливерпуль" сафарда "Кардифф" меҳмони бўлди.
                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ

Ушбу саҳифада ўйин бошлангач матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин.


Ўйин бошланди. 4-дақиқада Ким Бо Кьюннинг амалга оширган жарима тўпини Симон Миньоле майдон ташқарисига чиқариб юборди. 10-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишди! Фрейзер Кэмпбелл ўнг қанотдан тўпни Жордан Матчга оширди, футболчи Симон Миньоле қўриқлаётган дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

16-дақиқада Глен Жонсоннинг тўп узатишидан сўнг Луис Суарес ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

25-дақиқада Кэмпбелл тўпни ўнг қанотдаги Матчдан қабул қилиб олди, жарима майдони ичига кириб бориб "Ливерпул" дарвозсининг пастки бурчагини нишонга олди - 2:1.

30-дақиқада Коутиньо жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди, тўп анча ноаниқ кетди.

33-дақиқада Фабионинг зарбаси йўлига Шкртел тўғаноқ бўлди.

41-дақиқада ҳисоб тенглашди. Филиппе Коутиньо ўнг қанотда тўпни эгаллаб олди ва жарима майдони ичига ҳаволатиб узатди, Мартин Шкртел бир ҳаракат билан дарвозани ишғол қилди - 2:2.

44-дақиқада Суарес ва Коутиньо кетма-кет бурчак тўпини амалга оширишди, самарасиз.

Иккинчи бўлим бошланди. 49-дақиқада Беллами бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

54-дақиқада Шкртел дублини расмийлаштирди! Коутиньонинг бурчакдан ошириб берган тўпини Шкртел дарвозага йўллади - 2:3.

60-дақиқада энди Суарес дублга эришди. Старрижнинг чиройли пасидан сўнг Суарес гол урди - 2:4!

69-дақиқада Жеррард жарима тўпини амалга оширди, унинг йўллаган зарбаси дарвозага аниқ боргани йўқ.

75-дақиқада энди Старриж гол урди! Суарес тўп билан олдинга борди ва икки ҳимоячини чалғитиб шерига тўпни оширди, Даниеэл бундай имкониятдан унумли фойдаланди - 2:5.

83-дақиқада Жеррарднинг узатиб берган тўпини Суарес боши билан дарвозага йўллади, бу сафар ноаниқ.

88-дақиқада Кенуайн Жонснинг пасидан сўнг Матч ўйиндаги ўзининг иккинчи голини урди - 3:5.

90+6-дақиқада Суарес хет-трик қайд этди - 3:6! Баҳс айнан мана шу ҳисоб билан тугади.

Кардифф – Ливерпуль 3:6
22 март, 20.00, «Кардифф Сити Стэдиум»
Голлар:
1:0 – 9 Матч,  1:1 – 16 Суарес,  2:1 – 25 Ф. Кэмпбелл,  2:2 – 41 Шкртел,  2:3 – 54 Шкртел,  2:4 – 60 Суарес,  2:5 – 75 Старриж,  3:5 – 88 Матч,  3:6 – 90+6 Суарес.
Кардифф – Маршалл, Фабио, Теофиль-Катрин, Кала, Колкер, Джон (Дэли, 65), Ким Бо Ген (Заа, 65), Медель, Матч, Беллами (Кен. Джонс, 70), Ф. Кэмпбелл.
Ливерпуль – Миньоле, Жонсон, Шкртел, Аггер, Фланаган (А. Сиссоко, 73), Аллен, Жеррард, Хендерсон, Коутиньо (Стерлинг, 68), Старриж (Сако, 90), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Жеррард (2), Кала (33), Фабио (50), Шкртел (90), Аллен (90).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика