Latest news

23:16Алексей Естафеев: "ЎзПФЛ шу стадионни қабул қилганми, демак шу ерда ўйнаймиз"  0 22:59Неъматилло Қуттибоев: "Қийин ўйин бўлишини билардик"  0 22:33Скоулз: "Манчестер Юнайтед" доим марказда эшикларни очиб қўяди"  2 22:07Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"  2 21:58Париж-2024. 3-ўрин учун баҳсда Марокаш Миср дарвозасига 6та гол урди  7 21:23Улуғбек Бакаев: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"  9 21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  2 20:51Пепе фаолиятини якунлади  4 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  1 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  17 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  7 19:19Ансельмино "Челси"га ўтгандан кейин: "Болалигимдан буни орзу қилардим"  2 18:50Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди"  5 18:23ПРО-Лига. "Шўртан" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  1 18:16ПРО-Лига. "Арал" – "Дўстлик": Асосий таркиблар маълум  2

Англия. 31-тур. "Челси" - "Арсенал" 6:0 News

Англия. 31-тур. "Челси" - "Арсенал" 6:0

Англия Премьер Лигаси 31-туридан ўрин олган “Челси” – “Арсенал” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Туринг марказий ўйинида Моуриньо шогирдлари “канонирлар”ни йирик ҳисобда тор-мор келтирди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликлар тарихида ҳали бугунгидай (6:0) йирик ҳисоб қайд этилмаган эди ва Арсен Венгернинг “Арсенал” бош мураббийи сифатидаги 1000-ўйинда бу борада рекорд қайд этилди.

Англия чемпионати, 31-тур

Челси – Арсенал 6:0 (4:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 5 Это′О, 2:0 – 7 Шюррле, 3:0 – 17, пенальти Э. Азар, 4:0 – 42 Оскар, 5:0 – 66 Оскар, 6:0 – 71 Салах.
Челси – Чех, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Матич, Давид Луиз (Оби Микел, 72), Шюррле, Оскар (Салоҳ, 67), Э. Азар, Это′О (Торрес, 10).
Арсенал – Шченсни, Санья, Косьельни (Дженкинсон, 46), Мертесакер, Гиббс, Окслейд-Чемберлен (Фламини, 46), Артета, Росицки, Касорла, Подольски (Вермален, 24), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Росицки (52).
Майдондан четлатиш: Гиббс (15).

Қуйироқда ўйиннинг матнли трансляциясини ўқишингиз мумкин.



ЯНГИЛАШ

Ўйинни сизлар учун Аброр Қодиров шарҳлаб борди. Эътибор учун ташаккур.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўзаро ўйинларда қайд этилган ҳисобларнинг йириклиги бўйича рекорд янгиланди. "Челси" чемпионлик учун энг асосий даъвогар эганини исботлади. "Арсенал" эса соврин учун бўлган имкониятини пасайтириб юборди. Венгер 1000-ўинини ҳеч қачон унутмаслигини Моуриньо шогирдлари таъминлаб беришди. 

90+2. Пиип, Пииип, Пииииииииип! Финал хуштаги ва ўйин ниҳоясига етди.

90+2. Моур кийим алмаштириш хонасига йўл олиб бўлди. Ўйин тугамасидан аввал.

90. ЧЕХ! Тўғриси бугунги ўйинда биринчи марта унга жиддий бир иш топилди ва у ўзини ажойиб тарзда кўрсата олди.

89. Сезар Аспиликуэта ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

88. Арсенал жарима тўпини амалга оширди. Хавлидек кўринган ҳужумни Оби Микел йўққа чиқарди.

85. Салоҳнинг яна бир зарбаси. Бу сафар ноаниқ. Бироозгина.

82. Машхур рус шарҳловчиси Василий Уткин твиттерида шундай ёзяпти: "Такси ва "Арсенал" ўртасидаги фарқни биласизми? Таксига 4 нафар сиғади. "Арсенал"га эса..."

80. Челси мухлислари "Биз Европада соврин ютган Лондоннинг ягона жамоасимиз", дея куйлаяпти.

75. Луис ўрнига Микел.

71. Бир неча дақиқа олдин майдонга тушган Муҳаммад Салоҳ ўзининг Челси таркибидаги биринчи голини киритди. 6:0

70. ГООООООЛ! CАЛОҲ! 6:0

68. Арсенал чемпионлик учун курашишни истаса Ман Сити, Ливерпуль, Челсига қарши ўйинларда бу қадар бўш, бу қадар ишончсиз ҳаракат қилиши керак эмасди.

67. Ҳаммаси тушунарли. Арсенал ва унинг муҳлисларига ҳозир оғир. Жуда оғир.

66. ГОООООООЛ! ОСКАР! 5:0

65. Санья Азарга қарши қўпол ўйнагани учун жарима тўпи белгиланди. Лекин ундан унумли фойдаланилмади. Қарши ҳужумда Жиру зарба берди. Лекин масофа жуда узоқ эди.

62. Хавфли вазият! Челсининг навбатдаги ҳужуми. Ажойиб зарба Оскар ижросида. Бироз ноаниқ.

59. Manchester UTD никли фойдаланувчимиз 5:2 ҳисобини тахмин қилди. "Арсенал" иккита гол уришига ишонмоқда у. Мендан фарқли ўлароқ.

56. Ўйин темпи биринчи бўлимдагидек эмас. Арсенал уни бироз тушуришга эришди.

51. Ўйинга қайтамиз. Арсенал ҳужумда (о-ҳо!). Позицион ҳужум узооқ давом этмоқда.

48. Қуйида ўйинни биз билан кузатиб бораётган сайт фойдаланувчиларидан якуний ҳисобни тахмин қилишларини сўрагандим. REALMADRID никли юзер 9:0 ҳисобини тахмин қилди. Иштаха ёмон эмас "Реал" мухлисларида.

47. Арсенал таркибида ўзгаришлар бор. Бўлмаса ҳам бўлмасди-да. Окслейд-Чемберлен ва Косельни майдонни тарк этишди. Улар ўрнига Фламини ва Женкинсон ўйинни давом эттиради.

45. Иккинчи бўли бошланди.


Футбол карикатуралари чизишда тенги йўқ истеъдод соҳибидан Венгер юбилейига совға

Биринчи бўлим тугади. 4:0. Бўлим ҳақида ортиқча гапиришга ҳам ҳожат йўқ. Ҳисобга қаранг. Ҳаммаси тушунарли бўлади.

45. Бурчак тўплари, бурчак тўплари... Челси ижросида. Кетма-кет.

44. Касорла ва Жиру ҳужум уюштириб кўришди. Арсеналнинг бу ўйиндаги ўта ноёб ҳужумларидан бири. Жирунинг зарбаси бироз ноаниқ. 

43. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум. Торрес тўпни Оскарга аниқ етказиб берди. Бразилиялик эса уч метр масофадан адашиши мумкин эмасди.

41. ГООООООООЛ! ДАХШАТ! 4:0. ОСКАР! 

37. Бу орада Челси бир неча ҳужумни амалга оширди. Бурчак тўпи тепди. Арсенал ҳозирча амаллаб турибди. Ҳужумларни имкон қалар бартараф қиляпти. Ҳужумга ўта олаётгани йўқ.

34. Мана энди ҳисобни тахмин қилиб кўрингчи

28. "Челси" ҳужум кетидан ҳужумлар уюштириш билан, "Арсенал" бу ҳужумларни томоша қилиш билан овора.

Гиббс ҳайратда

22. Подольски ўрнига Вермален майдонга тушяпти. Бошқа илож ҳам йўқ эди.

20. Кулгили ҳолат. Ҳакам ҳақида гапирмасликдан умид қилгандик. Лекин илож йўқ. Маринер тўпни қўли билан ўйнаган Окслейд-Чемберленни эмас, ҳимоячи Гиббсни четлатди. Гиббс ҳайратдаа! :)

18. Ҳаа, жаноб Венгер мингинчи ўйинини унутмайдиган бўлди. 

17. ГОООООЛ! АЗАР! Ҳисоб - 3:0. Уччууу ноль..!

15. ПЕНАЛЬТИ! Гиббсга қизил!

14. Хавфли вазият! Азар рақиб жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Маринер ҳали қарор қабул қилмади. Кутамиз.

11. Арсенал ўйин темпини тушириши, бироз муддат тўпни ўзида ушлаб туриши, ўзига келиб олиши керак. Челсининг қаши ҳужумлари... Хавли. Моуриньо-стайл!

09. УПС! Биринчи гол муаллифи "отахон" Это'О майдонни тарк этяпти. Жароҳат. Ўйинни Торрес давом эттиради.

07. Трансляция сарлавҳасини 1:0га ўзгартиришга улгурмасимдан, Челси иккинчи голни уришга улгурди. Дахшат!

06. ГОООООООЛ! ШЮРЛЕ! Нималар бўляпти? Қани Арсенал? Қани? Шюрледан гол ва голли пас. Ўйин ээндигина бошланди. 2:0

05. Арсенал ҳимоячилари нималар билан шуғуллангани ҳақида савол берманг. Жавобим йўқ. Это'О шунчаки жазолаб қўяқолди. Мастер! Гап сўз бўлиши мумкин эмас.

05. ГОООООЛ! Это'О!!! 1:0

04. Биринчи хавфли ҳужумни Челси уюштирди. Это'О тўпга улгурмади. Бунга унинг ёши кичрайтирилганининг қанчалик алоқаси бор - билмадик.

03. Арсенал ил дақиқаларда тўп билан кўпроқ муомала қиляпти. Арсеналдан бошқача ўйин кутиш ҳам керак эмас.

02. Бош ҳакам Андре Маринер. Умид қиламизки, ушбу ҳакам исмини ўйин давомида кўп ҳам тилга олишимизга тўғри келмайди.

01. Ўйин бошланди!

Жамолара майдонга чиқиб келишди. "Стэмфорд Бриж"да ажойиб муҳит ҳукмронлик қилмоқдап.

Демак, Диққат Қилинг! Бошлаймиз!

Бугун унинг юбилейи

"СА"да эса ушбу ўйинни Аброр Қодиров шарҳлаб боради. Қуйидаги бир олам гапларни ҳам у ёзиб боряпти. Узоқлашманг. :)

Ушбу ўйинни Спорт ТВ жонли эфирда кўрсатиши мумкин. Бу ҳақида канал ҳодимлари билан суҳбатлашганимизда маъдум қилишди. "Эл Классико" эса намойиш этилмайди. Умуман олганда, бунибизнинг ушбу ўйинга алоқаси йўқ.

Жозе Моуриньо ўйиндан олдинги матбуот анжуманида: "Биз учун ушбу ўйин қийинроқ кечади. Чунки биз ўтган ўйинда мағлубиятга учрадик ва икки футболчимиздан айрилдик", дея рақиб имкониятларини юқори баҳолади.

"Челси" - "Арсенал" - шунчаки чемпионатнинг навбатдаги ўйини эмас. Бу -  Англия пойтахтининг энг кучли икки клуби тўқнашуви. Бу - Моуриньо-Венгер қарама-қаршилиги. Бу - чемпионлик пойгасига катта таъсир ўтказадиган "жанг". Бу - Арсен Венгернинг "Арсенал" бош мураббийи сифатида 1000-ўйини. Мана шундай ўйин кутяпти бизни олдинда! Тайёрланинг. 

Ўйин бошланишига ярим соатча вақт қолмоқда. Ўйиндан нималар кутаётганингиз, тахминларигизни ушбу хабар остига изоҳ қилиб қолдиришингиз мумкин.

АПЛ.

31-тур.

"Челси" - "Арсенал".

"Челси": Чех - Иванович, Кэхилл, Терри, Аспиликуэта - Матич, Луис - Шюррле, Оскар, Азар - Это'О

"Арсенал": Щесни – Санья, Мертезакер, Косельни, Гиббз — Росицки, Артета – Подольски, Касорла, Окслейд-Чемберлен — Жиру

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика