Latest news

17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  1 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  2 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1

Темур Кападзе: "Олимпик" ғалабага лойиқ эди. Биз икки очко йўқотдик" News

Темур Кападзе: "Олимпик" ғалабага лойиқ эди. Биз икки очко йўқотдик"

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Олимпик” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Темур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин қизиқарли бўлди деб ўйлайман. "Пахтакор" билан дуранг ўйнаш бизнинг йигитлар учун ғалабага тенг натижа. Бизда яхши имкониятлар бўлди, бу ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Шогирдларимнинг ёшлиги баъзи вазиятларда панд берди, кўплаб имкониятлардан фойдалана олишмади. Лекин бу ўсишга хизмат қилади. Келгуси сафар шундай вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилишади. Умуман олганда, ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибни ҳам ўргандик. Ёмғир туфайли машғулот ўтказишда бироз қийинчиликга дуч келдик. Менимча, ўйин кўнгилдагидек ўтди. 

— Жамоа "Пахтакор" ҳужумларини анча олдинда кутиб олди. Бу рақиб учун тайёрланган комбинация эдими? 

— Биз "Пахтакор" ўйинчиларини яхши биламиз, барчаси кучли футболчилар. Агар уларга қарши прессинг уюштирмасак, бундан унумли фойдаланишарди. Шу боис бу борада пухта тайёрландик. Амалда бу режа ўзини оқлади. Кейинчалик "Пахтакор" узатмалар амалга оширишни бошлади. Қарама-қарши масофадаги узатмалар бизга мураккаблик туғдирди. "Пахтакор"нинг ҳозирги ўйин услуби ўзгарган. Уларнинг сўнгги икки-уч ўйинини кўрдим, услуб ўзгача, узатмалар сони кўпайган. Аввал назорат, комбинациялар орқали ўйин ташкиллаштирилган бўлса, ҳозирда янги мураббийнинг талаблари фарқ қилади. 

— Ўйин давомида қанот ҳакамига ўз эътирозларингизни билдирдингиз. Қандай масала юзасидан шикоят қилдингиз?

— Биринчи навбатда, кичик қоидабузарликлар юзасидан эътирозим бор эди. Балки ҳакамнинг қарори тўғридир, бу вазиятларни такрор кўргач, хулосага келиш мумкин. Бу ўйин давомида ҳиссиётларга берилиш, бу табиий ҳол. Ҳакам қанча кам хато қилса, унинг шу даражада кучли эканллигини англатади. Менимча, уларда ҳам ўсиш бор.

— "Олимпик" жамоаси баъзи вазиятларда кераксиз қўполликлар ишлатишди...

— Майдонда кураш кетаётганда бундай ҳолатлар бўлиши мумкин. Лекин атайин майдонга шу ниятда чиққан деб ўйламайман. Тўп учун курашда бундай ҳолатлар бўлиши табиий. 

— Бугун "Олимпик" икки очко йўқотдими ёки бир очко ишладими?

— Менинг назаримда, икки очко йўқотдик. Балки дуранг натижа адолатлидир, бизда яхши имкониятлар кўп бўлди. Улардан фойдаланишда эса оқсаяпмиз. Бу бошқа ўйинларда ҳам сезиляпти. Тажрибали ўйинчиларимиз бўлганда, бундан имкониятлардан фойдаланишарди. Бироқ ёшлардан ҳамма вазиятни голга айлантиришларинг керак дея талаб қилолмайман. Шу каби ўйинлар орқали улар тажриба орттиради. Ўйин жиҳатдан оладиган бўлсак, ғалабага лойиқ эдик.

— "Олимпик" футболчисига кўрсатилган қизил карточка ҳақида фикр билдирсангиз...

— Бизга ҳам шундай туюлди. ВАРда кўришди вазиятни. Бизнинг футболчи елка билан ўйнагани сабабли Турғунбоев мувозанатни йўқотди. Футболда қандайдир қонунлар бор, шу боис шогирдим. қизил карточка билан жазоланди. 




Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика