Latest news

02:31Килиан Мбаппе: "Беллингем яхши формада бўлса, дунёнинг энг зўри. Мухлислар эса фақат бир кишини айбламасликлари керак"  0 01:38Уэйн Руни: "МЮнинг "Сити" устидан ғалабаси Фергюсон даврини эслатиб юборди. Жамоа ДНКси мана шундай бўлиши керак"  1 00:35ЛА ЛИГАДА НАВБАТДАГИ "ЎҒРИЛИК"! VAR Ламин Ямалнинг голини бекор қилишда хато кадрни танладими?  3 00:21БАА. "Шабаб Ал-Аҳли"дан "шафқатсиз" ғалаба: Абдуллаев жамоаси 7 та гол ўтказиб юборди  0 23:49Пеп Гвардиола: "Ҳусанов — кўп йиллар давомида "Манчестер Сити"нинг энг юқори даражадаги ҳимоячиси бўлади"  6 23:15Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги ўрни ўзгарди  2 22:50Садио Мане Сенегал терма жамоасидан кетганини тасдиқлади: "Насиб қилса, шу ерда тўхтайман. Кейинги авлод менинг ўрнимни боса олади"  10 22:22ҲАҚИҚИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК МУКОФОТИ! Конголик машҳур мухлис президент томонидан мукофотланди  1 21:55НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Сурхон" Россия клубига йирик ҳисобда имкониятни бой берди  4 21:18НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бухоро" Косово клубига кичик ҳисобда мағлуб бўлди  1 21:06"Манчестер Сити" ҳимоячи сотиб олганини эълон қилди  11 20:40RFEF "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндаги ҳакамликни танқид қилган де Йонг ва Ферминни жазоламайдиган бўлди  15 20:15Мудрик тез орада "Челси" машғулотларига қўшилади  3 19:50"Бунёдкор" Шимолий Македония жамоасидан устун келди  1 19:35"Барселона" Испания Кубоги 1/4 финалида "Реал"ни мусобақадан чиқариб юборган "Альбасете"га қарши ўйнайди  11

"Насаф"нинг тўри бутун бўлсин News

"Насаф"нинг тўри бутун бўлсин

Халқаро майдонларда ўзбек клубларининг қудратига рақиб дарвозасининг тўрлари ҳам дош бера олмайди.

Албатта, юқоридаги жумлага кўз қирингизни ташлаб, дарҳол "Насаф" мухлисига чиқаришингиз ёки момиқ бойлигимизни қўйишда айблашингиз мумкин. Бироқ барибир халқаро майдонда юрт шарафини ҳимоя қилаётган исталган клубимизни кўкларга, керак бўлса, ундан-да юқорироққа кўтаришим мумкин. "Насаф" кеча фақатгина натижа учун курашмади, гол уриб олгач, ҳимоя қўрғонини кадастр қилиб олмади. Аксинча, ўз ўйини қандай бўлса, шундайлигича намойиш эта олди. Вақт сандиғингиздан бироз жой атратишга қурбингиз етса, ушбу ўйин таҳлилини кўриб чиқамиз. 

Тактика (пирамида)

"Насаф" футболчиларининг жойлашуви, услуби менга ўйин жиҳатдан манзур келадиган "Аякс"ни бироз эслатди. Майдонда жойлашув жиҳатдан пирамида ҳосил қилиш орқали қаршиликлар истаса узатмалар имкониятини ҳамда назорат ҳудудини мустаҳкамлади. Албатта, бу услуб "аждарлар" учун янгилик эмас. Суперлига учрашувларида ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари шундай ўйин намойиш этиб келмоқда.

Кўпгина ҳужумлар айнан мана шу услуб орқали, асосан, қанотлардан амалга оширилди. Келинг, Норчаевнинг зарба берган вазиятини кўриб чиқамиз. Чап қанотдан юқоридаги шаклда уч футболчи олдинга борди. Насруллаевнинг бошлаган ҳужумини Бозоров давом эттирди. 

Ўйланган режа бўйича қанотдан Насруллаев етиб келиши керак эди.

Шундай бўлди ҳам. Насруллаев марказга ҳаволатиб тўпни йўналтирди.

Норчаев илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпга бош билан зарба берди, рақиб дарвозабони жамоаси жонига оро кирди.

Шунингдек, ўнг қанотда ҳам ушбу кўринишдаги комбинациялар ташкил этилди.

Ҳимояланишда биринчи бўлимда 4-5-1 ҳамда 4-4-2 схемаларидан фойдаланилди.

Иккинчи бўлимда эса кўпроқ 4-4-2 схемаси мудофааланишда қўлланилди.

Голлар

Футболда бир жамоа сафида 11 киши тўп тепади, 11 та пас бўлади ва "Насаф" гол уради. Эринмаган банда сифатида ҳар бир узатмани кўриб чиқамиз. Гол муаллифининг ҳаракатларини алоҳида белгилаймиз.

Ҳужум ҳимоядан бошланди. Ҳаммаёқ осуда. Икки марказ ўйинчисининг тўп оширмаси. Насруллаев бироз олдинроқда.

2-пасдан сўнг тўп ўнг қанотга саёҳат қилди.

Ўнг қанот ҳимоячиси тўпни олдидаги шеригига йўналтирмоқда.

Марказга

Тўп марказий ҳимоячиларга қайтарилди.

Ҳужум чап қанотга кўчди

Шерзод тўпни Бозоровга қолдирди ҳамда ўзи олдинга қараб югурди

Бозоров эса ўнгқанотдаги Иван Соловьёв томон узатма амалга оширди.

Ва Соловьёвнинг моҳирона узатмасини Насруллаев тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди.

Насруллаев нафақат ҳужумда фаол ҳаракат қилди, ҳимояда ҳам рақибларига имконият бермади. Мезбонларнинг хавжли ҳужумларидан бирини бартараф этди.

Иккинчи гол ҳам биринчисига ўхшаб кетади, фақатгина стандарт вазият орқали киритилди. Станоевичнинг бурчакроққа узатмасини Ҳусниддин Алиқулов бош билан марказга йўналтирди.

Баҳром Абдураҳимов тўпни ўзига ўнглаб олмоқчи бўлди, аммо Норчаев ундан қулайроқ жойда турганди ва Ҳусайн дарвоза олдидаги саросимадан унумли фойдаланди.

Камчиликлар

"Насаф" ўта идеал ўйин намойиш этди деган фикрдан йироқмиз. Баҳс давомида ўйин темпи жуда юқори бўлмади. Менинг назаримда, "аждарлар"нинг икки камчилиги кўзга ташланди. Биринчиси, ҳаводаги курашларда кўп вазиятларда имконият бой берилди. Айниқса, рақиб ҳужумида хавфли вазиятлар юзага келди.

Шунингдек, аксар рақиб ҳужумларини ташкиллаштиришда ўзимизникилар нотўғри паслар эвазига ёрдам бериб юборишди.

Натижада зарба берилди

Учрашув охирларидаги яна бир хатолик

Мағлубиятини сезган мезбонлар аламларини қўполликлар эвазига олишди.

Сўнгги дақиқаларда ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди, бироқ жамоанинг янги аъзоси Семир Смайлагич чайнаб берилган луқмани ютишни уддалай олмади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳаммаси ўзбек футбол ишқибозлари учун байрамона кайфиятда якунданди. Ўйлайманки, ушбу шодиёналар гуруҳ босқичида давом этади. Ҳатто араб мамлакатининг дарвоза тўрлари ҳам бизнинг клуб қудратига дош беролмади. Ўзбек клубларининг посбонлари қўриқлаётган дарвоза тўрлари эса ҳеч қачон узилмасин.


Оқил Абдубарноев

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика