Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  26 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Суперлига. "Бунёдкор" Тошкентда "Сўғдиёна" билан кечган учрашувда нурсиз дурангга имзо чекди News

Суперлига. "Бунёдкор" Тошкентда "Сўғдиёна" билан кечган учрашувда нурсиз дурангга имзо чекди

Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

"Бунёдкор" – "Сўғдиёна" 0:0 

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Обид Жумаев, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Марат Исмаилов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов


"Бунёдкор": 32.Суҳробжон Султонов, 3.Маҳмуд Маҳамаджонов, 4.Давронжон Эргашев, 5.Дилшод Жўраев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 10.Расул Йўлдошев (99. Умид Султонов 82'), 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Умарали Раҳмоналиев, 34.Суҳроб Иззатов, 49.Иброҳим Гбадамоси, 88.Жаҳонгир Ўрозов.

Захира: 91. Зафар Сафаев, 2. Сардор Хурсандов, 7. Одилжон Абдураҳмонов, 14. Ҳусайн Эргашбоев, 19. Билол Туплиев, 21. Ғайрат Азизхўжаев, 29. Музаффар Олимжонов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шайкулов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 9.Бобур Фарҳодов (5.Аюбхон Номанов 46'), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов (8.Марат Бикмаев 57'), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 31.Лука Чермель, 44.Юре Обшивач, 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орифов, 12.Ҳислат Ҳалилов, 16.Артём Филипосян, 20.Баҳодир Насимов, 21.Абдужалил Маназаров, 33.Дониёр Абдуманнопов.

Огоҳлантиришлар: Авазбек Ўлмасалиев 30', Маҳмуд Маҳамаджонов 33'

Bunyodkor

Superliga. Round 1

03/03/2022, 18:30

0
:
0
Finished

Sogdiana

45'
90'
30'  Avazbek O'lmasaliyev
33'  Makhmud Makhamadjonov
82'  Расул Юлдашев (Umidbek Sultonov)
46'  Bobur Farhodov (Ayubkhon Nomanov)
57'  Jasur Khasanov O (Marat Bikmayev)

ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув якунланди!

90+2. Марат Бикмаевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

90+1. "Сўғдиёна"нинг ҳужуми самарасиз якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Марат Бикмаев жарима зарбасидан тўпни дарвозага тўғри йўллади, Султонов эса тўпни уриб юборди, қайтган тўпга яна бир бор зарба берган Бикмаевнинг зарбаси гол бўлмади. 

87. Обшивач узоқ масофадан зарба йўллади, тўп эса тўғри Суҳробжон Султоновнинг қўлига бориб тушди.

84. "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўйин давомида бир неча бор ҳакамларга эътирозини билдирмоқда.

80. Мухлислар ўз суюклиларидан фаолликни талаб қилмоқда.

77. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Усмонали Исмоналиев яқин масофадан дарвозага зарба йўллади, аммо зарба анчагина ноаниқ кетди.

76. "Бунёдкор" ҳужум уюштирди, рақиб жарима майдончаси ичида тўп ҳимоячилардан бирининг қўлига теккандек бўлди, аммо ҳакам буни пенальти дея баҳоламади.

74. Ўйин темпи бирозгина тушди. Ҳар икки жамоанинг ҳужумларини ҳимоячилар ишонч билан қайтариб юборишяпти.

67. Яна Митрович! Суҳроб Иззатов дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб ҳисобни очишга ҳаракат қилди, Милан эса сўнгги паллада улгурди

65. ЗАРБА! Давронжон Эргашевнинг 30 метрлардан жаримадан йўллаган зарбасини Милан Митрович ажойиб тарзда қайтариб юборди! Тан олиш керак - ўйиннинг ҳозирга қадар энг яхши ўйинчиси шубҳасиз Митрович!

56. Иккинчи бўлимни "Сўғдиёна" фаоллик билан бошлаган эди, аммо ҳозир устунлик яна "Бунёдкор"да.

54. Суҳраб Иззатовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

Ушбу вазият ҳозирча ўйин давомида юзага келган энг хавфли вазият...

52. Томива бир ҳимоячидан ўтиб, арвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, тўпни Исмоналиевга узатди, бироқ тўп унга етиб бормади.

46. Бўлимнинг илк дақиқалари жиззахликлар фаоллиги билан бошланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим давомидаги футболчи ва мураббийларнинг реакциялари суратларда...

45+1. Биринчи бўлим ўз якунига етди!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди!

45. Авазбек Ўлмасалиев ажойиб имкониятни кўкка совурди!

39. Ўтган дақиқаларнинг энг яхши футболчиси шубҳасиз Милан Митрович!

38. ЗАРБАЛАР! "Бунёдкор" дастлабки зарбаси дарвоза тўсинига тегиб ўйинга қайтди, иккинчи темпда давом этган ҳужумни Томива зарба билан якунлади, унинг кучли зарбасини Митрович ажойиб тарзда қайтариб турибди!

34. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Расул Йўлдошев ажойиб вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Митрович эса ушбу вазиятда супер сейв кўрсатди!

32. Сухроб Иззатовнинг берган зарбаси ноаниқ кетди.

31. "Сўғдиёна" жамоаси жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

24. Томиванинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

23. "Сўғдиёна" асосан қарши ҳужумларда ўйнаяпти. 

21. Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатди, бироқ бу вазиятда "Бунёдкор" ҳимоячилари фаол ҳаракат қилишди.

20. Учрашув темпи юқори эмас. Жамоалар асосан майдон марказида ҳаракат қилишмоқда.

10. Тўп назорати "қалдирғочлар"да...

6. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Сўғдиёна" бурчак зарбасини амалга оширди! Марко Колаковичнинг бош билан дарвоза томон йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

2. Ўйиннинг илк дақиқаларини мезбонлар фаол бошлади.

1. Учрашув бошланди!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика