Latest news

01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  7 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  0 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  9 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  8 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1

ЕЧЛ. Мбаппе "Реал"га қарши ўйинда ПСЖга ғалаба келтирди News

ЕЧЛ. Мбаппе "Реал"га қарши ўйинда ПСЖга ғалаба келтирди

Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи ПСЖ - "Реал Мадрид" учрашуви якунланди.

ПСЖ – "Реал Мадрид" 1:0
"Парк де Пренс" ўйингоҳи
Гол: 1:0 – 90 Мбаппе.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Данилу Перейра (Гуйе, 87), Верратти, Паредес, Ди Мария (Неймар, 73), Месси, Мбаппе.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 72), Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Вальверде, 82), Кроос, Каземиро, Бензема (Бэйл, 87), Асенсио (Родриго, 72), Винисиус Жуниор (Азар, 82).

Огоҳлантириш: Каземиро (37), Верратти (40), Милитао (52), Менди (57), Данилу Перейра (62), Кимпембе (83), Родриго (83), Паредес (90).


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Муросасиз курашнинг ўзига хос якунига гувоҳ бўлдик. Нима бўлганда ҳам бизни олдинда Мадридда бундан қолишмайдиган 90 дақиқа кутиб турибди. ПСЖ ҳақли равишда ғалабани қўлга киритди ва жавоб ўйинига ижобий кайфиятда борадиган бўлди.

90+4-дақиқа. ГООООООЛ! КИЛИАН МБАППЕ барибир гол уриб кетди ва катта эҳтимол билан жамоасига ғалабани тақдим этди.   

90+3-дақиқа. Идрисса Гейе зарба берди, лекин Куртуа осонлик билан тўпни ушлаб олди.   

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Огоҳлантириш! Кроосга нисбатан фол учун Леандро Паредес карточкага лойиқ кўрилди.

Мбапппе ўнгдан жарима майдончасига ёриб кирди, лекин яна охирги зарбани берадиган футболчи топилмади.   

89-дақиқа. Ҳозир аввал ПСЖ, кейин "Реал" яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Бироқ ҳар сафар ҳимояланаётганлар ишончли ҳаракат қилишди. 

87-дақиқа. Ўзгариш! Бензема ўрнига Гарет Бэйл. 

87-дақиқа. Куртуа дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Бироқ сўнгги паллада Неймар нима қилганини тушуниш қийин бўлди.  

83-дақиқа. Огоҳлантириш! Преснел Кимпембе ва Родриго ўзаро ниманидир бўлиша олишмади.  

82-дақиқа. "Реал" стандарт вазиятдан самара чиқара олмади. 

82-дақиқа. Ўзгаришлар! Лука Модрич ўрнига Федерико Вальверде. Винисиус ўрнига эса Эден Азар.  

79-дақиқа. Мбаппе зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбасидан наф чиқмади.   

78-дақиқа. Бензема ва Винисиус олдинда нимадир қилишга уриниб кўришди, аммо ҳакам ҳимоячилар қоидани бузмади деб ҳисоблади.  

77-дақиқа. Мессининг узатмасидан кейин хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, Менди таваккал қилиб ўтирмади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

75-дақиқа. Жарима зарбасини ҳам Месси амалга оширди, лекин ноаниқ. 

74-дақиқа. Алаба ҳозиргина майдонга тушган Неймарга нисбатан фол ишлатди деб топилди.   

73-дақиқа. Ўзгариш! Ди Мария ўрнини Неймар эгаллади.   

72-дақиқа. Ўзгариш! Марко Асенсио ва Дани Карвахаль ўрнига Родриго ҳамда Лукас Васкес ўйинга қўшилди.  

71-дақиқа. Мбаппе жарима майдончасида тўпни қабул қилиб олди, лекин ҳакам футболчи ўйиндан ташқари ҳолатдалигини маълум қилди. 

Неймар майдонга тушишга тайёрланмоқда. 

68-дақиқа. Энди Паредес оёққа тура олмайдигандек ётибди. Алаба тўпни тепдим деган гапига, ҳакам ишонмади.  

66-дақиқа. Марко Вератти жароҳат сабаб майдонда ёрдамга мухтож бўлиб ётибди. 

65-дақиқа. Перейра аввал Бенземани, кейин Модрични ўтказиб юбормаслик учун майдо фоллар ишлатишга мажбур бўлди. 

63-дақиқа. Винисиусга нисбатан фол. Ди Мария айбдор. 

Қизиқ, бу ҳолат жамоаларга қандай таъсир қиларкин?

62-дақиқа. ВААААУУ! Тибо Куртуа Мессининг зарбасидан кейин тўп дарвозага бориб тушишига йўл қўймади! 

Зарбани Лео Месси амалга оширади. 

60-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Карвахаль жарима майдонига ёриб кирган Мбаппени йиқитди. 

59-дақиқа. ПСЖ тўпни назорат қилиб, рақиб дарвозаси томон йўл излаш билан оввора.  

57-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферлан Менди ҳам жавоб ўйинини ўтказиб юборади.  

56-дақиқа. Килиан Мбаппе чапроқдан зарба берди, Тибо осонлик билан тўпни эгаллаб олди. 

54-дақиқа. Биз ҳам тепишни биламиз дегандек, Тони Кроос жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади, тўп дарвозадан юқорироқдан ўтиб кетди.  

52-дақиқа. ПСЖ босими ортиб бормоқда. Куртуа дарвозаси томон зарбалар деярли тинмаяпти ҳозирги дақиқаларда.    

51-дақиқа. Огоҳлантириш! Эдер Милитао тўпга ета олмади ва Мбаппенинг оёғига зарба берди. 

50-дақиқа. ПСЖ футболчилари комбинациясини Килиан Мбаппенинг ажойиб зарба билан якунламоқчи бўлди, лекин Куртуадан сейв.

47-дақиқа. "Реал" футболчилари Алабага нисбатан фол ишлатилганди деб тўхтаб қолишди, лекин ҳакам ҳуштак чалмади. Мессининг узатмасидан кейин хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, аммо меҳмонлар ортга қайтиб, бунга тўсқинлик қила олишди.    

46-дақиқа. Иккинчи тайм бошланди! Уни парижликлар бошлаб беришди.

Шу паллада ҳакамнинг биринчи бўлим якунланганлиги ҳақидаги ҳуштаги чалинди.

45+1-дақиқа. Узатилган тўпга Каземиро барчадан аввал етиб борди ва боши билан зарба йўллади, лекин ноаниқ.  

Биринчи бўлимга эса бир дақиқа қўшиб берилди.

45-дақиқа. Бензема ва Винисиуснинг фаоллиги оқибатида "Реал" бурчак зарбаси ишлаб олди.  

43-дақиқа. ПСЖнинг қарши ҳужуми якунига етмай қолди. Сабаби Мбаппенинг узатмаси йўлига Кроос тўғаноқ бўлди.  

42-дақиқа. "Реал" вазиятни ўнглаётгандек. жамоа кўпчилик бўлиб рақиб жарима майдончасига яқин масофада тўпни назорат қилиб турибди. 

40-дақиқа. Огоҳлантириш! Энди Вераттининг ўзига сариқ кўрсатилди. 

38-дақиқа. Огоҳлантириш! Каземиро Вераттига нисбатан қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди ва у жавоб ўйинини ўтказиб юборишига тўғри келади.  

36-дақиқа. "Реал" футболчилари, аниқроғи Асенсио қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, лекин Мендеш ўзини алдашга имкон бермади.   

34-дақиқа. Карвахаль ҳужумга қўшилди, лекин узатмаси қовушмади. 

33-дақиқа. ПСЖ футболчилари зарур бўлса ўйлаб ҳам ўтирмай, қоидани бузишмоқда.  

31-дақиқа. Милитао ва Асенсио оддий вазиятда тўпни рақибга совға қилишди.  

29-дақиқа. Милитао ҳужумга ўтиб кетди ва иш жарима зарбаси билан якунланди.  

Лука Модрич марказда оширган тўпини шерикларидан ҳеч ким эгаллай олмади. 

28-дақиқа. Доннарумма ҳам майдондалигини эслатиб қўйди. Лекин тўп ПСЖ жарима майдончасида ушланиб қолмади. 

27-дақиқа. Карвахаль кутилмаганда Мендешни осонлик билан жарима майдончасига ўтказиб юборди, аммо Модрич ва Милитао вақтида ёрдамга етиб келди ҳамда хавф бартараф этилди.  

25-дақиқа. Ферлан Менди оддий вазиятда тўпни ўзига бўйсундира олмади. 

23-дақиқа. Мендешнинг узатмаси зарбага айланиб кетиб қолди ва Куртуа иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди.  

22-дақиқа. Килиан Мбаппе чап қанотда рақибларига тиним бермаяпти. 

20-дақиқа. Ҳозирча меҳмонлага осон бўлмаяпти. Парижликлар ўйинни назорат қилаётгандек, "Реал" эса қарши ҳужумда имкониятини кутмоқда.  

17-дақиқа. Хавфли вазият! Айнан Леонинг узатмасидан кейин Мбаппе жарима майдонига ёриб кирди ва зарба бериш имконини топди, лекин бор йўғи бурчак зарбаси. 

14-дақиқа. Мессининг бурчакдан оширган тўпини Карим Бензема қайтариб юборди.  

13-дақиқа. Лука Модрич тўп майдон ташқарисига чиқариб юборишга мажбур бўлди, бурчак зарбаси.  

9-дақиқа. ПСЖ тўп билан кўпроқ муомалада бўлмоқда.  

7-дақиқа. Эдер Милитао икки рақиби босими остида бўлишига қарамай, ишончли ҳаракат қилди.  

6-дақиқа. Каземиронинг Винисиусга узатган тўпи манзилга етиб бормади. 

5-дақиқа. Мбаппе ва шериклари ҳисобни очишга яқин келишди, лекин Ди Мариянинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

Каземиро Месси тўқнашуви... Ҳа, азизлар бу жуфтликнинг қарама-қаршилигини соғинганимиз бор гап. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Марко Асенсио бошлаб берди. 

Улар майдонда ва стадион узра ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда.

Ҳар икки жамоа асосий таркиб аъзолари майдонга тушишга тайёр турибдилар.


ПСЖ - "Реал Мадрид"
16 февраль, 01:00 

ПСЖ -  Доннарумма, Ҳакими, Мендес, Маркиньос, Кимпембе, Паредес, Данило, Верратти, Ди Мария, Мбаппе, Месси

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Милитао, Алаба, Модрич, Менди, Каземиро, Кроос, Асенсио, Винисиус, Бензема

Paris Saint-Germain

Kylian Mbappe - 90'

Champions League Final Stage . Round 1/8

16/02/2022, 00:00

0
:
1
Finished

Real Madrid

Stadium: Parc des Princes, 47443 spectators

Referee: Daniele Orsato

45'
90'
40'  Marco Verratti
62'  Lionel Messi
62'  Danilo Pereira
72'  Angel Di Maria (Neymar)
83'  Presnel Kimpembe
87'  Danilo Pereira (Idrissa Gana Gueye)
90'  Leandro Paredes
90'  Kylian Mbappe
37'  Casemiro
51'  Eder Militao
57'  Ferland Mendy
72'  Daniel Carvajal (Lucas Vazquez)
72'  Marco Asensio (Rodrygo)
82'  Vinicius Junior (Eden Hazard)
82'  Luka Modric (Federico Valverde)
83'  Rodrygo
87'  Karim Benzema (Gareth Bale)

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика