Latest news

21:16Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  1 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  1 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  2 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  5 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  1 16:33Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда  10 16:05"Барселона"да янги Месси пайдо бўлиши мумкин  8 15:37Ўзбекистон U-15 терма жамоаси РФА U-16 билан дуранг ўйнади  0 15:15Эшитдик-да! "Манчестер Сити" "Ланс"дан яна бир футболчи сотиб олмоқчи  2 14:47Эрон ФИФАдан ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни сўрамоқда  7

Расман: Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи News

Расман: Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи

2022 йилги Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов ҳамда клуб бош ҳомийси «Agromir Buildings» таклифига кўра, «Динамо» ПФК жамоаси бош мураббийлигига хорижлик мутахассис таклиф этилди. Сербиялик Предраг Роган «Динамо» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. 47 ёшли мутахассис билан бир йиллик шартнома имзоланди. Сербиялик мураббий тез орада клуб машғулотларига келиб қўшилади.

Шунингдек, югославиялик собиқ футболчи, сўнгги йилларда Сербия ёшлар жамоасида (U-19) мураббий сифатида фаолият юритган Иван Йевич «Динамо» клубида Предраг Роганга ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлади. 46 ёшли мутахассис жамоа машғулотларида қатнашмоқда.

Маълумот учун, Предраг Роган 1974 йилнинг 2 август куни Сербияда туғилган. УЕФАнинг «Про» лицензиясига эга мутахассис 2011 йилдан буён мураббийлик фаолиятини юритиб келмоқда. Хусусан, у Сербиянинг «Рад» (2011 йил), «ФК Палич» (2013), «Земун» (2014), «Мачва» (2015), «Бачка Топола» (2018), «Спартак Суботница» (2018), «Напредак» (2019), «Уйпешт» (Венгрия, 2020) жамоаларини бошқарган. Сўнгги 2021 йилда эса Сербия Суперлигаси вакили «Вожводац» клубини бошқарган.

«Динамо» клуби 5 январдан буён Самарқандда янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда. Жамоа бир қатор футболчилар билан музокара ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 декабрда сайтимизда "Эшитдик-да!" рукни орқали Предраг Роганнинг самарқандликлар бош мураббийига айланганини маълум қилгандик.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика