Latest news

19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  0 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  6 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  4 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  9 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  9 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  7 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  9 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси News

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси

Турк футболида афсонага айланган Волкан Демирелни танийсиз.

Унинг жуда машҳур бир ибораси бор эди: "Дарвозабонлар ёлғиз одамлар бўлишади". Бу ўхшатиш кўпроқ бугунги қаҳрамонимизга мос тушадигандек.

У Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. Тошкентга кўчиб келганида атиги 5 ёшда эди. Ҳаёт оғир ва бешафқат, болалар эса ғубордан холи бўлишади: содда, аммо чиройли орзулар билан яшайдиган. 

Қийин кунларни бошдан ўтказаётган оиласи билан шаҳардаги холасининг 1 хоналик уйига зўрға сиғишди. Уй тор, бироқ болакайнинг тасаввур дунёси кенг, ниятлари улкан эди. У ҳар доим яхши ҳаёт ҳақида ўйлар, ёрқин келажакни орзу қиларди.

Шу туфайли ҳам 11 ёшида футбол мактабига боришга журъат топди. Тасодиф туфайли дарвозага турди, аммо нолимади. Аслида темирдан ишланган устунлар ёнида бир умр туришга, тўрни барчадан қўриқлашга ҳам шай эди. Етарки, орзулари ушалсин. 

Ҳаёт қизиқ. Тасаввур қилинг, сизда футболчи бўлиш учун ажойиб имконият, дарвозабон бўлиш учун кучли истак бор. Лекин машғулот ўтказиш учун қўлқоп йўқ. Қандай аҳволга тушардингиз? Атиги 11 ёшдасиз, яқинларингиздан ёрдам сўрашга эса уяласиз. Чунки пул йўқ ва сиз буни биласиз. 

Бугунги қаҳрамонимиз шундай кунларни ортда қолдирди. Рўзғорга фойда тегсин деб, онаси тайёрлаган юпқаларни бозорда сотди, шифохоналардаги хасталарни сариёғ билан таъминлаб турди. Машғулотларда эса ўртоғи совға қилган бўёқчи усталарнинг қўлқопи билан шуғулланди.
Бир куни онаси унга янги қўлқоп совға қилганди. Бу совға оила бюджети учун 6400 сўмга (ўша пайтда пулнинг қадри баланд эди) тушганини билганида уялиб кетганди.

Тез орада "Пахтакор"дан таклиф олиб, у ерда Самвел Бабаян билан танишди. Барчаси яхши кетаётган эди. Бу пайтга келиб оилавий ҳолати анча ўнгланган, лекин ўз устида ишламай қўйгани туфайли кун сайин Бабаяннинг назаридан тушиб борди.

"Пахтакор"да асосий бўлолмаслигини англагач, 2011 йилда Муборак томон йўл олди. "Машъал"да Денис Иванков билан танишди ва бутун ҳаёти ўзгариб кетди. 

Муборакдан кейин "Насаф", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Навбаҳор" жамоаларида тўп тепди ва айни пайтда юртимизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади. Сезган бўлсангиз керак, гап терма жамоамиз кипери Ўткирбек Юсупов ҳақида боряпти. Унинг ҳаётида қийин кунлар кўп бўлди. Баъзан ўз мураббийлари чиқиштирмагани учун уйига кўзида ёш билан қайтди, баъзида фуқаролиги йўқлиги туфайли панд еди (у 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган). Аммо барчаси ортда қолди. Бир пайтлар машғулотда кийиш учун қўлқоп тополмаган Юсупов бугун онасига машина совға қилди, Суперлигадаги энг барқарор посбонлардан бирига айланди. Энг муҳими, у энди ёлғиз эмас. Минглаб мухлислари бор.

Куни кеча 31 ёшни қаршилаган Ўткир Юсупов қаторасига 3-мавсумда "Навбаҳор" таркибидаги энг яхши ўйинчи бўлди. Ваҳоланки, унинг футбол ўйнашига ишонмаганлар талайгина эди. Шундай экан, бугунги ҳаётингиз 3 кунлик синов эканини унутманг. Уни ўзгартириш ўз қўлингизда...

Арвеладзе Англияда — қандай қилиб?

Author :
Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика