Latest news

19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  0 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  6 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  4 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  9 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  9 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  7 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  9 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0

"Турон" "Металлург"га мағлуб бўлди ва Суперлига билан хайрлашди News

"Турон" "Металлург"га мағлуб бўлди ва Суперлига билан хайрлашди

Суперлиганинг 25-тури доирасидаги "Металлург" - "Турон" учрашуви бўлиб ўтди.

"МЕТАЛЛУРГ" – "ТУРОН"  1:0 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Найим Қосимов

Назоратчи: Рашид Айтеков

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

VAR ассистент: Рустам Лутфуллин

VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин

Комиссар: Шерзод Ражабов.

Гол: Шаҳзод Нурматов 22 - 1:0

“Металлург”: 12.Александр Лобанов, 8.Саламат Қутибоев, 10.Шаҳзодбек Нурматов ( 9.Маҳмуджон Қудратиллаев, 56), 15.Зоҳид Абдуллаев, 21.Камолиддин Тожиев (6.Худойшукур Сатторов, 25), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28.Станислав Андреев, 48.Дилшод Раҳматуллаев (14.Аброрбек Тошқўзиев, 56), 70.Муҳаммад Исаев, 80.Фаррухжон Иброҳимов, 98.Дамир Темиров (79.Бобир Давлатов, 82)

Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Руслан Розиев, 11. Иван Нагаев,  90.Абдураҳмон Абдулҳақов.

"Турон": 87. Акмал Ортиқов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 6. Сардор Абдураимов, 7. Суннатилла Абдуллажонов, 9. Ҳумоюн Муртозаев, 17. Музаффар Музаффаров (23. Отабек Зокиров, 79), 18. Фозил Мусаев (с), 19. Владислав Косминин, 43.Ким Бойонг (14. Дониёр Исмоилов, 79), 55. Даян Поньевич, 77. Билол Тошмирзаев.

Захира: 1. Низомиддин Зиёвуддинов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 3. Давронбек Умиров, 5. Ғиёсжон Комилов, 11. Асилбек Қаюмов,  30. Синиша Бабич, 80.Рустамхон Азимов.

Огоҳлантириш: Муҳаммад Исаев 42, Суннатилла Абдуллажонов 82, Владислав Касминин 82, Фарруҳ Иброҳимов 83

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Турон" Суперлига билан хайрлашди.

90+2. "Турон" футболчилари рақиб жарима майдончаси ичида штурм уюштирмоқда. Суннатилла Абдуллажоновнинг зарбаси ўта ноаниқ.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

83. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Фарруҳ Иброҳимов

82. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Дамир Темиров ўрнига Бобур Давлатов тушди. 

82. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Турон", Суннатилла Абдуллажонов, Владислав Касминин

79. ЎЗГАРИШ. "Турон", Музаффар Музаффаров ўрнига Отабек Зокиров, Ким Бойонг ўрнига Дониёр Исмоилов тушди. 

77. ЗАРБААААААА. Тошмирзаевнинг юқоридан узатган тўпини Муртазоев боши билан дарвозани ноаниқ нишонга олди. 

75. "Турон" бор кучи билан ҳужумга ўтяпти. Лекин вазиятлардан фойдаланишга келганда оқсамоқда. Дарвозабон ва ҳимоячилар яхши ўйнаётганини таъкидлаш жоиз. 

64. УХХХХХХХХХ. Александр Лобанов "Металлург"ни юз фоизлик голдан қутқариб қолди. Муртазоевнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетаётган паллада Лобанов маҳоратини кўрсатди. 

56. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Шаҳзод Нурматов ўрнига Маҳмуд Қудратиллаев, Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Аброр Тошқўзиев тушди. 

53. ЗАРБАААААААА. Суннатилла Абдуллажоновнинг жарима майдончаси чизиғига яқин жойда берган зарбаси жуда кучли.

51. Тўп назорати "Турон"га ўтди. Вазиятлар эса охирига етмаяпти. 

48.  Меҳмонлар босимни оширишди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Касминин боши билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.

47. ЗАРБААААААААА. УХХХХХХХ. "Турон" катта куч билан олдинга ўтди. Музаффаровнинг зарбасини Сатторов дарвоза чизиғи устида қайтариб қолди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+2. ЗАРБАААА. Муртазоев - Абдуллажонов - Ким Бойонг комбинацияси гол билан якунланмади. Хавфли вазият юзага келганди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Фозил Мусаевнинг зарбаси хавфли чиқди.

42. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Муҳаммад Исаев

30. "Турон"да жарима зарбаси. Тўп жуда қулай нуқтада. Йўқ, зарба муваффақиятсиз чиқди. Тўп жонли девордагиларга тегди. 

25. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Камолиддин Тожиев ўрнига Худойшукур Сатторов тушди. 

22. ГОООООООЛ. "Металлург" ўйинда ҳисобни очди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни Шаҳзод Нурматов боши билан дарвоза тўрига йўллади. 




18. Эслатиб ўтамиз бугун "Андижон"нинг мағлубиятидан сўнг сўнгги ўринда кетаётган "Турон"да Суперлигада қолиш учун имконият сақланиб қолинди. 

16. Билол Тошмирзаевнинг чап қанот ўткир бурчакдан берган зарбасини Лобанов муштлари билан уриб юборди. 

14. Дамир Темировдан зарба, тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

11. Ким Бойонгнинг Александр Лобанов олдинги чиқиб кетганидан унумли фойдаланиб дарвозани нишонга олиб кўрди. Бироқ ноаниқ. 

10. Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбасини Акмал Ортиқов осонлик билан ушлаб олди. 

9. Билол Тошмирзаев узоқдан зарба йўллади. Александр Лобанов ўз ўрнида. 

- Ўйин бошланди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика