Latest news

12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   0 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  0 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  2 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  40 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  8 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  2 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  8 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  3 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди News

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди

"Навбаҳор"нинг Канчелськис, "Сурхон"нинг Бубанья билан можаролари тренддан тушиб улгургани йўқ.

Бугун Қаршидан ҳам шундай дарак келди. Маълум бўлишича, ФИФА ўзбек футболида профессионалликнинг тимсоли сифатида кўрсатиладиган "Насаф"га 2 ноябрь куни бир қулоч хат юборган...

"Аждарлар" 2020 йилги мавсумга тайёргарликни Антальяда ўтказгани ёдинизда бўлса керак. Айнан Туркия йиғинида жамоанинг бугунги етакчиси Марко Станоевич билан шартнома имзоланган эди. Буни нега эслаяпмиз?

Гап шундаки, клуб матбуот хизмати 2020 йилнинг 7 февралида "Насаф" йиғинига Станоевич билан бирга, франциялик Абделайе Диаките келиб қўшилгани ҳақида маълумот берган.

Кейинчалик кўрикдан муваффақиятли ўтган сербиялик билан шартнома имзоланди. Мали аслли Диаките эса "Насаф" лагерида бошқа кўриниш бермади.

Энди эса ФИФА қашқадарёликларга хат юбориб, 45 кун ичида Абделайенинг ҳисоб рақамига яхшигина сумма ўтказиб беришни талаб қиляпти. 

Championat.asia'га маълум бўлишича, футболчи "Насаф"нинг устидан ФИФАга арз қилган. Ташкилот эса бу ишни ўрганиб чиққани ҳолда 31 ёшли ҳимоячини ҳақ деб топган.

Унинг таъкидлашича, Антальяда "Насаф" вакиллари Диаките билан 1 йиллик шартнома тузишган. Бироқ, маълум муддатдан кейин битим 1 томонлама бекор қилинганини айтиб, уни кетказиб юборишган. Шундан кейин ёзга қадар клубсиз юрган Абделайе Руминия клуби сафига бориб қўшилган экан.

ФИФА бундай ҳолатда футболчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишини биласиз. "Насаф" эса 12 кун ичида мазкур қарор юзасидан аппеляция бериш ҳуқуқига эга. Агар ҳимоячи талаб қилаётган сумма вақтида тўланмаса, "аждарлар"га келаси мавсум учун ОФК лицензияси тақдим этилмайди. Клубга яқин манбалардан бири "Насаф" тўлаши керак бўлган сумма тахминан 100 минг доллар атрофида эканини билдирди.

Мақола: Баҳрайндаги мағлубиятдан кейин... 

Author :
Rating: -43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика