Latest news

10:45Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Навбаҳор»да  5 10:12«Манчестер Юнайтед» «Олтин тўп»га даъвогар футболчига умумий ҳисобда 450 миллион евро сарфламоқчи  6 09:38Ла лига тўпурари фаолиятини Мадрид жамоасида давом эттиради  2 09:09«Пахтакор» ҳимоячини «Қўқон-1912» жамоасига ижарага берди  1 08:40«Арсенал» 50 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  3 08:09Биринчи даврани «Навбаҳор»да ўтказган яна бир футболчи «Металлург»га ўтишга яқин  17 07:38Санчо Европанинг ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  1 01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  3 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  1 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  1 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  7 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  4 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  6 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  5

Ўзбекистон Кувайтни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади News

Ўзбекистон Кувайтни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади

23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган 3-тур баҳси якунланди.

Кувайт – Ўзбекистон 1:5

Кувайт: 22. Абдулраҳмон Марзуқ 3. Жасем Ал Ҳамади 4. Рашид Ал Досари 5. Отман Ал Шемери 6. Абдулазиз Маҳран 8. Насер Жазаа 9. Фавваз Алембаилеш 11. Эид Алрашиди (С) 14. Юсуф Ал Ҳақан 18. Ҳусайн Мохсен 21. Салмон Албуис

Захира: 1. Ҳалид Ал Фадли 2. Абдуллоҳ 7. Юсуф Ар Рашиди 10. Муборак Ал Фанени 12. Ҳалид Ал Фадли 16. Маҳди Дашти 17. Талал Ал Қайси 19. Бандер Ал Мутари 20. Фаҳад Ал Фадли 23. Абдулраҳмон Ал Фадли.

Ўзбекистон: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Абубакр Ризо Турдалиев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожимат Эркинов, 10.Жасур Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 13.Элдорбек Бегимов, 17.Диёр Холматов, 20.Диёрбек Раҳимқулов, 22.Алишер Одилов.

Захира: 1.Шукрон Юлдашев, 12.Владимир Назаров, 3.Аслиддин Тоштемиров, 6.Тимур Мамасидиқов, 8.Даврон Анваров, 9.Улуғбек Ҳошимов, 14.Бектемир Абдуманнонов, 15.Одилбек Абдумажидов, 16.Аббосбек Файзуллаев, 18.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 19.Ҳамидхон Рустамхонов, 23.Абдурауф Бўриев.


ЯНГИЛАШ


Учрашув статистикаси

Тўпни эгаллаб туриш: 29-71

Зарбалар: 4-21

Аниқ зарбалар: 1-11

Ҳужумлар: 52-91

Хавфли ҳужумлар: 32-56

Бурчак зарбалари: 0-7

Огоҳлантиришлар: 4-3


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ЎЗБЕКИСТОН ЙИРИК ҲИСОБДА ЗАФАР ҚУЧИБ, ЎЗ ГУРУҲИДА БИРИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ.

90+5. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ ҳисобни айтиб бўлмайдиган кўринишга олиб келди. 

90+4. Жалолиддинов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди, ҳимоячилар уни зарарсизлантирди.

90+2. Файзуллаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

90+1. Жалолиддинов майдонда худди дискотега келгандек ҳаракат қилмоқда.

90. УЧРАШУВГА 4 ДАҚИҚА ҚЎШИБ БЕРИЛДИ.

88. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Энди Ўзбекистонда жуда қулай имконият юзага келганди. Рақибдан кўпчилик бўлиб олдинга ташланган ўзбекистонликларнинг ҳужумини Эркинов кўкка совурди.

87. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ҳимоячиларнинг хатоси натижасида кувайтлик футболчи Абдунабиев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо у дарвозани ишғол қилолмади.

84. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш: Аббосбек Файзуллаев ва Абдурауф Бўриев ўйинга қўшилди, улар Диёрбек Раҳимқулов ҳамда Диёр Холматовни, яъни иккита Диёрни алмаштирди.

82. ЗАРБА! Ҳошимов дублга эришиши мумкин эди. Ўнг қанотдан бошланган ҳужум натижасида марказга узатилган тўпга Улуғбек зарба берди, вазият бироз ноаниқ кўриниш олди.

80. Кувайтлик футболчи майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

75. ҚЎШАЛОҚ ЗАРБА! Мирсаидовнинг хатосидан сўнг тезкор қарши ҳужумга ўтган кувайилларнинг ҳужуми натижасида хавфли зарба берилди ва тўп тўсинга тегиб қайтди, қайтган тўпга берилган зарба яна тўсинга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ўз уйинга тўсинлар ҳам ёрдам беради деганлари шу бўлса керак.  

74. Мирсаидовнинг зарбаси рекашетга учради ва "оқлар" бурчак зарбаси ишлаб олди.

73. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Отабек Жўрақўзиев ўрнига Даврон Анваров ўйинга қўшилди.

69. Жалолиддинов бугун фақат огоҳлантирилмагани қолганди. Униям олди.

68. ГОЛ!!!!!! Улуғбек Ҳошимовнинг бу зарбасини Нойер ҳам қайтаролмасди.

67. ПЕНАЛЬТИ! Жарима майдони ичида Жалолиддиновга нисбатан қоида бузилди ҳамда ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди.

64. ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Абдулазиз Маҳран ҳисобни қисқартирди. Абдунабиев Кариуснинг ўйинларини камроқ кузатиши керак. Меҳрибончилик ярамайди.

63. ҲОШИМОВ Тайёр нарсани ҳазм қилолмади. Жалолиддинов бугун истаганидай ўйнаяпти. Хоҳласа финт қиляпти, хоҳласа бошқа нарса.

62. Кувайтда ўзгариш: Талал Ал Қайси Фавваз Алембаилеш ўрнига майдонга тушди.

60. Ўзбекистонда ўзгариш: Улуғбек Ҳошимов ва Ҳамидхон Рустамхонов ўйинга қўшилди.

58. Кувайтда ўзгариш: Фаҳад Ал Фадли Рашид Ал Досари ўрнига майдонга тушди.

56. Яна ўнг қанотдан ҳужум ташкиллаштирилди, Мирсаидовнинг узатмасини Холматов чиройли зарба билан дарвозага жойлаб қўймоқчи эди, бироқ у "қовун туширди".

54. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Комбинацион ҳужум натижасида Мирсаидовнинг узатмаси зарбага айланиб кетди ҳамда дарвозабонни тер тўкишга мажбур этди.

52. Бегимов ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди.

51. ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Жасурнинг жаримадан йўллаган дарвозабонни шошириб қўйди ҳамда мўлжалга бориб тушди. Ҳисоб йирик кўринишга келди.

50. Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Стандарт вазият юзага келмоқда.

47. Жалолиддиновнинг зарбаси кучли чиқмади, аслида у узатма амалга оширганди.

46. Кувайт таркибида ўзгариш: Муборак Ал Фанени Салмон Албуис ўрнига учрашувга қўшилди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ.

Биринчи бўлим статистикаси

Тўпни эгаллаб туриш: 28-72

Зарбалар: 0-8

Аниқ зарбалар: 0-5

Ҳужумлар: 26-57

Хавфли ҳужумлар: 13-30

Бурчак зарбалари: 0-2

Огоҳлантиришлар: 1-0


Онлайн турнир жадвали қуйидагича кўринишга эга:

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.

45+3. ГОООООЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳожимат Эркинов!!! Кетма-кет ҳужумлар натижасида зарбалар берилди, кувайтликлар қийналиб-қийналиб қайтаришди, аммо Эркиновнинг сўнгги зарбасига дарвозабон ҳам, ҳимоячилар ҳам анграйиб қолишди.

Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Рақиб жарима майдони ичида Холматов йиқитилди, баҳрайнлик ҳакам эса бунга бепарволарча муносабатда бўлди.

41. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ўзбекистон ҳисобни янада ошириши мумкин эди. Тезкор қарши ҳужум натижасида Одилов дарвозага зарба берди, қайтган тўпни эса ҳимоячи катта қиинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Алишер зарба бермасдан, очиқ турган шеригига тўп узатиши мумкин эди, бироқ у тўпни қизғанди.

40. Кувайт посбони хавфли ижро амалга оширди: у ўзбекистонлик футболчини алдаб ўтди.

37. ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Диёрбек Раҳимқулов!!! Жалолиддиновнинг марказдан чиройли ўзатмасини Раҳмқулов бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

37. Абдулазиз Маҳран ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

Зарбалар бўйича кўрсаткич - 0:3

33. Ҳужум пайтида Раҳимқулов қоидани бузди.

31. Мирсаидов пас аралаш зарба йўллади. Дарвозабон уни майдон ташқарисига кузатиб қўйди.

28. Кувайт жарима майдонида жамоа ҳимоячисининг қўлига тўп тегди, бироқ яқин масофада бўлгани боис пенальти белгиланмади.

27.  Майдон марказида Жўрақўзиевни "чопишди".

25. Жалолиддинов шерикларини олдинга бошлаган ҳолда узоқ масофага узутма оширди, аммо олдинда ҳеч ким топилмади.

23. ЗАРБА!!! Жалолиддинов марказдан олдинга бориб, Месси услубида зарба берди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

22. Ал Шемерига нисбатан қоида бузилди.

20. Жалолиддинов майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

17. Ўзбекистон чап қанотдан ҳужум бошлаганди, аммо марказга узатилган тўпни рақиб мудофаачилари олиб қўйди.

15. Холматов рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

14. Кувайт чап қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ якуний узатма ноаниқ чиқди.

12. Ўзбекистон ўнг қанотдан яна ҳужум ташкиллаштирди, Одиловнинг саъй-ҳаракатлари натижасида тўп Жўрақўзиевга оширилганди, бироқ ҳимоячилар хушёрликни йўқотмади.

10. ЗАРБА!!! Ўнг қанотдан боншланган ҳужум натижасида жарима майдони ташқарисидан Жалолиддинов кучли зарба йўллади, дарвозабон машғулотларда яхши ишлаганини намойиш этди.

8. Эркиновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

7.  Ўзбекистонлик футболчилар яхши ҳужум ташкиллаштириши мумкин эди, бироқ ярим ҳимоячи ва ҳужумчи бир-бирини тушунмади.

3. Кувайт чап қанотдан тезкор ҳужум ташкиллаштиришга уриниб кўрди, ўзбекистонлик ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

2. Ўзбекитонлик футболчилар дастлабки дақиқалардан тўпни назорат қилаяпти, комбинацион ҳужум натижасида Алишер Одилов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

1. УЧРАШУВНИ КУВАЙТ ФУТБОЛЧИЛАРИ БОШЛАБ БЕРИШДИ.

Бугунги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси оқ, кувайтликлар эса кўк рангли либосда майдонга чиқишади.

Ушбу учрашув билан параллел равишда Саудия Арабистони – Бангладеш ўйини ўтказилади.

Кийиниш хонаси ва жамоалар етиб келишидан эксклюзив расмлар


Айни дамда "D" гуруҳидаги вазият қуйидагича:

Ассалому алайкум, футболсевар мухлислар! Бугун 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган Кувайт – Ўзбекистон учрашувини биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика