U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистонда ўтказилади
18 oct 2021 21:37
News
U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистонда ўтказилади
Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида U-23 Осиё чемпионатига саралаш "D" гуруҳи ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилишини маълум қилди.
Аввалроқ Алишер Никимбаев саралаш ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилиши мумкинлигини маълум қилганди. Мутахассис Кувайт футбол ассоциацияси саралаш босқичини қабул қила олмаслигини маълум қилган ҳамда ушбу турнир Тошкентда бўлиб ўтиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Шунингдек, Никимбаев мусобақанинг дастлабки ўйинлари 27 октябрь санасида ўтказилишини айтиб ўтди. Олдинроқ баҳслар 25 октябрда бошлниши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳдан Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайт жамоалари ўрин олган. Унда Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси қатнашади.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Comments