Latest news

17:38Расман: "Пахтакор" колумбиялик футболчини сафига қўшиб олди  6 17:10Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум  5 16:59"Реал" футболчиси машғулот вақтида жароҳат олди  1 16:35Франциялик мутахассис Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  0 16:13"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев  0 15:46"Нефтчи" Сербия жамоаси билан дуранг ўйнади, Табатадзедан гол  6 15:19"Барселона" Рафинья масаласини мавсум охирида кўриб чиқади  1 14:53"Манчестер Сити" Камбьязо учун 65 млн евро таклиф қилмоқчи  3 14:29"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?  33 14:05"МЮ ва "Ливерпуль" ҳар доим АПЛнинг энг йирик клублари бўлиб қолади"  4 13:39"Манчестер Сити" 135 млн фунт сарфлаганидан кейин ҳам яна бир футболчи сотиб олмоқчи  11 13:15Элдор Шомуродов жамоасига "Аякс"дан ҳимоячи келди  4 12:51МЮ "Арсенал" ҳимоячиси билан шартнома тузмоқчи  0 12:28ФИФА собиқ рефериси Қирғиз Республикаси футзал ассоциациясининг президентига айланди  0 12:08"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия клуби таклифини рад этардик". Ҳусановнинг агенти билан катта суҳбат  19

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор” News

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор”

15 март куни навбатдаги миллий чемпионатга старт берилади.
Шу муносабат билан бу йилги олий лиганинг ҳар бир иштирокчисига тўхталишни лозим топдик. Демак, жамоалар ҳақида қисқача маълумот беришни биринчи галда амалдаги чемпион ва Кубок соҳиби “Бунёдкор”дан бошлаймиз.

“Бунёдкор” аллақачон учта расмий учрашув ўтказиб бўлди. Жамоа яқинда Суперкубокни қўлга киритди, лекин орадан кўп ўтмай ОЧЛда ютқазиб қўйди. Энди “қалдирғочлар” 19 март куни Эроннинг “Фулад” жамоасини қабул қилишади.

Ўтган йилги ўрни: 1
Бош мураббий:
Миржалол Қосимов
Миржалол Қосимовга бир пайтнинг ўзида ҳам терма жамоада, ҳам клубда ишлаши оғирлик қиляпти. Чунки ҳар иккаласи олдига юқори мақсадлар қўйилади. Қосимов учун бу йил чемпионлик ва Кубокни сақлаб қолиш осон бўлмаса керак.

Энг яхши харид: Карлес Кото (Испания)
“Бунёдкор”нинг энг катта хариди Карлес Кото бўлди десак янглишмаймиз. Бу ўйинчида нимадир бор, лекин жамоа ўйинига тўлиқ киришиб кета олгани йўқ. Унга бироз вақт керакка ўхшайди.

Энг катта йўқотиш: Игнатий Нестеров/Лутфулла Тўраев
“Ал Жаиш” билан ўйинда Нестеров билан Тўраевнинг йўқлиги яққол билинди. Мурод Зухуров ҳали у даражада кучли дарвозабон эмас, буни ўтказиб юборган голлардан ҳам билса бўлади. Тўраев кетганидан кейин Жавлон Иброҳимовнинг бир ўзи майдон марказида яккаланиб қолди.

Жамоа етакчиси: Александр Пишур
Нима бўлган тақдирда ҳам, клубнинг ҳозирги етакчиси украиналик форвард Александр Пишур. Усиз жамоа ҳужумда анча қийналиб қолиши турган гап. Пишур гол ҳам уриши, голли тўп узатиши ҳам мумкин. Ундан аксарият ҳимоячилар ҳайиқадилар.

Кашфиёт бўлиши кутилмоқда: Сардор Собирхўжаев
Сардор Собирхўжаев “портлаши” учун унга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Аммо астойдил ҳаракат қилса, марказда бемалол Жавлон билан тандем бўла олади.

Чемпионатни кимга қарши бошлайди: уйда “Қизилқум”
“Бунёдкор” мавсумни “Қизилқум”га қарши баҳс билан бошлайди. Ўйин 15 март куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика