Latest news

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Амманда Малайзияни йирик ҳисобда таслим қилди News

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Амманда Малайзияни йирик ҳисобда таслим қилди

ФИФА кунларидан ўрин олган Ўзбекистон - Малайзия учрашуви бўлиб ўтди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон - Малайзия 5:1 (ТУГАДИ)

Амман. "Амман International Stadium" 09.10.2021 20:00

Голлар: Достон Ҳамдамов 17, - 1:0. Достон Ҳамдамов 29, - 2:0 (Жалолиддин Машарипов). Ҳусайн Норчаев 33, - 3:0 (Фарруҳ Сайфиев). Бадрол Бахтияр 45+1, - 3:1, Иброҳимҳалил Йўлдошев (Жалолиддин Машарипов) 68,  - 4:1, Азиз Амонов (Игорь Сергеев) 87,  - 5:1

Ўзбекистон: Валижон Раҳимов, Рустам Ашурматов (Достон Турсунов, 71), Ҳусниддин Алиқулов, Фарруҳ Сайфиев (Иброҳимҳалил Йўлдошев, 60) , Дилшод Саитов, Отабек Шукуров (Акмал Мозговой60), Азиз Ғаниев, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов (Шаҳбоз Умаров, 71), Ҳусайн Норчаев ( Азиз Амонов, 80) Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев 60)

Захира: Ўткир Юсупов, Элдор Суюнов, Ислом Қобилов,  Хожиакбар Алижонов,Абдулла Абдуллаев, Ойбек Бозоров, 

Малайзия: Хаирул Фаҳми, Ризал Газали, Аидил Зафуан, Ирфан Закария, Ариф Фадзилаҳ, Акрам Маҳинан, Кенни Паллраж, Фаисал Ҳалим, Бадрол Баҳтиар, Ҳакими Абдуллаҳ (Сияфиқ Аҳмад, 37) Луқман Ҳаким

ЯНГИЛАШ



90. Учрашув якунланди. 

Учрашувда урилган голларни телеграмдаги расмий каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

87. ГООООООООООООООООООООЛ. Азиз Амонов Ўзбекистоннинг ўйиндаги бешинчи голига муаллифлик қилмоқда. Игорь Сергеевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Амонов осонликча дарвозага жойлаб қўйди. 

82. ЗАРБАААААААААА. Шаҳбоз Умаровнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

80. ЎЗГАРИШ. Ҳусайн Норчаев ўрнига Азиз Амонов майдонга тушди 

71. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Рустам Ашурматов ўрнига Достон Турсунов, Достон Ҳамдамов ўрнига Шаҳбоз Умаров майдонга тушди.

68. ГОООООООООООООООООЛ. Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳисобни йириклаштирди. Жалолиддин Машарипов билан девор услубида ўйнаган футболчи ўткир бурчакдан тўпни киритди.

60. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев, Фарруҳ Сайфиев ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев, Отабек Шукуров ўрнига Акмал Мозговой майдонга тушди. 

55. ЗАРБААААААААА. Фарруҳ Сайфиевнинг юқоридан узатган тўпидан сўнг Шукуров боши билан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.

50. Учрашувда урилган голларни телеграмдаги расмий каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45. ГОЛ. Малайзия ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи  Бадрол Баҳтиар

37. ЎЗГАРИШ. Малайзия, Сияфиқ Аҳмад, Ҳаким Абдуллах ўрнига майдонга тушди. 

33. ГООООООООООООООООООООООООЛ. НОРЧАЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ. Фарруҳ Сайфиевнинг ажойиб пасини Норчаев боши билан голга айлантирди.

29. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ. ҲАМДАМОООООООООВ. Жалолиддин Машарипов Фарруҳ Сайфиев билан тандемда ажойиб ўйнади. Сайфиев тўпни Машариповга қайтарди. Машарипов битта алдамчи ҳаракат билан Ҳамдамовга оширди. Достон боши билан гол урди. 

25. Учрашувда урилган голларни телеграмдаги расмий каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

17. ГООООООООООООООООООООООООЛ. ҲАМДАМООООООООООООВ. Азиз Ғаниевдан тўпни қабул қилиб олган Жалолиддин Машарипов қанотдан Сайфиевга тўпн оширди. Сайфиев эса жарима майдончасига пас берди. Норчаев ўтказиб юборган тўпни Достон Ҳамдамов аниқ зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. 

7. Достон Ҳамдамовнинг жаримадан узатган тўпидан сўнг Ҳусниддин Алиқулов боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 

6. Азиз Ғаниевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпи ишладик. 

4. Вакилларимиз рақиб жарима майдончаси атрофида кучли прессинг уюштирди. Ҳозирча ҳужумлар зарба билан якунланаётгани йўқ. 

1. Тўп назорати терма жамоамиз аъзоларида. 


Ўйин бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграяпти. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув 20:00да бошланади 

Rating: +70   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика