Latest news

02:43А Серия. "Милан"дан сўнг "Интер" ҳам 0:2ни 3:2га айлантирган ҳолда ғалаба қозонди  2 00:52Суперлига. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Тошкентдаги ўйинда 4та гол урилди  0 00:43"Барселона" — "Осасуна" ўйини бугун ўтказилмайди, бунга каталонияликлар тиббий штаби вакилининг вафоти сабаб бўлди  12 00:25Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" ўзаро дуранг ўйнашди  0 00:11Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"  2 00:00А Серия. "Милан" меҳмонда "Лечче"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  4 23:57Виталий Левченко: "Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун дастлабки дақиқаларда жамоамда саросима ва ҳаяжон кузатилди"  16 23:23"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи  3 23:00Франция чемпионати. ПСЖ меҳмонда "Ренн"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 22:53Александр Хомяков: "Бу ўйин натижасини жанговор дуранг деб ҳисоблайман"  4 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман"  4 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1  5 22:27МЮ Матетани сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади, "Кристал Пелас" 40 млн фунт талаб қилмоқда  7 22:05АПЛ. Ҳусанов Премьер-лигадаги 5-ўйинини ўтказди, "Манчестер Сити" сафарда мағлуб бўлди  12 22:01АПЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да чемпионат аутсайдерига учта гол урди  6

Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.



АНДИЖОН – СЎҒДИЁНА - 0:0

Андижон. "Бобур Арена" стадиони. 15:45

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Тимур Галеев, Отабек Қосимов, Ғайрат Жўраев

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Андижон": 1. Элдор Адҳамов, 2. Сардор Ҳурсандов, 4. Усмонали Исмоналиев, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 8. Бахтиёр Қосимов, 9. Павел Забелин, 10. Владислав Василев (6. Иброҳим Отахонов, 57), 14. Василий Совпел, 17. Фарҳод Соҳибжонов (7. Шерзод Ғуломжонов, 57), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 49. Пламен Димов

Захира: 44. Асилбек Аманов, 11. Абдулхай Исмоилов, 23. Мардон Абдуллаев, 27. Миркомил Локаев, 28. Абдурахмон Комилов, 70. Диёр Рахимқулов, 77. Хуршид Убайдуллаев


"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов, 5. Аюбхон Нўъмонов, 6. Искандар Шайкулов (18.Дарко Станоевич, 82), 8. Жамшид Болтабоев, 10. Шоҳруз Норхонов (20.Баҳодир Насимов, 82), 11. Жасур Ҳасанов (28.Эргаш Исмоилов, 73), 15. Жасур Ҳакимов (17.Шаҳбоз Жўрабеков, 46), 31. Лука Чермель, 63. Асилжон Бегимқулов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 65), 93. Марко Колакович
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 77.Саҳоб Рашидов, 88.Муҳсин Бозоров.

Огоҳлантиришлар: Бахтиёр Қосимов 47, Шаҳбоз Жўрабеков 87.




ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади. "Андижон" - "Сўғдиёна" 0:0

90+3. ЗАРБАА! Павел Забелиннинг зарбаси ўта ноаниқ кетди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

90. ЗАРБА! Усмонали Исмоналиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

88. ЗАРБААААА! Жаримадан узатилган тўпни Насимов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

87. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Шаҳбоз Жўрабеков

86. ЗАРБАААААА! Болтабоевнинг 20 метрлардан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Адҳамов тўпни қайтарди! 

84. Ўйин охирида футболчилар рақиб хатосини кутишмоқда, тактик кураш кечмоқда майдонда

82. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Норхонов ва Шайкулов ўрнига Насимов ва Станоевич тушди

77. ЗАРБА! Шерзод Ғуломжоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

73. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Ҳасанов ўрнига Эргаш Исмоилов

72. ЗАРБААААААА! Норхоновнинг зарбасидан кейин Адҳамов тўпни қайтарди! 

66. ЗАРБААААА! Ҳасанов жарима тўпини амалга оширди, Норхонов боши билан зарба берди, бироз ноаниқ!

65. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Бегимқулов ўрнига Қаҳрамонов тушди

64. ЗАРБААА! Жасур Ҳасанов жарима зарбасини амалга оширди, ноаниқ кетди!

57. Ўзгаришлар. "Андижон". Фарҳод Соҳибжонов ва Владислав Васильев ўрнига Шерзод Ғуломжонов ва Иброҳим Отахонов

47. Огоҳлантириш. "Андижон". Бахтиёр Қосимов

46. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Ҳакимов ўрнига Жўрабеков

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди

39. Павел Забелинга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

36. Тоировнинг ўзи жарима тўпини амалга оширди, узатилган тўп ҳеч кимга насиб қилмади, Забелин рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди

35. Норхонов ҳозир Тоировга нисбатан қўпол ўйнади. Мезбонларда жарима тўпи, масофа анча узоқ

30. ЗАРБААААА! Рақиб вакили Бахтиёр Қосимовнинг хатосидан кейин Жасур Ҳакимов 16 метрдан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! 

29. Тўп назорати асосан "Сўғдиёна" томонида

25. Жамоалар қарши қарши ҳужумлар билан ўйнашмоқда, аммо якуний зарба йўқ

14. ЗАРБАААААААААААА! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Соҳибжонов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! Жуда хавфли вазият эди! 

6. ЗАРБАА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Норхонов ерлатиб дарвозага йўллади, тўпни Адҳамов ушлаб олди

3. Энди "Андижон"да жарима зарбаси, жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Камига Соҳибжонов ҳужумда қоидани бузди

2. Меҳмонларда жарима тўпи, узатилган тўп ноаниқ чиқди

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув соат 15:45да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика