Latest news

09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   3 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   0 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   3 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  5 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  173 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  4 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  18 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  5

"Аждарлар" таркибидаги Шер нега Катанецдан чақирув олмади? News

"Аждарлар" таркибидаги Шер нега Катанецдан чақирув олмади?

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияда ўтказиладиган йиғинига жалб этилган футболчилар номини маълум қилди.

Сентябрь ойидаги йиғин учун таркибни Равшан Ҳайдаров йиғгани айтилганди. Бу Катанец учун 2-ўқув-машғулот йиғини. Жаноб Сречконинг юртимизга келганига 1 ойдан ошди. У ички муҳит билан танишишга, футболчиларни маълум даражада ўрганишга улгурган бўлиши керак.

Рўйхатда Ўткирбек Юсупов, Шаҳбоз Умаров ва Жасурбек Яхшибоевларнинг борлиги таркиб словениялик мутахассис томонидан йиғилганини кўрсатиб турибди. Бу қувонарли ҳолат. Аммо ҳар доимкидек саволлар ҳам йўқ эмас. Гап мудофаа чизиғининг чап қаноти ҳақида боряпти. Бу нуқтага "Пахтакор"дан Фаррух Сайфиев ва "Нижний Новгород"дан Иброҳимҳалил Йўлдошев сафарбар қилинган.

Буларнинг иккисига ҳам эътироз бўлиши мумкин эмас. Ҳақиқатан ҳам Фаррух ўзбек футболининг сўнгги йиллардаги энг яхши фулбэки ва терма жамоанинг энг тажрибали футболчиларидан бири. Иброҳимҳалил эса келажаги порлоқ, потенциали юқори ўйинчи. Кўпчилик Сайфиевнинг вориси сифатида айнан уни кўрмоқда.

Аммо ушбу футболчиларга ҳурматни сақлаган ҳолда айтишимиз керакки, миллий жамоа либосига улардан кам лойиқ бўлмаган яна бири бор. Дарров пайқаган бўлсангиз керак, гап Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳақида боряпти. 

1998 йил Косонда туғилган футболчининг амплуаси, ўйин услуби, майдондаги ҳаракатлари-ю рақами (34) Сайфиевни эслатади. Кўпчлар у Фаррухга ҳавас қилиб, унинг рақамини танлаган деб ўйлашади. Аслида эса ундай эмас. Насруллаев болалигидан Фабиу Коэнтраунинг мухлиси бўлган ва академияда доим 5-рақамда ўйнаб келган. "Насаф"нинг асосий жамоасига келиб қўшилган пайтида Рўзиқул Бердиев уни Фаррух Сайфиевга ўхшатиб, Фаранинг рақамини беради.

Юқорида Катанец Шерзодни чақирмаганига ҳайрон бўлганимизни яширмадик. Хўш, нега? Агар орангизда бу фикрга қўшилмайдиганлар бўлса, қуйида келтириладиган статистика айнан сиз учун:

Фаррух Сайфиев 2021 йилда 27 расмий ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг ҳисобида йил бошидан бери 20 та расмий ўйин бор, 2 гол-у 1 ассисти билан.

Шерзод Насруллаев эса 23 ўйинда 3 гол, 12та голли узатмани амалга оширган!

Бизнингча, юқоридаги статистикадан кейин ҳаммани овози ўчиб қолади. Чунки Насруллаевнинг бир ўзи Катанец чақирган 2 ҳимоячидан яхшироқ натижа кўрсатяпти.

Шунингдек, Шерзод Насруллаевнинг яна бир жиҳатини алоҳида таъкидлашга мажбурмиз. У нафақат ҳужумга фаол қўшилиб, тинимсиз равишда "кросс"ларни амалга оширади. Балки мудофаада ҳам нисбатан хотиржам ўйнайди ва кам огоҳлантирилади. Буларнинг барчаси Шер аллақачон миллий жамоа даражасида эканини кўрсатяпти. Бу кетишда Катанец келаси йиғин учун таркиб йиғаётган маҳали қоғозга илк унинг номини туширишга мажбур бўлади...


Эътибор қилинг, Фаррух Сайфиев, И. Йўлдошев ва Насруллаев — 1 та позиция учун даҳшатли рақобат! Сизнингча, улардан қай бири зўрроқ?

Терма жамоамизнинг ҳимояда ўйнайдиган дарвозабонини биласизми?

Author :
Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика