Latest news

13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  1 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  6 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2

Суперлига. "Локомотив" бир киши кам бўлиб "Металлург" устидан иродали ғалабага эришди News

Суперлига. "Локомотив" бир киши кам бўлиб "Металлург" устидан иродали ғалабага эришди

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" учрашуви ниҳоясига етди.

Coca-Cola Суперлига. 21-тур

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Акмал Раҳимов

Назоратчи: Олег Дачев

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов

VAR ассистент: Александр Сидоров

VAR назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

МЕТАЛЛУРГ – ЛОКОМОТИВ 1:2 

"Металлург" стадиони

Гол: Дамир Темиров пенальти 41' – Темурхўжа Абдухолиқов пенальти 60', Азизбек Амонов 90+1'

"Металлург": 99. Владимир Вагин, 4.Одилбек Абдумажидов ( 48.Дилшод Раҳматуллаев, 68), 8.Саламат Қуттибоев,  14.Аброр Тошқўзиев (7. Руслан Розиев, 86), 15. Зоҳид Абдуллаев (10.Шаҳзодбек Нурматов, 64), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков,  28.Станислав Андреев, 30.Иброҳим Ибрагимов, 80. Фарруҳжон Иброҳимов ( 6.Худойшукур Сатторов,  86), 90.Абдураҳмон Абдулҳақов (11.Иван Нагаев,, 86), 98.Дамир Темиров .

"Локомотив": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 68), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Азизбек Амонов, 17. Санжар Қодирқулов, 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 27. Ислом Рашидхонов (35. Жавоҳир Илёсов, 41), 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёржон Туропов ( 4. Дилшод Комилов, 90).

Огоҳлантириш: Диёржон Туропов (21).

Четлатиш: Абдумавлон Абдужалилов (36).

Баҳс якунига етди. 

90+5. Дамир Темировнинг жароҳати жиддий кўринади. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда. 

90+2. Гол ВАРда текширилди ва инобатга олинди. 

90+1. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Шуҳрат Муҳаммадиевнинг узатмасидан сўнг Азизбек Омонов бош билан гол урди – 1:2!  


90. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. "Локомотив"да алмаштиириш: Диёржон Туропов ўринаг Дилўод Комилов туширилди. 

87. Зарбааа!  Ғуломовнинг ичкарига етказиб берган узатмасидан кейин Махарадзе дарвозани ишғол этишига оз қолди. Вагин тўпни майдона ташқарисина чиқариб юборди. 

87. "Металлург"да 3 та алмаштириш: Фарруҳ Иброҳимов ўрнига Худойшукур Сатторов, Аброр Тошқўзиев ўрнига Руслан Розиев, Абдураҳмон Абдулҳақов ўрнига Иван Нагаев тушди. 

83. Фарруҳ Иброҳимовга тиббий ёрдам намойиш қилинмоқда. У ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. 

78. Дамир Темиров ҳужум вақтида дарвозабон Илёсовни туртиб юборди. 

75. Диёржон Туропов рақиб жарима майдони ичига ёриб кирди, аммо зарба йўллашнинг уддасидан чиқмади. 

73. Зарба!  Аброр Тошқўзиев навбатдаги имкониятни кўкка совурди. 

72. Зарба!  "Металлург" ўйинчиси Дамир Темиров дарвоза ортидаги трибунани кўзлади. 

68. "Металлург"да ўзгариш: Одилбек Абдумажидов ўрнига Дилшод Раҳматуллаев ўйинни давом эттиради.  

68. "Локомотив"да алмаштириш: Садриддин Абдуллаев ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев ўйинга қўшилди.

67. Одилбек Абдумажидов шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этмоқда. 

64. "Металлург"да ўзгариш: Зоҳид Абдуллаев ўрнига Шаҳзод Нурматов туширилди.

60. ГОООООООООООООООЛ!  Темурхўжа Абдухолиқов 11 метрлик нуқтадан пенальтини ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди –1:1! 


59. Такрорий лавҳага қараганда, Вагин яққол тўп йўқ жойда Амоновни ушлаб қолган. Қарор кучида қолди. 

57. Вазият узоқ муҳоакамалардан сўнг ВАРда текширилмоқда. 

54. Пенальти!  Бу гал "Металлрг" дарвозаси томон. Владимир Вагиннинг хатоси мезбонларга қимматга тушди.


53. Темурхўжа Абдухолиқов огоҳлантирилди.

50. Дамир Темировнинг Зоҳид Абдуллаев томон берган паси йўлига Ислом Қобилов ғов бўлди.  

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

44. Зарба!  Диёржон Туроповдан зарба, аммо у ўйиндан танқари ҳолатда қолган эди.

41. ГООООООООООООООООЛ!  Дамир Темиров пенальти орқали ҳисобни очди – 1:0! 


41. "Локомотив"да ўзгариш: Ислом Рашидхонов ўрнига Жавоҳир Илёсов тушди.

38. Вазият ВАР томонидан текширилди ва қарор ўз кучида қолди. 

36. Пенальти ва қизил карточка!  Зоҳид Абдуллаев бирга-бир ҳолатда дарвозабонни алдаб ўтди, аммо Абдужалилов уни йиқитди ҳамда майдондан четлатилди. 


35. "Темирйўлчилар" бўш қолган ҳудуддан, яхни Андреевнинг қанотидан ҳужум бошлади. Ғуломовнинг ичкарига ҳаволитаб узатган паси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

32. Зарба!  Тошқўзиевнинг зарбасини Абдужалилов ушлаб олди. 

29. Зарба!  Азизбек Амонов чалғитувчи ҳаракатларни қўллаган ҳолда, ўнг оёқда зарба йўллади. Вагин ўз ўрнида!

28. "Темирйўлчилар"нинг навбатдаги "корнер"и ҳам муваффақият келтирмади. 

27. "Локо"да бурчак зарбаси. Туроаовнанг узатмасидан кейин Иброҳимов тўпни майдондан чиқарди. 

26. Мезбонларда хавфли вазият юзага келди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум қилинди.

24. Зарбааа!  Зоҳид Абдуллаев тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.  

21. Диёржон Туропов Дамир Темировга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди.

20. "Локомотив" секин-аста ҳужум томон интилмоқда. Туропов алдамчи ҳаракатлани амалга ошириб, якунда тўпни йўқотди. 

17. Абдухолиқов билан тўқнашиб кетган Фарруҳ Иброҳимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

15. "Металлург"да яна бурчак зарбаси. Ибрагимовнинг узатмаси Амонов томонидан баратараф этилди. 

14. Мезбонлар кетма-кет 2 марта бурчак тўпига эга бўлишди. Биринчисида Қобилов тўпни майдона ташқарисига териб юборган бўлса, икккинчисида Абдужалилов тўпни узоқлаштираётганда унга нисбатан қўполлик ишлатилди. 

12. Ислом Рашидхонов майдон марказида Иброҳим Ибрагимовга нисбатан қоидани бузди.  

8. "Металлург"нинг режалари амалга ошишида Ғулом Ҳайдар Ғуломов тўғаноқ бўлмоқда. Меҳмонлар сафида ҳозирча Ғуломов энг фаол дейиш мумкин.  

6. Зарбааа!  Темурхўжа Абдухолиқов деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба берди, ноаниқ. 

5. Ўйин юқори темпда давом этмоқда. 

3. Станислав Андреевнинг қанотдан узатган пасига марказдаги Раҳматуллаев ҳамда Қуттбоев ета олишмади. 

1. Баҳсга старт берилди!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика