Latest news

19:55"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи  0 19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  1 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  6 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  5 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  9 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  9 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  7 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  9 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1

Бу қизиқ! Суперлигада давом этаётган сериялар News

Бу қизиқ! Суперлигада давом этаётган сериялар

Ўзбекистон чемпионатида 21-тур арафасида турибмиз.

Йил бошидан бери 139 ўйин ўтказилди. Турнир жадвалига эътибор қаратсак, энг кўп ғалаба "Пахтакор"нинг номи ёзилган қаторда турибди (1). Энг ками эса дебютант "Турон"да (2). Мағлубиятлар борасида "Сурхон" ва "Металлург" "етакчилик" қилмоқда (13), энг кам енгилган яна "Пахтакор" (1).

Урилган ва ўтказиб юборилган голлар бўйича яна ўша жамоа етакчи — 35:8 (+27). Бу борадаги энг ёмон натижа "Сурхон"да — 10:32 (-22). Собиқ футболчилари урилаётган бир пайтда Термиз клуби рақиблар дарвозасига гол уришни ҳам ўрганиб олса, ёмон бўлмасди.

Энг узоқ пайтдан бери ғалаба қозонолмаётган жамоа — "Қизилқум" (7 ўйин). Ҳамиджон Актамов шогирдларининг сўнгги 3 очкоси 13-турда Бекободда қайд этилган эди (13-тур). Бу ўша ғалабага 2 ой тўлди. Бу муддатда ўтган 7 турда Навоий клуби 21 очколик имкониятдан 5 олди.

Энг кўп вақтдан бери мағлубиятли серия намойиш қилаётган жамоа — "Турон" (5 ўйин). Игор Шквирин шогирдлари сўнгги бор 14 август куни (15-тур) мағлубиятсиз ўйин ўтказишганди ("Сўғдиёна" - 1:0).

Энг кўп вақтдан бери давом этаётган мағлубиятсиз серия — "Навбаҳор" (6 ўйин). Наманган клуби сўнгги бор 8 август куни "Сўғдиёна"га имкониятни бой берган эди (14-тур, 1:0).

Энг узоқ вақтдан бери ғалаба қозониб келаётган жамоа — "Насаф" (3 ўйин). 

Узоқ вақтдан бери давом этаётган голли серия — "Қўқон-1912" (7 ўйин). Бахтиёр Ашурматов шогирдлари сўнгги бор 12 май куни "Пахтакор" билан ўйинни "қуруқ" ўтказишган эди.

Энг узоқ вақтдан бери дарвозаси даҳлсизлигини ушлаб турган жамоа — "Навбаҳор". Ўткир Юсупов сўнгги бор 8 август куни "Сўғдиёна" билан ўйинда гол ўтказган эди (Шоҳруз Норхоновдан). 

"Қўқон-1912" неча йилдан бери "Пахтакор"ни енголмаяпти?

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика