Latest news

14:21Жака: "Финалда кимдир аутсайдер бўлади деб ўйламайман"  0 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  8 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  7 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  28 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  9 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4

Терма жамоамизнинг ҳимояда ўйнайдиган дарвозабонини биласизми? News

Терма жамоамизнинг ҳимояда ўйнайдиган дарвозабонини биласизми?

Сарлавҳани ўқиб, хаёлингизга Элдор Суюнов келган бўлса керак.

"Пахтакор" посбони сайтимизга берган интервьюсида Самвел Бабаян уни машғулотлар пайтида мудофаа чизиғида синаб кўрганини айтганди. Аммо бугунги қаҳрамонимиз расмий ўйинларда ҳам бошқа позицияда ўйнаб кетаверади. Гап Ўзбекистон аёллар терма жамоаси дарвозабони Лайло Тиловова ҳақида кетяпти. 

У 1997 йилда туғилган бўлиб, футболдаги илк қадамларини 10 ёшида ташлаган. Мамлакатимизнинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси либосида ўйнаган Лайло бугунги кунда миллий жамоанинг асосий посбони ҳисобланади. Масалан, у 17-25 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилган Осиё кубоги-2022 саралаш баҳсларида ҳам дарвозамизни қўриқлади.

Масаланинг қизиқ томони шундаки, Лайло Тиловова Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги 2 мавсумида ҳимоячи сифатида иштирок қилмоқда. У Қаршининг "Севинч" клуби шарафини ҳимоя қилади. 24 ёшли футболчи Олий Лиганинг жорий мавсумида 16 учрашув ўтказиб, 1та гол уришга ҳам улгурган.

Эътиборлиси, Тиловова клубида ҳимоячи сифатида ўйин амалиёти олаётган бўлса ҳам, Баҳром Норсафаров бошчилигидаги терма жамоада асосий кипер бўлиб қолмоқда. Шу туфайли унинг фикрлари билан қизиқдик. 

Қуйида сайтимиз журналисти Малика Кушбакова томонидан Лайло Тиловова билан уюштирилган суҳбатни ўқишингиз мумкин.

Ҳаммамизга маълумки, бизда аёллар футболига эътибор паст. Сизнинг футболга кириб келишингиз қандай бўлган?

- Менинг футболга қизиқишим ёшлигимдан бошланган. "СEВИНЧ" клубида 2007 йилдан бошлаб тўп сура бошладим. Бунга сабабчи ота-онам. Улар футболга қизиқишимни кўриб, шуғулланишимга рухсат беришган. Футболчи бўлишимга қарши бўлишмаган ва ҳозиргача қаршилик қилишмайди. 2013 йилдан аёллар  U-16  терма жамосида ўйнай бошладим. Ҳозир Ўзбекистон терма жамоаси аъзосиман. Бизда аёллар футболига қараганда эркаклар футболига эътибор катта. Буни ҳамма билади. Лекин мана шу 3-4 йил ичида бизга ҳам олдингига нисбатан эътибор кучайган. Биз бундан жуда ҳам хурсандмиз. Аёллар футболига қизиқиш кучайди ва уни ҳар хил оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб боришга ҳаракат қилишмоқда. Ўйинларни томоша қилиш шароитлари яратилган.

Баъзиларда футбол ўйнаш қизларга эмас, деган қараш мавжуд. Шундайларга қандай жавоб берасиз?

- Шу спорт билан шуғулланиш қизларга эмасми? Футбол ҳам қизлар спорти. Ҳамма ўзи хоҳлаганини танлашга, хоҳлаган йўлдан кетишга ҳаққи бор. Мен футболни танлаганимга афсусланмайман. Ҳозиргача футбол билан шуғулланиб келаман ва шу футбол ичида мураббий бўлиб қолиш ниятим бор. Мен футболни танлаганим сабаби, авваламбор, соғлом турмуш тарзи. Барча йигит-у қизлар ўзига ёққан спорт турини танлаш ҳуқуқи бор. Мен 10 ёшлигимда футболни танлаганман.        

Сизнинг фаолиятингиз билан боғлиқ бир жиҳат мухлисларни жуда ҳам қизиқтиради. Нега терма жамоада дарвозабон, "Севинч"да эса ҳимоячи сифатида ўйнайсиз?

- Мен оёқ билан яхши ўйнаганим учун клуб манфаати ўйлаб ҳимояда ўйнашга рози бўлганман. Бизнинг жамоада Мафтуна Жонимқулова бор, у ҳам яхши дарвозабон.

Ўзингизга қайси позицияда ўйнаш қулай?

- Менга дарвозада туриш қулай, чунки ёшлигимдан дарвозада туриб, шуғулланиб келаман. 12 йилдан буён посбонман. 2 йил ҳимоячи бўлиб ўйнадим. Тажрибам дарвозабон сифатида кўпроқ. Умид қиламанки, яқин кунларда ҳимоячиларимизда тажриба оширгач, ўзимнинг севимли дарвозамга қайтиш ниятим бор. 

Ҳимояда ўйнаётган футболчининг муҳим ўйинларда терма жамоа дарвозасини қўриқлаши нимадан дарак? Бизда кучли голкиперлар шунчалик камми?

- Юқорида айтганимдек, клубимизда ёш қизларнинг тажрибаси камлиги сабабли мени ҳимояга қуйишди ва мен бунга  рози бўлдим. Терма жамоа масаласига келсак, бизда кучли дарвозабонлар кўп. Улар,  "Металлург" жамоасидан Бойматова Гуландон, "Севинч"дан Жонимқулова Мафтуна, "Бунёдкор"да тажрибали дарвозабонларимиздан Оля  Қаҳҳорова, "Пахтакор"нининг ўсиб келётган ёш дарвозабони  Узганова Нигора, "Севинч"дан Нуруллаева Севара.

Ростини айтинг, жаҳонда аёллар футболини кузатасизми? Ҳа бўлса, кумирингиз бўлганми жаҳон футболидан?

- Ҳа, албатта,  кузатаман.  АҚШ терма жамоасининг ўйинчиси Алекс Морганни ёқтираман. 13-рақамда ўйнайди. Дарвозабон бўлишимга қарамасдан, ўйинлари менга ёқади. Жаҳон чемпионатда иштирок этади. Ҳар доим гол уриб келади.

Футболдаги энг катта орзунгиз нима?

- Осиё кубоги ва Жаҳон чемпионатига чиқиш. Шу мақсадга эришиш учун ҳаракат қиляпмиз. Биздан кейинги ёшлар учун ҳам шароитлар янада яхши бўлишини хоҳлайман. Ўзбекистоннинг аёллар футболини жаҳонга танитиш бизнинг вазифамиз. Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва бу мақсад сари бор имкониятимизни ишга солиб ҳаракат қиламиз. 

Аёллар футболини ривожлантириш учун қандай ишлар амалга оширилиши керак деб ҳисоблайсиз?

- Аввало, ота-оналар қизларини футбол билан шуғулланишига рухсат беришлари керак. Ўйинчилар сонини кўпайтириш керак. 100-150 та одам билан футбол ривожланиши қийин. Футболчилар сони кўп бўлса, рақобат ҳам ортади. Малакали мураббийлар керак. Уларниинг сони ҳозир 8-9 та. Ҳеч бўлмаса яна 20-30 тага кўпайиши керак. Бу аёллар  футболининг ривожланишига туртки бўлади. Шунингдек, мусобақаларни кўпайтириш керак. Мисол учун, энди бошланаётган Чемпионлар Лигаси 10 йил олдин бошланганида, ҳозирги қизларда ўсиш бўларди. Шу масалалар кўриб чиқилса, албатта, аёллар футболи ҳам эркаклар билан рақобатлашадиган даражада ривожланади.

Айни пайтда тўланадиган маошдан кўнглингиз тўладими?

- Ҳа, албатта.  Маошим ўзимга етарли, қониқтиради. Энг аввало, мен ўзим яхши кўрган соҳамда ишлаяпман. Бу нарса катта бахт. Лекин, янада кўпроқ бўлса, йўқ демасдим (кулади).

"Қўқон-1912" неча йилдан бери "Пахтакор"ни енголмаяпти?

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика