Latest news

15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  1 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  0 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   11 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  7 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  1 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7

ЎзПФЛ илк бор Про лига ва аёллар жамоаларини лицензиялашдан ўтказишга эришди News

ЎзПФЛ илк бор Про лига ва аёллар жамоаларини лицензиялашдан ўтказишга эришди

Tags :  ПФЛ
Осиё футбол конфедерацияси талаби асосида Суперлига клублари лицензиялаш жараёнидан ўтиши сизга маълум.

Бунда халқаро майдонда ўйнаш имконияти кам бўлган клублар илгари лицензиялаш масаласига жиддий эътибор қаратмаган. 

ЎзПФЛ раҳбариятида ўзгариш юзага келгач, янги таркиб илк ишни айнан шу жараёнга эътибор қаратишдан бошлади. Ва биз эндиликда нафақат Суперлига, балки Про лига клубларини ҳам лицензиялашдан ўтказишга эришдик. Яъни, бугунга келиб Суперлига ва Про лига клубларига қўйиладиган талаблар ўртасидаги катта тофовут босқичма-босқич қисқартирилмоқда. Бу келажакда Про лига орқали Суперлига йўлланмасини қўлга киритган клублар талаблар борасида катта муаммолар қаршисидан чиқишининг олдини олади. 

Қувонарли жиҳати шундаки, жорий йил ҳисобидан ОФК лицензиясини олиш учун нафақат Coca-Cola Суперлига жамоалари, балки бир нечта Про лига клублари ҳам жиддий даъвогар бўлиб турибди. Содда қилиб тушунтирганда, ЎзПФЛ сўнгги бир йил давомида нафақат клубларга талаб қўйди, балки уларнинг ижроси масаласида клублар билан ҳамкорлик қилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон тарихида илк бор қуйи лига клублари ҳам ОФК томонидан қўйилган минимал талабларга жавоб бериш арафасида турибди.  

ОФК, шунингдек, бу йилдан эътиборан аёллар жамоаларини ривожлантириш масаласига аҳамият бермоқда. Хусусан аёллар жамоалари синов тариқасида илк бор лицензиялаш жараёнидан ўтказилди ва Ўзбекистон кам сонли аъзо мамлакатлар қаторида аёллар клубларини ҳам лицензиялашга жалб этди. 2022 йилдан эътиборан бу жараён барча аъзо мамлакатлар учун мажбурий бўлади. 2023 йилдан бошлаб эса аёллар жамоалари иштирокида тўлақонли Осиё Чемпионлар лигаси ташкил этиш режага киритилган. Олдинга ўтиб шуни айтиш керакки, жорий мавсум ҳисобидан камида 2 та аёллар жамоамиз ОФК лицензиясини қўлга киритиши мумкин. Бу эса қитъа миқёсида Ўзбекистон имиджига ижобий таъсир кўрсатади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика