Бразилия — Аргентина учрашуви тўхтатилди
06 sep 2021 00:27
News
Бразилия — Аргентина учрашуви тўхтатилди
Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Бразилия — Аргентина учрашуви тўхтатиб қўйилди.
Ўйин пайтида Бразилия полиция ходимлари карантин қоидаларини бузган тўрт нафар аргентиналик футболчини ушлаб қолиш учун майдонга чиқишди.
Гумон қилинаётган тўрт киши — дарвозабон Мартинес, ҳимоячи Ромеро, ярим ҳимоячилар Ло Челсо ва Буэндиа.
Гап шундаки, Буюк Британиядан Бразилияга келган ҳар бир киши 14 кунлик карантиндан ўтиши керак ва уларнинг тўрттаси ҳам Премьер-лигада ўйнайди.
Аргентиналиклар шундан сўнг дарҳол кийиниш хонасига қараб йўл олди.
Венесуэлалик ҳакамлар гуруҳи меҳмон жамоадан кейин майдонни тарк этишди.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments