Latest news

00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  1 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  21 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  33

Назорат ўйини. Элдор Шомуродов "Олимпико"да "1+1" қайд этган ўйинда "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди News

Назорат ўйини. Элдор Шомуродов "Олимпико"да "1+1" қайд этган ўйинда "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди

"Олимпико" стадионида "Рома" "Енгилмаслар Кубоги" доирасида Касабланканинг "Ража" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Рома" (Италия) - "Ража" (Марокаш) 5:0

Голлар: Шомуродов (17, 1:0), Манчини (20, 2:0), Мхитарян (48, 3:0), Карлос Перес (85, 4:0), Борха Майораль (89, 5:0).

"Рома" - Руи Патрисиу (Даниэль Фусато, 60), Рик Карсдорп (Эбрима Дарбо, 70), Жанлука Манчини (Никола Залевски, 60), Крис Смоллинг (Мараш Кумбулла, 59), Браян Кристанте, Матиас Вина (Ибанес, 60), Жордан Верету (Рикардо Калафиори, 60), Николо Заньоло (Амаду Диавара, 60), Генрих Мхитарян, Стефан Эл Шаарави (Карлес Перес, 46), Элдор Шомуродов (Борха Майораль, 60).

"Ража" - Анас Знити, Маруан Хадхуди (Сумалиа Оутарра, 76), Абделилах Мадкур, Мухсин Мутали, Абделилах Ҳафиди, Закария Варди (Айюб Нанах, 76), Фабрис Нгома (Муҳаммад Азрида, 60), Муҳаммад Наим, Муҳаммад Субул (Илиас Хаддад, 76), Маҳмуд Бенҳалиб (Абдуллоҳ Фараҳ, 63), Софян Раҳими.

Огоҳлантириш: Генрих Мхитарян (4), Закария Варди (11), Муҳаммад Субул (63).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Бизни кузатганингиз учун раҳмат. Сизлар билан матнли трансляцияни амалга оширган ва видеолар ҳамда расмларни сизларга тезкорлик билан етказишга ҳаракат қилган Миржалол Норматов бўлди.

89. ГОООООООЛЛЛЛ!!! Шомуродовнинг ўрнига тушган Майораль ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўймоқда.

85. ГОООООООЛЛЛЛ!! Пересдан ажойиб зарба ва чиройли гол!

82. ЗАРБААААА бўлмади... Қанотдан оширилган тўпни Фусато қайтаришда хатоликка йўл қўйди. Бўш қолган дарвозага тўпни тепа олишмади оқ либосли футболчи.

80. "Рома" ўйиннинг 70 фоизини ҳимояда ўтказмоқда. Бундай услуб билан А Серия жамоалари қийнаб қўйиши аниқ.

75. ЗАРБАААААААА!! Калафиорининг зарбаси рақиб дарвозаси устидан ўтиб кетди.

73. УХХХХХ!! Калафиори қанотдан кучли зарба билан марказ томон тўпни тепди. Тўп рақибига тегиб, дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

70. Жамоаларга сув ичиб олишлари учун вақт берилди.

Бу кичик хазилимизни кўпчилик эрталаб ўқиган бўлса керак) Кўпчилик учун ўйин тугаб бўлганлигини билиб турибмиз.


66. Манчинининг зарбаси ноаниқ кетди.

60. "Рома" таркибида бир неча ўзгаришлар бўлди. Шомуродов захирага олинди. "Бугунга 1+1 етади. Рақибни бироз ҳурмат қил Элдор" деди менимча Моуриньо.

58. Кристантенинг қанотдан ҳужумдаги Мхитарян томон узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

56. "Рома" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

54. ЗАРБААААА!! Шомуродовнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди....

52. Шомуродооооввввв!!! Даҳшат бўларди урганида...


51. Крис Смоллинг ҳимоячи эканлиги билиниб қолди. 3 метрдан боши билан деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Крис Элдордан нималарнидир ўрганиши керакка ўхшайди) 

48. ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Генрихдан гол Элдордан ассист!


46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтишди. Шаарави ўрнига Перес майдонга тушди.

Танаффус!

45. Ие?! Мхитарян дарвозабонсиз қолган дарвозани ишғол қила олмади... Топ-футболчи учун бу уятли ҳолат аслида. Ҳечқиси йўқ.

44. Тайм якуни арафасида темп пасайди. Моуриньонинг автобуси ҳозирча иш бермоқда.

40. Шомуродов иккинчи голни уриши мумкин эди. Тўпга югуриш чоғида бироз нўноқлик қилди. Марказда Заниолога тўпни узатса ҳам бўларди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборишга ургурди.

39. "Ража"да имконият. Нгоманинг зарбасини Верету қайтариб юборди.

36. ЗАРБААААААА!! Заниоло яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Элдор ассист бўлиши мумкин эди...

36. Моуриньони бир неча бора болбой ролида кўрдик)

32. ЗАРБАААА!!! "Рома" қарши ҳужумдан фойдаланиб кетиши мумкин эди. Заниолонинг зарбасини Знити қайтарди.

31. "Ража" ҳужумда. Қанотдан узатилган тўпларни ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришмоқда. Касабланкаликлар "Рома"ни анчагина қийнаб қўймоқда.

29. "Рома" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. "Ража" жарима майдончасига етиб келганда Мхитаряндан тўпни олиб қўйишди.

27. Ўйиндаги ташаббус африкаликлар томонида. Аммо "Рома" ўткирроқ ўйнамоқда.

24. "Ража" хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жонли девордан ўтмади.

23. Шомуродов ҳужумда фол ишлатгани учун тўп марокашликларга олиб берилди.

20. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Жаримадан узатилган тўпни Манчини дарвозага киритди!

20. "Рома" яна бир жарима зарбасига эга бўлмоқда.

17. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Элдор Шомуродов ҳисобни очди!


14. "Ража" бурчак зарбасига эга бўлди. Нгоманинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

Учрашувни томоша қилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг >>>> ҲАВОЛА

12. Йўқ,  жаримадан тепилган тўпни Раҳими қайтариб юборди.

11. Эл Шаарави рақиб жарима майдончаси ёнида йиқитилди. Гол уриш учун ажойиб нуқта.

9. Ажойиб вазият! Тўп бу сафар Патрисиудан ҳам ўтганди. Карсдорп деярли голли вазиятдан жамоасини қутқариб қолди.

7. ЗАРБАААА!!! Учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди! Бенҳалиб "Рома" посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб келди. Патрисиудан сейв!

6. Карсдорп қанотдан тўпни ҳужум марказидаги Шомуродовга оширди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

4. Ухххх!! Тезкор ҳужумга кетаётган Раҳимини йиқитгани учун Мхитарян огоҳлантирилди.

3. Шомуродов марказда қоидани бузди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Баҳсни Элдор Шомуродов бошлаб берди!

- "Рома" стадионида мухлислар жўр бўлиб қўшиқ куйлашмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ҳайбатли "Олимпико" учрашув бошланишига шай ҳолатда!

Rating: +77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика