Latest news

19:31"Нефтчи" Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига 4 та гол урди  1 19:17"Сурхон" Россия жамоасидан устун келди, Беҳруз Каримовдан "гол+пас"!  0 18:56"Монако" Погбани таркибдан чиқарди  0 18:25"Ғазалкент" жамоаси Туркиядаги йиғинга қандай таркибда йўл олгани маълум бўлди  2 18:17АПЛ қишки трансфер ойнасида Ла Лигага нисбатан 677% кўпроқ пул сарфлади  2 17:53Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди  3 17:29Гвардиола "Реал" билан музокараларда Родрининг нархини айтди  16 16:58"Тоттенхэм" директори клубнинг улкан режалари билан ўртоқлашди  2 16:35"Баланд масжид", "Яйпан" U-19 йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 16:13"Металлург" "Локомотив" U-21 билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 15:50Мбаппе камида 2 ойга сафдан чиқди  20 15:23Канте Истанбулда қанча пул ишлайди?  8 14:56"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиоланинг кетиши борасида жиддий хавотирда  3 14:27Арбелоанинг ишончи сўнди: "Реал" етакчиси энди дахлсиз эмас  9 13:59"Динамо" "Арал" дарвозасига 4 та тўп йўллади  4

ЎФА Сречко Катанец билан алоқага чиқди News

ЎФА Сречко Катанец билан алоқага чиқди

Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, ЎФА словениялик мураббий билан дастлабки музокараларни бошлаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи учинчи раундга ўта олмагач, бош мураббий Вадим Абрамов ишдан бўшатилди. Шундан бери терма жамоамиз рули ҳозирча мураббийсиз қоляпти. 

Катта эҳтимол билан навбатдаги мураббий хорижлик бўлади, чунки ЎФА асосан чет эллик мутахассислар номзодини ўрганиб чиқяпти. Кеча ташкилот ўз вақтида "Пахтакор"ни бошқарган Миодраг Радуловичга таклиф юборгани ҳақида маълумот бергандик. 

Бугун эса Ироқ терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец билан алоқага чиқилгани ҳақида хабар топдик. Маълум бўлишича, Катанец ўйлаб кўриш учун вақт олган. 

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец Ироқ термаси билан ЖЧ саралаш учинчи раундга йўл олганига қарамай, беш ойдан бери маош олмагани боис ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқарилди.

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика