Latest news

20:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  11 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  1 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  0 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  6 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  34 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  3

30-тур олдидан. Эртага Тошкентда финал олдидан репетиция бўлади News

30-тур олдидан. Эртага Тошкентда финал олдидан репетиция бўлади

Эртага олий лиганинг 30-тур баҳслари бўлиб ўтади ва шу билан навбатдаги чемпионатга якун ясалади.

Одатга кўра, сўнгги турда ҳам еттита баҳс ўтказилади. Мухлислар ТТЗдаги стадионда "Тошкент дербиси" гувоҳи бўлишлари мумкин, чунки бунда "Локомотив" - "Бунёдкор" қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Қизиғи шундаки, ўтган йил ҳам охирги турда айнан шу жамоалар ўзаро баҳс олиб боришганди. 

Фақат унда ўйин "Бунёдкор" стадионида ўтказилган бўлиб, "Локомотив" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Бу гал эса "Локо" мезбон сифатида тўп суради. Бу ўйин Ўзбекистон Кубоги финали олдидан ўзига хос репетиция вазифасини бажариб бериши кутилмоқда. Чунки 4 декабрь куни айнан шу жамоалар "Бунёдкор" стадионида "биллур соврин" учун баҳс олиб боришади. 

Ҳозирда иккала жамоа учун ҳам чемпионат тугади деса бўлади. Негаки, "Локо" ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган бўлса. "Бунёдкор" 4-ўринни эгаллади. Шу боис эртанги баҳс кўп ҳам шиддатли кечмаса керак. Бу ўйин мураббийлар учун кўпроқ финалдан олдин рақибни ўрганиш учун қўл келса керак. 

Шубҳасиз, "Бунёдкор" учун Кубок финали ниҳоятда муҳим баҳс ҳисобланади. Айтиш мумкинки, мавсумнинг энг муҳим баҳси. Чунки Кубокдаги ғалабагина жамоа учун Осиё чемпионлар лигаси эшикларини очади. Шунга қарамай, эртанги баҳс ҳам ўзига яраша қизиқ кечишини кутиб қоламиз. Ҳар ҳолда пойтахт дербиси бўлганидан кейин мухлислар ҳар икки жамоадан ҳужумкор ўйин кутишади. 

Иккала жамоа ҳам иккинчи даврани кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Локо" чемпионлик сари дадил қадам ташлаган бўлса, "Бунёдкор" Қосимов бошчилигида яна аввалги мавқеига қайта бошлади. Бу ўйин "Локомотив" учун ўз майдонидаги охирги, шу билан бирга 15-учрашув бўлади. Бунгача ўтказилган 14та ўйиннинг 12тасида "Локомотив" ғалабага эришиб, бир мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. 

"Бунёдкор"га келсак, бу жамоа иккинчи даврада фақат бир бора мағлуб бўлди. Жамоа сафарда "Пахтакор" билан кечган баҳсда ютқазиб қўйди. Йил бошидан бери эса "Бунёдкор" сафар беллашувларида тўртта ўйинда мағлуб бўлган. Бу учрашувлар "Шўртан", "Бухоро", "Машъал" ва "Пахтакор" клубларига қарши кечган. 

Х.Холиқов.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика