30 декабрда “дедлайн”, Осиё чемпионатига кимлар бориши мумкин?
10 dec 2014 13:32
News
30 декабрда “дедлайн”, Осиё чемпионатига кимлар бориши мумкин?
Мураббий кейинчалик фақатгина жароҳат олган футболчиси ўзгартириш ҳуқуқига эга. У бу ҳуқуқидан Осиё Кубогидаги биринчи ўйинига 6 соат вақт қолгунига қадар фойдаланиши мумкин. Ёдингизда бўлса, Осиё чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолганида якуний таркибда битта ўзгариш бўлганди. Ўшанда Ярослав Крушельницкий ўрнига Улуғбек Бақоев мусобақада қатнашган эди.
Айни пайтда тўрт нафар футболчимиз - Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов, Виталий Денисов ва Азиз Ҳайдаров ҳали терма жамоа сафига қўшилишмаган. Улар қаторидан Баҳодир Насимов ҳам жой олиши мумкин. Ҳозирча 30 нафар футболчи Осиё Кубогига бориш учун ҳозирлик кўряпти. Аммо улардан 7 нафари “кемадан тушиб қолади”. Фақатгина дарвозабонлар, Игнатий Нестеров, Элдор Суюнов ва Акбар Тўраев агар жароҳат олиб қолишмаса, мусобақага боришлари аниқроқ.
Келинг, энди амплуа бўйича таҳлил қилсак. Якшанба куни ОФКнинг расмий сайтида Инчеонда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ҳакамга нисбатан қўпол сўз айтгани учун 4та расмий учрашувга четлатилгани ҳақидаги ахборот чиқди. Ундан ташқари ЎФФ 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги жаримани ҳам тўлаши керак. Ислом терма жамоамизнинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Тўртта расмий учрашув дейилганда, ФИФА кунларидаги ўртоқлик ўйинларини ҳам назарда тутиш мумкин. Бу дегани “Локомотив” футболчиси, декабрь ойида бўлиб ўтадиган ўйинларда иштирок эта олмайди, бу эса мусобақага тайёргарлик кўраётган жамоа учун муаммо бўлиши мумкин. Тўхтахўжаевдан ташқари марказий ҳимояда Егор Кримец, Бобур Йўлдошев, Анзур Исмоилов ва Шавкат Муллажонов ҳаракат қиладилар. Тўхтахўжаев билан бўлиб ўтган вазиятдан кейин бош мураббийимиз Артём Филипосянни ҳам йиғинга чақирди. Чап қанотда Виталий Денисов ва Александр Мерзляков. Витя шубҳасиз асосий таркиб ўйинчиси, аммо битта позиция учун мураббий у билан чекланиб, таваккал қилмайди. Бу қанот учун Фаррух Сайфиев ва Александр Мерзляков рақобатлашишади. Катта эҳтимол билан унда “Пахтакор” аъзосига омад кулиб боқиши мумкин. Ўнг қанотда ҳам худди шундай вазият: Шораҳмедов ҳамда Муҳаммадиев. Уларнинг иккиси ҳам Осиё Кубогида иштирок этишга яқинлар.
Энг катта рақобат таянч ярим ҳимоясидан ўрин олган. Бу нуқтада, бир йўла 5 нафар футболчилар – Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Тимур Кападзе, Жавлон Иброҳимов ва Лутфулло Тўраев. Одил Аҳмедов марказий ҳимоядан тортиб, ҳужум ортидаги нуқтагача бемалол ҳаракат қила олади. Шунинг учун унга майдоннинг жуда кўп нуқтасидан жой топилади. Кападзени эса БАА ва Янги Зеландияга қарши ўтказган ўйинларидан келиб чиқиб, худдики иккинчи ёшлигини ўтказяпти деган хулосага келиш мумкин. Бу чизиқда Жавлон Иброҳимов ва Лутфулло Тўраевнинг имкониятлари бироз пастроқ. Бу шунчаки назария, Осиё чемпионатига ўша кун учун энг кўп тайёргарликка эга бўлган футболчилар боришини инобатга олсак, унда ҳамманинг имконияти тенг. Чап ва ўнг қанотда Жасур Ҳасанов ва Санжар Турсунов бор. Уларнинг ўрнини истаган пайтда Сардор Рашидов эгаллаши мумкин, хоҳ ўнг, хоҳ чапда бўлсин. Яна якуний рўйхатдан ўрин олишга яқин турганлардан Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳам тўп тепа олади. Саломов ва Ибрагимовга анча пайтдан бери МТЖда ўйнамагани панд бериши мумкин. Ярим ҳимоя марказида Сервер Жепаров ва Жамшид Искандеров Осиё Кубогига борадилар. Тўғри, ҳужум чизиғида муаммо бор. Бу муаммо бизни сўнгги 10 йилликда қамраб олган ва ҳамон долзарблигини йўқотмаётганини айтиб ўтмасам ҳам ўзингизга маълум. Айни пайтда йиғин ўтказаётган таркибимизда 4 нафар футболчи, Воҳид Шодиев, Игорь Сергеев, Камолиддин Мурзоев ва Наврўз Алимов қаторини Баҳодир Насимов ҳам тўлдириши мумкин. Осиё чемпионатига катта эҳтимол билан тўрт нафар футболчи боради. Бу ерда Миржалол Қосимов кўпроқ футболчининг универсаллигига қарайди. Масалан, Сергеев чап қанот ярим ҳимоясида ҳам тўп тепиши мумкин, Мурзоев эса баъзи ҳолларда ўнг қанотда ҳам тўп тепган. Шунингдек, Мурзоев “Бунёдкор”да ҳужум ортида чалғитувчи ролида яхши ҳаракат қилганди. Воҳид Шодиевнинг Қосимовга маъқул келадиган хислати, қанотдан етказиб бериладиган тўпларни муваффаққиятли тарзда рақиб дарвозасига жойлаб қўя қолишида. Наврўз Алимовнинг устун томони эса узоқдан зарба бера олиши. Агар иккинчи йиғинга Баҳодир Насимов ҳам қўшиладиган бўлса, унда ҳужум чизиғидаги рақобат бироз ошади.
Шундай экан, катта эҳтимол билан Осиё Кубогига қуйидаги таркиб боради:
Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Элдор Суюнов, Акбар Тўраев.
Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Александр Мерзляков, Виталий Денисов, Акмал Шораҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев.
Ярим ҳимоячилар: Темур Кападзе, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Жамшид Искандеров,Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов, Санжар Турсунов, Сардор Рашидов.
Ҳужумчилар: Игорь Сергеев, Камолиддин Мурзоев, Воҳид Шодиев, Наврўз Алимов / Баҳодир Насимов (Агар Насимов иккинчи йиғинга чақирилса имконияти бўлади).
Албатта бу тахмин холос. Айни пайтда йиғинда бўлиб турган барча футболчиларни Осиё Кубогига боришга тўлиқ ҳаққилари бор ва бунинг учун уларнинг олдида муҳим ДЕКАБРЬ ойи турибди. Ким кучли бўлса, марҳамат, Осиё чемпионатига!
Нодирхўжа Юлдашев
Comments