Latest news

12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  0 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  1 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  0 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   10 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  7

U-23 Осиё чемпионати. Тошкентда саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Кувайтга боради News

U-23 Осиё чемпионати. Тошкентда саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Кувайтга боради

Бугун Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташланди.

42 иштирокчи жамоа Ғарб ва Шарқ минтақаларига бўлинган ҳолда саралаш босқичида қатнашади. Қуръа натижаларига кўра жамоалар 11та гуруҳда 15та йўлланма учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон терма жамоаси финал босқичи мезбони сифатида тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлган. Шунга қарамай вакилларимиз саралашда иштирок этишади ва ҳар қандай ҳолатда финал босқичига чиқади. Саралаш баҳслари 23-31 октябрь кунлари марказлашган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси саралашда "D" гуруҳидан жой олди. Кувайт мезбонлик қиладиган мазкур гуруҳда Саудия Арабистони ва Бангладеш терма жамоалари ҳам бор.



ҒАРБ МИНТАҚАСИ
"А" гуруҳи: Сурия, Қатар, Яман, Шри Ланка.
"B" гуруҳи: Эрон, Тожикистон, Ливан, Непал.
"C" гуруҳи: Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Мальдив ороллари.
"D" гуруҳи: Саудия Арабистони, Бангладеш, Кувайт, Ўзбекистон.
"E" гуруҳи: БАА, Уммон, Ҳиндистон, Қирғизистон.
"F" гуруҳи: Иордания, Фаластин, Туркманистон.


ШАРҚ МИНТАҚАСИ
"G" гуруҳи: Австралия, Хитой, Индонезия, Бруней.
"H" гуруҳи: Жанубий Корея, Сингапур, Тимор-Лесте, Филиппин.
"I" гуруҳи: Вьетнам, Мьянма, Гонконг, Хитой Тайпеи.
"J" гуруҳи: Таиланд, Малайзия, Лаос, Мўғулистон.
"K" гуруҳи: КХДР, Япония, Камбоджа.



Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика