Latest news

19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  0 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  3 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  4 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  9 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  8 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  7 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  9 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0

Breaking: Моуринью Элдор Шомуродовни "Рома"да кўрмоқчи News

Breaking: Моуринью Элдор Шомуродовни "Рома"да кўрмоқчи

"Рома" "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқмоқда. Бу ҳақда "Матч ТВ" хабар берди.

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси учун 14 миллион евро таклиф этилмоқда. Футболчининг хатти-ҳаракатлари ва ўйин услуби Моуриньюнинг шахсан ўзига манзур келган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда "Манчестер Юнайтед"нинг ўша пайтдаги устози Жозе Моуринью Москвага келганида "Ростов" форварди Элдор Шомуродов билан кўришганди. Уларни ҳамюртимизнинг агенти Герман Ткаченко таништириб қўйган.

"Осиё Кубогидан сўнг "Ростов"га қайтдим ва "Локомотив"га қарши 69 дақиқа ўйнадим. Шундан сўнг мураббийлар штаби менга кичик таътил берди. Кейин Москвада хоккейга ташриф буюрган Моуринью билан учрашиб қолдим. У агентим Герман Ткаченконинг таниши экан. Ресторанга келсам, Ткаченко билан кимсан Моуринью ўтирибди. Уни денёнинг энг кучли мураббийларидан бири деб ҳисоблайман. Балки шунинг учун бўлса керак, "Манчестер Юнайтед" эмас, "Челси"га мухлислик қиламан (кулади)", – деган эди Шомуродов.

Rating: +92   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика