Игорь Шквирин - "Турон" бош мураббийи
23 jun 2021 19:27
News
Яйпаннинг "Турон" клубини польшалик Богуслав Баниак бошқариб келаётган эди. "Championat.asia" манбаларининг хабар беришича, "Турон"га янги мураббий тайинланган. Эндиликда жамоани тажрибали мутахассис Игорь Шквирин бошқаради. У бугун жамоанинг янги бош мураббийи сифатида таништирилган. Игорь Анатольевич бугунги кунгача АГМК клубида селекционер мураббий сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Турон" Coca Cola Суперлигаси турнир жадвалида 10 турдан сўнг 3 дуранг ва 7 мағлубият билан сўнгги ўринда бормоқда. Тўплар нисбати - 4:16.
Суперлига турнир жадвали >>>>> Суперлига
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments