Latest news

18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  0 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  1 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  21 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  45 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4

Суперлига. АГМК ўз майдонида "Металлург"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди News

Суперлига. АГМК ўз майдонида "Металлург"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган АГМК - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca-Cola Суперлига. 10-тур
19 июнь, шанба
АГМК – МЕТАЛЛУРГ 2:0 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Анваржон Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмалжон Раҳимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Гол: Александр Касьян 28, 1:0 Александр Касьян 31, 2:0

Огохлантириш: Дилшод Жўраев, 62

АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 77.Дилшод Аҳмадалиев (20. Мирғиёс Сулаймонов), 15.Аббос Отахонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов - 5.Дилшод Жўраев, 17.Санжар Турсунов (22. Санжар Шоаҳмедов), 4.Миржамол Қосимов (29. Владимир Козак)  - 11.Мурод Тошматов, 18.Александр Касьян (9. Зафар Полвонов), 28.Шоҳруҳ Гадоев (94. Элвин Фортес).

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 35.Валижон Раҳимов - 9.Зафар Полвонов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 26.Суннатилло Абдуғаниев, 29.Владимир Козак, 30.Жасур Умаров, 94.Элвин Фортес.

"Металлург": 12.Александр Лобанов - 4.Одилбек Абдумажидов, 10.Шаҳзод Нурматов (15. Зоҳид Абдуллаев, 45) 14.Аброр Тошқўзиев, 21.Камолиддин Тожиев (8. Саламат Қутибоев, 45) 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков (11. Иван Нагаев, 59), 27.Ихтиёр Тошпўлатов (7. Дониёр Нарзуллаев, 59), 28.Станислав Андреев, 48.Дилшод Раҳматуллаев, 55.Акбар Исматуллаев, 98.Дамир Темиров.

Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 8.Саламат Қутибаев, 9.Маҳмуджон Қудратуллаев, 11.Иван Нагаев, 15.Зоҳид Абдуллаев, 25.Шаҳзод Неъматжонов, 43.Даврон Анваров.

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Ажойиб ўйин учун икки жамоага ҳам миннатдорчилик билдирамиз!

90+3. ЗАРБАААААААААААААА. Саламат Қутибоевнинг зарбасини Суҳроб Султонов ажойиб маҳорат билан қайтарди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Мезбонлар таркибида Дилшод Аҳмадалиев ўрнига Мирғиёс Сулаймонов, Санжар Турсунов ўрнига Санжар Шоаҳмедов майдонга тушди. 

84. Шоҳруҳ Гадоев ўз ўрнини Элвин Фортесга бўшатиб берди. 

81. АГМКда ўзгариш. Александр Касьян ўрнига Зафар Полвонов, Миржамол Қосимов ўрнига Владимир Козак майдонга тушди.

62. ОГОХЛАНТИРИШ. АГМК футболчиси Дилшод Жўраевга сариқ карточка кўрсатилди. 

60. Миржамол Қосимовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ.

59. "Металлург" таркибида ўзгариш. Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Дониёр Нарзуллаев, Шаҳзод Ғофурбеков ўрнига Иван Нагаев тушди. 

57. Иккинчи бўлимда темп юқори эмас. Жамоалар ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтармоқда. 

45. "Металлург" таркибида ўзгариш. Шаҳзодбек Нурматов ўрниша Зоҳид Абдуллаев, Камолиддин Тожиев ўрнига Саламат Қуттибоев майдонга тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. ЗАРБАААААААААА. УХХХХХХХХХХ. Акбар Исматуллаевнинг кучли зарбасини Суҳроб Султонов қайтарди. 

44. АГМК бугун ёрқин ўйини билан рақибга катта ташвиш туғдириш билан биргаликда, стадионга йиғилган мухлисларга ажойиб футбол туҳфа этмоқда!

40. ЗАРБАААААААААААААА. "Металлург" футболчиси Станислав Андреевнинг зарбаси кучли ва хавфли чиқди. 

34. Майдонда ҳақиқий кураш кечмоқда. Ўйин дерби мақомига мос ўтяпти. 




31. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ. КАСЬЯН, ДУБЛЬ. Гадоевниг зарбасини Лобанов қайтарди, қайтган тўпни Касьян дарвозага жойлади. 


28. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ. АЛЕКСАНДР КАСЬЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯН. Қосимов-Тошматов-Касьян комбинацияси якунда гол билан тугади. 


15. Шоҳруҳ Гадоев бугун жуда жуда фаол. 

12. ЛОБАНОООООООООООООООООВ. УХХХХХХХХХХХ. "Металлург" дарвозабони кетма-кет зарбаларни бартараф қилди. Гадоевнинг голи эса ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани сабабли ҳисобга олинмади. 

6. ЗАРБАААААААААААА. Шоҳруҳ Гадоевнинг тўхтатмасдан йўллаган зарбаси кучли, лекин ноаниқ чиқди. 

3. АГМК футболчисининг жаримадан узатган тўпи кескин тус олди. 

2. Шоҳруҳ Гадоевга нисбатан қоида бузилди. 

Учрашувга старт берилди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика