Latest news

12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  1 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  2 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  3 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  7 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  15 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1

"Хорватиялик Месси" — Ален Ҳалилович ҳозир қаерда? News

"Хорватиялик Месси" — Ален Ҳалилович ҳозир қаерда?

Бир пайтлар мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

БАА яшил майдонларида ўтказилган 2013 йилги кичик мундиал (17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги) ёдингиздами?

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги терма жамоамиз ўша мусобақанинг гуруҳ босқичида Марокаш, Хорватия ҳамда Панама термаларига қарши курашган. Ўсмирларимиз 3-турда Хорватия термасини 2:1 ҳисобида таслим қилишган эди. Ўша баҳсда хорватларнинг ягона голига муаллифлик қилган Ален Ҳалилович кўплаб экспертлар томонидан жаҳон футболининг бўлажак юлдузи сифатида эътироф қилинган.


10-рақамда тўп тепадиган чапақай ўйинчи "янги Месси", "хорват Мессиси" сингари лақабларни олганида эндиги 17 ёшга қадам қўйган эди. "Динамо" (Загреб)нинг умидли вакили келаси йил "Барселона"га трансфер қилинди. Ўшанда каталон клуби 18 ёшли Ален учун 5 млн евро тўлаган. Бироқ, Ҳалиловичнинг ёши улғайган сари даражаси тушиб борди. "Кўк-анорранглилар" таркибида ўз ўрнини топомагач, Бундеслигага кўчиб ўтди. "Гамбург"даги омадсиз 2 йилдан кейин "Милан"га келди. "Россонерилар" таркибида 1,5 йил ҳаракат қилиб "кесакдан олов чиқаролмаган" ярим ҳимоячи Чемпионшипга кўчиб ўтди.

У бугунги кунда "Бирмингем Сити" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Маълумот учун, Чемпионшипнинг ўтган мавсумида 784 дақиқа ўйнаган Ҳалилович фақат 1 марта рақиблари дарвозасига йўл топган. Демак, мутахассисларнинг 8 йил олдинги тахминлари ўзини мутлақ оқламади.

"Насаф"га ОФК кубогини олиб берган Анатолий Демьяненко ҳозир қаерда?

Author :
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика