Latest news

00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  0 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  5 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  22 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  1 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  6 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  16 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  3 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1

Суперлига. "Локомотив" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Андижон"дан ғалабани илиб кетди News

Суперлига. "Локомотив" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Андижон"дан ғалабани илиб кетди

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" учрашуви якунланди

Coca-Cola Суперлига. 9-тур
17 май, душанба
АНДИЖОН – ЛОКОМОТИВ 1:2

Голлар: Боаке 10, Абдуҳолиқов 36, Бикмаев 86.


Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Абдуҳамидулло Расулов, Санжар Шоюсупов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Ойбек Юнусов

"Андижон": 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 4.Усмонали Исмоналиев, 7.Мартин Боаке, 9.Камрон Сайдазимов (20.Иззатилло Абдулҳақов 54) , 10.Жасур Жалолиддинов, 17.Фарҳод Соҳибжонов (14.Дониёр Исмоилов 81), 18.Абдуғани Камолов, 28.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов ( 5.Абдувоҳид Ғуломов 73), 33.Дониёр Абдуманнопов, 49.Пламен Димов, 70.Диёрбек Раҳимқулов.
Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 6.Иброҳим Отахонов, 8.Бахтиёр Қосимов, 11.Абдулҳай Исмоилов, 23.Мардон Абдуллаев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Исломжон Қобилов, 4.Дилшод Комилов (14.Азизбек Амонов 65), 5.Кахи Махарадзе (17.Санжар Қодирқулов 58), 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Жавоҳир Сидиқов (10.Марат Бикмаев 78), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 27.Ислом Рашидхонов (20.Жалолиддин Жумабоев 58), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (9.Жавоҳир Алижонов 78), 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 18.Иброҳим Ғанихонов, 22.Диего Барданка, 54.Игорь Чикризов.

Огоҳлантиришлар: Махарадзе 32, Димов 51, Комилов 53, Қодирқулов 77, Димов 94.

Четлатиш: Димов 94.


ЯНГИЛАШ


"Локомотив" сафарда ғалабага эришиб, уч очкога эга чиқди. 

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Димовга қизил карточка! Ҳакамга жиддий тарзда эътироз билдирди у.

90+4. Пламен Димовга сариқ карточка кўрсатилди. Ўзини боса олмагани учун. 

90+3. Хавфли вазияттт! Илёсов сўнгги дақиқада ўз дарвозасини тарк этди. Аммо "Андижон" футболчиси узоқ масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. 

90+2. "Локомотив" сўнгги дақиқаларни ҳужумда ўтказмоқда.

90. Ҳакам иккинчи таймга 4 дақиқа вақт қўшиб берди.



86. ГОООЛ! Марат Бикмаев! Чап қанотдан Абдуҳолиқовнинг етказиб берган тўпидан Марат унумли фойдаланди ва ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди!

85. Меҳмонлар сўнгги дақиқада фаоллашишган. 

81. "Андижон" сафида Соҳибжонов ўрнига Исмоилов майдонга туширилди.

78. "Локомотив" таркибида Муҳаммадиев ўрнига Алижонов, Сидиқов ўрнига Бикмаев ўйинни тугатиб қўяди. 

77. Санжар Қодирқуловга сариқ карточка.

73. Ҳамиджонов ўрнига Ғуломов майдонга туширилди. 

73. Абдуҳолиқовдан жуда-жуда ноаниқ зарба.

71. Амоновнинг берган зарбаси ноаниқ. 

70. Жалолиддиновнинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ ва кучсиз.

65. Комилов ўрнига Амонов майдонга тушди.  

64. Майдонда кураш бўлмоқда.

58. "Локо" сафида Рашидхонов ўрнига Жумабоев, Махарадзе ўрнига Қодирқулов майдонга тушди.

57. "Андижон" футболчисининг жаримадан берган зарбаси Илёсовнинг қўлига бориб тушди. 

54. Мезбонлар таркибида Саидазимов ўрнига Абдулҳақов майдонга тушди.

53. Дилшод Комилов тактик фол учун жазоланди. У "Андижон"нинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиб қўйди ва огоҳлантирилди. 

52. Сидиқовнинг берган зарбаси жонли декорга қайтди.

51. Пламен Димов Комиловга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

49. Фаоллик "темирйўлчилар" томонга ўтди.

46. Тўп назорати асосан мезбонларда.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

44. Садриддин Абдуллаевнинг берган зарбаси хавфли кўриниш олди. Тўпни рақиб дарвозабони эгаллаб олди. 

42. Абдуманноповга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Айни пайтда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

40. Мезбонларда ҳужум. Аммо Абдуманноповга бу сафар ҳимоячилар имкон беришмади. 

38. "Андижон" барчасини яна нолдан бошлаши лозим. Шу мақсадда жамоа олдинга интилмоқда.


36. ГОООЛ! Абдуҳолиқов жарима майдончаси ичида фаоллик кўрсатди ва ҳисобни тенглаштирди - 1:1!

34. Майдон марказига яқин жойда футболчилар ўртасида жанжал юзага келди. Кетма-кет икки марта ўйин қоидаси бузилди. 

32. Махарадзе Боакега нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

26. "Локомотив" олдинга бормоқда.

21. Мезбон футболчининг берган зарбаси кучсиз бўлди. Тўпни Илёсов осонлик билан эгаллаб олди. 

19. Кичик танаффус. Футболчилар томоқларини хўллаб олишмоқда - "Water break"!

15. "Локомотив" хавфли вазият яратди. Ислом Рашидхоновнинг чап оёқда берган зарбаси кучсиз чиқди ва тўпни Зиёвутдинов эгаллаб олди. 



10. ГОООЛ! Мартин Боаке чап қанотдан узатилган тўпни голга айлантирди! Унга тўпни Абдуманнопов ошириб берганди. 

4. "Локомотив" ўнг қанот орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.

1. Ўйинни меҳмонлар нисбатан фаол бошлашди.

-УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Суперлига 9-тури доирасида "Андижон" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз. 

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика