АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Ливерпуль" учрашуви бугун бўлмайди
02 may 2021 21:44
News
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Ливерпуль" учрашуви бугун бўлмайди
Манчестер Юнайтед – Ливерпуль
«Олд Траффорд»
Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр, Шоу, Погба, Мактомини, Фред, Бруну Фернандеш, Рэшфорд, Гринвуд.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Кабак, Робертсон, Филлипс, Тиаго Алькантара, Фабиньо, Мане, Милнер, Салах, Фирмино.
|
Manchester United Bruno Fernandes - 10', Marcus Rashford - 68' |
Premier League . Round 34 14/05/2021, 01:15 4
:
2
Finished
|
Liverpool Diogo Jota - 34', Roberto Firmino - 45', Roberto Firmino - 47', Mohamed Salah - 90' |
Stadium: Old Trafford, 0 spectators
Referee: Anthony Taylor
21:44. Учрашув қолдирилди. Баҳснинг бўлиб ўтиш санаси яқин вақтларда эълон қилинади.
21:34. АПЛ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат туфайли "Манчестер Юнайтед"ни жиддий жазо кутмоқда.
21:32. Наҳотки, шунча пайтда ҳам учрашувнинг бошланиш вақти аниқланмаса...


21:16. Учрашувни бугун ўтказишнинг иложи бўлмайдиёв. Мухлислар бирор машиналарни ўтказиб юбормаяпти.
21:14. "Олд Траффорд" йўлида ҳали ҳам намойишчиларнинг бир қисми бор. Улар машина йўлидаги бир қора машинага кескин ҳужум қилишди. Машина тезкорлик билан қочиб кетди.
21:08. Бундай воқеликларни умримда биринчи марта матнли трансляция қиляпман)
20:55. Расмий баёнотга кўра, футболчилар ҳали стадионга етиб келишмаган. "Олд Траффорд" йўлидаги ҳолат сабабли улар меҳмонхонадан чиқарилмаган.
20:48. Майдонга фишкалар қўйилди ва тўплар олиб чиқилди. Футболчилар яна ўйинолди машғулотни ўтказишади.
20:47. Кутишда давом этамиз.
20:42. Сокинлик. Ҳеч қандай янгилик йўқ.
20:36. Ҳали ҳам учрашувнинг қачон бошланиши маълум қилинмаган. Кутишда давом этамиз. Аммо стадион атрофи намойишчилардан тозалангани аниқ.
20:34. Намойишчилар орасида 12-13 ёшли болакайлар ҳам бор)

20:32. Аҳолининг бир қисми "Олд Траффорд"га олиб борадиган кўприкдан нариги томонга олиб ўтилди. Стадион атрофи деярли тозаланган кўринади.
20:30. Аста-секин тартибсизлик бостирилаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Аҳоли ўз уйларига тарқалмоқда.
20:29. Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд" атрофига қаратамиз. Бу ерда тартибсизлик!
Similar news
championat.asia
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади
Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"
Полиция Винисиусга банан отган мухлисни қидирмоқда
Comments