Latest news

11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  4 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  11 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3

Виктор Жалилов: "Бабаян билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб турамиз. У ҳам мендан тавсия олиб туради" News

Виктор Жалилов: "Бабаян билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб турамиз. У ҳам мендан тавсия олиб туради"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов ўз фикрларини билдирди.

- Кўриб турганингиздек, ҳамма ўйинларимиз осон кечмаяпти. Бугун гуруҳ етакчилари учрашишди. Ҳозир осон рақибнинг ўзи йўқ. "Олимпик" жамоаси анча уюшқоқ, ўйини шаклланган, бу футболчилар Суперлигада ҳам ўзларини кўрсатишга қодирлар. Уларнинг маҳорат, тезкорлик, тўп билан тўғри ҳаракатланишини алоҳида эътироф этишим мумкин. Бизда эса турли сабабларга кўра, барқарорликка эга бўлолмаяпмиз. Баъзилар жароҳат олишган, айримларнинг ўйини қовушмаяпти, - дейди Виктор Жалилов.

- Жамоамизда муҳит яхши. Айрим футболчилар қароримизни тўғри тушунишади, айримлар эса йўқ. Кимдир уни фақат мақташларига ўрганиб қолган, бу ҳам психология масаласи. Аввалги жамоаларимда терма жамоа даражасидаги жуда кўплаб футболчилар тўп тепишган, улар танқидни тўғри қабул қилишарди. Голбан ёки Аҳмедовга ниманидир баланд овозда тушунтирсам, тўғри тушунишади. Бу болалар футболи эмас, бу профессионал футбол, бу ерда очколар учун кураш боради. Шу боис, футболчиларимизга керакли талабларни қўямиз. Нимадир ўхшамаса, ўйиндан кейин таҳлил қилиб, футболчиларга хатоларини кўрсатамиз. Ҳакамга эмас, рақиб жамоа мураббийига эътироз билдирдим. Захира ўриндиғида ўтириб, ҳадеб ҳакамга босим қилавериш яхши эмас, ахир.

- Чемпион бўлган "Навбаҳор" билан бугунги таркибнинг ўртасидаги фарқ ҳақида айтсам, у пайтлари терма жамоага номзодлар жуда кўп эди. Улар номзод эмас, миллий жамоанинг асосий футболчиларига айланиб улгуришганди. Ҳозир эса Аҳмедов, Голбан ва Паншанбе бор, холос. Бундан кўринадики, футболчилар термага торта олишмаяпти. Футболчиларимизни кучсиз демайман, шунчаки, 1996 йилги "Навбаҳор" даражасига етиш учун янада кўпроқ ишлашга тўғри келади.

- Футболчиларимиз бир-бирларини тушунишлари, мен уларни тушунишим учун вақт керак. Бугунги таркибдан ўрин олганлар "Навбаҳор"га тасодифан келиб қолишмаган. Суперлигага мос эканлар, жамоада тўп тепишмоқда.

- Миш-мишларга изоҳ бермайман. Бабаян билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб турамиз. У ҳам мендан тавсия олиб туради. Муносабатларимиз яхши. Бошқа ҳар қандай гап-сўзлар ҳақида ҳеч нарса билмайман.

- "Олимпик" ўйинидан кўриниб турибдики, Кападзенинг футболга ўз қараши бор. Мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида гап борганда, бу масала ҳар икки жамоа раҳбариятининг фикрларига қараб ҳал қилинади, дея фикрларини якунлади Виктор Жалилов "Навбаҳор" матбуот хизматига.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика