Latest news

23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  3 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  10 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  73 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  227 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  18 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  6 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  18 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9

Уят! "Навбаҳор" расмийларининг хунук "қилиқлари"ни томоша қилинг News

Уят! "Навбаҳор" расмийларининг хунук "қилиқлари"ни томоша қилинг

Наманган ва Доҳадаги ўйинларни томоша қилдик. Футболимиз учун унутилмас кунлардан бири бўлди.

АГМКнинг ғалабасидан кейин кайфият зўр эди. Афсуски, узоққа чўзилмади — Намангандан олинган "иссиққина" видеолавҳалар туфайли. Марҳамат, сиз ҳам томоша қилинг.


Келинг, ҳакам ва мухлисларнинг ҳаракатларига баҳо беришни кейинроққа қолдириб, мезбон жамоа расмийларига тўхталайлик. Бунақа вазиятларда тинчланиб, мухлисларниям хотиржамликка чорлаши керак бўлган персоналлар ўйин давомида нима билан банд эди? Жавоб шундай:

Кимдир майдондан "ҳаромдан бўлган" кишини қидирди, кимдир Чераннинг онасига севгисини изҳор қилган бўлса, аллаким унинг "(беғар)азлиги"ни юзига солди... Видеода жазавага тушган баъзиларнинг футболчиларга ташлангани, кийиниш хонасига қадар таъқиб қилгани ҳам кўринган.

Бу ҳаракатларни ҳеч қанақасига оқлаш мумкин эмас. Биз кўрган лавҳаларни футболимиз мутасаддилари ҳам кўрганини инобатга олсак, тез орада уларга нисбатан жиддий чора кўрилишини тахмин қилиш қийин эмас. Зеро, ЎзПФЛ расмийлари аллақачон вазиятга реакция билдиришга улгурди:)

Регламент нима дейди?

Мусобақаларни ўтказиш регламентининг 18-боби "Футбол клублари, клублар раҳбарлари ва футболчиларнинг мажбурияти", деб номланган ва ундан қуйидаги қоидалар ўрин олган:

18.1. Футбол клублари ўзларининг ушбу Регламентда белгиланган

мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлиги учун

жавобгар ҳисобланади.

18.2. Футбол клублари, клублар раҳбарлари, расмий шахслари,

футболчилар ва клубларнинг мусобақаларда иштирок этувчи бошқа

ходимлари (кейинги ўринларда — клуб расмий шахслари) юқори даражадаги

интизом, тартиблилик, уюшқоқлик, ўзаро ва томошабинларга нисбатан

ҳурматни намойиш этиб, ушбу Регламентнинг барча талабларига риоя

қилишлари шарт.

18.3. Клуб ўз жамоаси аъзоларининг хулқ-атвори учун бевосита

масъулдир. Улар учрашув комиссари, инспектори ва ҳакамларининг (кейинги

ўринларда — учрашув расмий шахслари) ҳаракатларига аралашиши

тақиқланади.

18.4. Футбол клублари ўзларининг томошабинлари (жамоа

мухлислари), шунингдек, клуб номидан бирор-бир учрашувда муайян

вазифани бажараётган ҳар қандай шахс хулқи учун ҳам жавобгардир...

Author :
Rating: -115   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика