Latest news

15:23Канте Истанбулда қанча пул ишлайди?  0 14:56"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиоланинг кетиши борасида жиддий хавотирда  0 14:27Арбелоанинг ишончи сўнди: "Реал" етакчиси энди дахлсиз эмас  3 13:59"Динамо" "Арал" дарвозасига 4 та тўп йўллади  1 13:31"Манчестер Сити"га кутилмаган рақобатчи: январда трансфер учун энг кўп харажат қилган клублар эълон қилинди  2 13:04Кантедан кейинги шов-шувли қадам: "Фенербахче" юлдуз форвардни нишонга олди  1 12:38"Кёльн" U-19 ўйинида 50 минг мухлис! УЕФА Ёшлар Лигасида ҳайратланарли рекорд  2 12:10"Лочин" стадиони қурилиши авжида  1 11:47Фабио Каннаваро: "Футболчи 17–19 ёшда тайёр бўлса, МТЖга чақирилиши лозим. Нега уларни ёши кичик деб, U-21, U-23 жамоаларида қолдиришимиз керак?"  24 11:25"Сўғдиёна" "Алтай"га ютқазди  2 10:37Левченконинг штабида ўзбекистонлик мутахассис иш бошлади  2 10:18Бекобод клубидан жиддий юриш: Хебай ва Бубаня "Металлург"га ўтиши мумкин  3 09:45Кийиниш хонасида кескин муҳит: "Реал"да Арбелоага нисбатан эътирозлар бор  22 09:20"Манчестер Сити"да Гвардиола даври якунланиши мумкин: қарор мавсум сўнгида қабул қилинади  3 08:59Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  5

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман" News

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман"

Суперлиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда қийин ва мураккаб ўйин бўлди. Ўзбекистондаги энг кучли тарки жамоага қарши майдонга тушдик.  Бугунги ўйин дурангга мос эди. Бироқ имкониятни бой бердик. Бугун футболчиларимиз жуда яхши ҳаракат қилишди. Гол ургандан кейин ҳам ҳимояга ётиб олишмади. Босимдан чиқиб кетишга ҳаракат қилишди ва гол ҳам уришди. Қолган воқеалар ҳақида гапирмайман",- дейди Виктор Жалилов.

- Даврон Ҳошимов ўз позициясида яхши ўйнай олаётгани йўқ. Шундай экан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнуд Авиловнинг асосий таркибда майдонга тушмаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Фарҳод Мираҳматов чап қанот ҳимоячиси. У фақат шу позицияда ўйнай олади. Даврон Ҳошимов эса ўнг томонда ўйнайди. Ўнг қанот ҳимоячимиз Хушнуд Авиловда жароҳат бор. Ҳужумчилар муаммоси эса нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистон ҳам мавжуд. Бу терма жамоада ҳам ўз сўзини айтмоқда. Жиддий ўйинларда марказий ҳужумчини топа олмайсиз. Ҳозирги кунда ўйин тақдирини ҳал қиладиган саноқли ҳужумчиларга эгамиз. Машғулотлардаги ҳаракатларидан сўнг футболчиларни майдонга туширамиз. Уларнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб иш тутамиз. 

- "Навбаҳор"да легионерлардан кўра маҳаллий ёшларга эътибор қаратиш вақти келдими? Бугун легионерларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳозир легионер ёки маҳаллий футболчини ажратмоқчи эмасман. У ёшми, ёши ўтиб қолганми, мен учун майдонга тушиб, берилган вазифани бажариб, "Навбаҳор" либосида яхши ўйин кўрсатиши муҳим. Жамоанинг талабига жавоб бера олиши ҳам керак. Машғулотларда ўзини кўрсатганлар майдонга тушади. Исоқжонов кичик жароҳат олгани сабаб уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

Мағлубиятга учрадикми, демак бизга маҳорат, совуққонлик етишмади. Қайсидир паллада омад ҳам. Нимадир етишмади. Камчиликларни муҳокама қиламиз. Футболчи алмаштириш ўйиннинг боришига қараб амалга оширилади. Шунинг учун Тасич ўйинга қўшилди. Игорь Голбаннинг олдинда кўпроқ фойдаси тегишини инобатга олиб, уни олдинга ўтказиб, Путинчанинни орқароққа ўтказдик. Хатоларни хотиржам таҳлил қиламиз.

Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика